Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт мониторинги


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

 
4.3. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт мониторинги 
 
Инновацион иқтисодиётни шакллантириш етарли даражада узоқ давом 
этадиган ва кўп харажат талаб қиладиган жараён, шундай экан, ҳар бир 
ривожланган мамлакат бу йўлда индивидуал ёндашувни излайди. Ўзбекистон 
ҳукумати олдида турган устувор вазифалардан бири хом-ашёга ихтисослашган 
иқтисодиётдан 
яқин 
истиқболда 
инновацион 
иқтисодиётга 
ўтишни 
таъминлашдан иборат. Ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида махсус 
идоралар доирасида қуйидагиларни ташкил этиш лозим: 
1) табиий, техноген, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда инқирозли 
ҳолатларни прогнозлаш ва олдини олиш, давлат қарорларини экспертиза 
қилиш; 


44 
2) инновацион иқтисодиётга ўтиш сценарийлари ва йўлларини таҳлил 
қилиш. 
Агар мамлакат мустақил давлат бўлишга ва ўз аҳолиси учун меъёрий ҳаёт 
даражаларини таьминлаб беришга интилар экан, демак, инновацион 
иқгисодиётга ўтиш ҳаётий заруриятга айланади. Бу ҳолатнинг ижобий томони 
шундаки, Ўзбекистон қатор географик ва геоиқтисодий сабаблар ту-файли узоқ 
вақт жаҳон бозорига фақат хом-ашё етказиб берувчи ролини бажара олмайди. 
Шу сабабли республика жаҳон бозорига қўшилган қиймат улуши катта бўлган 
ва бу ерда мавжуд «инсон капиталидан» юқори даражаларда фойдаланиладиган 
ноёб товарлари билан чиқиши лозим. Булар эса инновацияларни 
ривожлантириш учун етарли даражадаги мунтазам инвестиция оқимини талаб 
этади. 
Инновациялар тўғрисида сўз юритилганда, фақат саноат ва қишлоқ 
хўжалиги учун эмас, балки жамиятни бошқариш, уни ташкил этиш соҳаларига 
ҳам инновацияларни жалб этишни назарда тутилади. Стратегик қарорлар қабул 
қилиш ва уни амалга ошириш, хусусан, мувофиқ қарорлар қабул қилиниши 
билан боғлиқ стратегмк хатарларни баҳо-лаш методлари бўйича инновациялар 
жуда муҳим. Сабаби стратегияни танлаш давомида йўл қўйилган хатоларни 
амалда бошқарувнинг бошқа поғоналарида деярли тузатиб бўлмайди.
2009–2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурида 
асосий диққат эътибор республика иқтисодиётининг хом-ашё экспортига 
ихтисослашувидан инновацион тараққиёт типига ўтишига қаратилади. Бунинг 
учун инновацион фаоллик кўрсаткичларини бир неча маротаба кўтариш ва 
иқтисодиёт самарадорлигини 2-3 баробар ошириш кўзда тутилади. Албатта, 
вазифаларни тўғри аниқлаш ва кўрсаткичларни белгилаб олиш зарур, бироқ 
олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун буларнинг ўзи етарли эмас. 
Иқтисодий сиёсат тадбирларини тўғри прогнозлаш, ресурслар-ни истиқболли 
йўналишларга ўз вақтида йўналтириш, улардан самарали фойдаланишга 
эришиш ҳам жуда муҳим.


45 
Инновацион иқтисодиётни ривожлантиришда давлатнинг етакчилик 
ролини бажариши табиий, сабаби юқори технологик тармоқларга 
инновацияларни татбиқ этиш қиммат ва хатарли иш. Бу жиҳатдан бундай 
тармоқларга инвестициялар киритишни алоҳида бир фирма томонидан (агар бу 
йирик бир корпорация бўлмаса) амалга ошириб бўлмайди. Бундай вазиятда 
хатар жуда юқори, мана шунинг учун ҳам инновация лойиҳаларни 
молиялаштириш 
давлат 
томонидан, 
ёки 
венчур 
қомпаниялар 
ёки 
корхоналарнинг йирик бирлашмаси томонидан амалга оширилиши лозим. 
Давлатнинг молиялаштириш ролидан ташқари, яна бир қатор вазифалари 
ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг амалга оширилиши бошқа масалалар ечимини 
топишга ёрдам беради, хусусан:

инновацион соҳадаги устувор йўналишларни белгилаш;

стратегик режалаштириш ва давлат буюртмаси предмети — товар 
ва хизматлар руйхатини белгилаб олиш;

инновация соҳасининг ташкилий механизмларини яратиш
инновация лойиҳаларида йирик капиталнинг қатнашувини рағбатлантириш 
бўйича ишлар;

инновацион лойиҳаларни экспертиза ва таҳлил қилиш. 
Экспертиза ўтказишда давлатнинг тутган ўрни, албатта, жуда муҳим, 
сабаби тавсия этилаётган барча инвестиция лойиҳалари инновацион тавсифга 
эга бўла олмайди. Ўзбекистонда ҳам инновацион лойиҳалар экспертизасининг 
самарали тизимини яратиш лозим. Бунда эксперт комиссиясининг 
мустақиллиги ва идоралараро бўлиши унинг ташкил топишида бош тамойил 
бўлиши керак. Бунда эксперт комиссиясининг молиялаш-тирилиши билан у 
томонидан танлаб олинган инновация лойиҳалари муваффақияти ўртасида 
тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш жуда муҳим. 
Модомики, инновацион фаолликни қўллаб-қувватлаш учун инновация 
лойиҳалари танловини конкретлаштириш қатъий талаб этилар экан, 
мамлакатдаги ривожланган ахборот инфратузилмаси ва аниқ ташкил этилган 


46 
мониторинг — бу инновацион иқтисодиётни шакллантириш учун энг зарур 
шарт ҳисобланади. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling