Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов
Мамлакатлар ривожланишининг асосий омиллари
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari
4.2. Мамлакатлар ривожланишининг асосий омиллари
Бугунги кунда технологик укладнинг асосини микроэлектроника саноати, дастурий таъминот, ахборот-коммуникация технологиялари, асбобсозлик, радиотехника саноати, алоқа воситалари саноати, лазер техникаси ташкил этади. Техник-иқтисодий ривожланишнинг бугунги кунда қарор топиб бўлган узоқ муддатли суръатлари шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирда етакчи бўлган замонавий технологик укладнинг барқарор ўсиш чегараси жуда яқинлашиб қолди. Ҳозирда шаклланиб бораётган олтинчи технологик уклад базавий технологияларни, хусусан, биотехнологияларни, нанотехнология, материаллар технологияси ва ахборот технологияларини ўз ичига олади. Бу қаторда нанотехнологияларнинг тутган ўрни жуда юқори, сабаби тубдан янги, яъни информатика, молекуляр биология, тиббиёт каби соҳаларнинг юқори марраларга кўтарилиши айнан мана шулар билан боғлиқ. Ҳозирда мазкур технологик уклад ривожланишнинг куртаклик давридан ўсиш даврига қадам қўймоқда. Унинг кенгайишига зарур технологияларнинг озлиги ва етарли даражада қарор топмаганлиги йўл бермаяпти, шу билан бир қаторда, ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг улардан кенг кўламларда фойдалаинишга тайёр эмаслиги ҳам маълум даражада уларга тўсқинлик қилади. Гарчи энг янги технологияларни ўзлаштириш харажатлари ва улардан фойдаланиш кўламлари ўсиб бораётган бўлса-да, бироқ замонавий иқтнсодиёт тузилмасидаги технологик укладнинг умумий ҳажми жуда озлигича қолмоқда. Дунёнинг етакчи иқтисодиётларининг тубдан таркибий ўзгариши тугаб ва келгуси ўн йиллик ўрталарига кутилаётган янги технологик укладнинг ўсиш даврига қадам босиш билан сифат жиҳатдан сакраш юз беради. АҚШ илмий 43 жамғармаси башоратларига кўра, 2020 йилга келиб нанотехнологиялар бозорининг йиллик айланмаси 1,9—2,5 трлн. долларни ташкил этади. Юқорида қайд этилган тармоқлардан ташқари унинг юксалиши учун таянч бўлган тармоқлар: саноатнинг электротехника, авиация, ракета-космос, атом соҳалари, асбобсозлик, станоксозлик, таълим, алоқада ҳам кузатилади. Улар билан бир қаторда янги технологик укладнинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган: соғлиқни сақлаш (генетик келиб чиққан касалликларда ҳужайра технологиялари ва ташҳис методларини қўллаш туфайли самарадорлиги бир неча баробар ортиб кетадиган) ва қишлоқ хўжалиги (молекуляр биология ва ген муҳандислиги ютуқларидан фойдаланиш туфайли), шунингдек, олдиндан белгилаб бериладиган хусусиятларга эга янги материалларни яратиш каби тармоқларда ҳам инқилоб рўй бериши кутилмоқда. Наноматериалларнинг юзага келиши билан боғлиқ равишда, янги технологик укладнинг пойдевор тармоқлари қаторидан кимё-металлургия мажмуи, қурилиш, кемасозлик ва автомобилсозлик тармоқлари ҳам ўрин эгаллайди. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling