Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти


Download 2.06 Mb.
bet4/4
Sana22.11.2023
Hajmi2.06 Mb.
#1793551
1   2   3   4
Bog'liq
muratov-ochi-dars-1

СЎЗГА ЧИҚДИЛАР: катта ўқитувчи Х.Муратовнинг «Уй-рўзғор буюмларидан ташкил топган натюрморт» мавзусидаги амалий машғулотининг мақсади ва вазифасини айтди. Амалий машғулотда фойдаланган методлар: муаммоли масалалар, муаммони қўйиш, муаммони ечиш, савол-жавоб, “Ақлий хужум” стратегияси орқали талаба-ларнинг фаолиятини фаоллаштириб, биргалашиб муаммоли масалаларни ечганини, машхур рассомларнинг асарларини тарқатма материаллар ва видеоматериалларда намойиш этганлигини гапириб берди. Мавзу бўйича мустақил таълим вазифалари берилди.
Педагогика фанлари номзоди, профессор Б.Б.Бойметов- катта ўқитувчи Х.Муратов дарсининг ташкилий қисмида мавзунинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб берганлиги, амалий машғулот юқори даражада ўтказилганлиги ва ўқитувчи олдига қўйган мақсадига эришганлиги таъкидланди.
Доцент в.б. Х.Э.Султанов: Ўқитувчининг дарсда ўзини тутиши, талабалар билан муомаласи, бутун аудиторияни қамраб олиб дарс ўтиши, дадил, аниқ гапириши менга ёқади. Амалий машғулот технологик картасида кўрсатилганидек, мақсад ва вазифалар тўлиқ амалга оширилди. Ўқитувчи теран билимга эга эканлигини, илмий-методик жиҳатдан бақувват эканлигини сездим. Дарсни ташкил қилиши, дарсда талабаларни назорат қила олиши, уларни фаоллаштириб ўтириши, режадаги хар бир саволга хулоса ясаши, талабаларни мустақил фикрлашга етаклаши, уларнинг жавобларини эшита олиши – ўқитувчининг педагогик маҳорати юқори эканлигини кўрсатади.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. «Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси» кафедрасининг ўқитувчи Х.Муратовнинг «Уй-рўзғор буюмларидан ташкил топган натюрморт» мавзусидаги очиқ дарси илмий-назарий жиҳатдан юқори даражада ўтказилди.
2. Очиқ дарс мазмуни “Рангтасвир ва Композиция” намунавий ва ишчи дастурларига мос.
3. Х.Муратов амалий машғулот технологик картасида кўрсатилган мақсад ва вазифаларига тўлиқ эришди.
Кафедра мудири: Р.С.Шермухаммедов
Котиб: Д.Лухмонов



1 P.Tomas, A.taylor Drawing, London-2011,

2 P.Tomas, A.taylor Drawing, London-2011,

3 P.Tomas, A.taylor Drawing, London-2011,

4 P.Tomas, A.taylor Drawing, London-2011,





Download 2.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling