IV. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил ишлаш учун талабаларга фанга оид маълумотлар мавжуд бўлган турли адабиётлар тавсия этилади. Фан бўйича талабанинг билим доирасини кенгайтирувчи қўшимча мавзулар доирасида берилган топшириқларни бажаришни ўз ичига олади
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар.
Спектри чегараланган сигналлар. Сигналларни дискрет қийматлари орқали тавсифлаш.
Ўтказгичларларнинг қаршилигини ҳисоблаш.
Гармоник ўзгарувчан ток. Ўзгарувчан токнинг занжир элементларидан ўтиши. Электр энергиясини узоқ масофаларга узатиш.
Комплекс катталиклар. Комплекс қаршиликлар. Ўзгарувчан ток занжирида қаршиликни ҳисоблашнинг хусусий ҳоллари.
Триггерлар, регистрлар, санагичлар, жамлагичлар. Рақамли сигнални узлуксиз сигналга ва узлуксиз сигнални рақамли сигналга айлантирувчи қурилмалар.
Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади.
3.
|
V. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)
Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:
электр ва магнетизм физикаси асослари, яримўтказгичларда электр ўтказувчанлик ва радиоэлектроника элементлари ва шу асосда компьютерлар таркибий қисмлари ишлашининг физик асослари, рақамли ва аналогли элемент базаси тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
маълумотларни узатувчи, қабул қилувчи ва сақловчи коппьютер қурилмалари асосий блок ва модулларини, лаборатория ишларини созлаш, ўлчашларни бажариш ва натижаларни ҳисоблаш, эксперимент хатоликларини ҳисоблаш ва тажриба сифатини хулосалаш, тажрибаларда ишлатиладиган ўлчов асбобларидан тўғри ва аниқ фойдаланиш; билиши ва улардан фойдалана олиши;
компьютер қурилмаларнинг ишлаш принципини физик қонунлар асосида тавсифлаш, уларни ахборот тизимларида қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |