Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-Мавзу. Компьютерда ахборотни акслантириш


Download 43.76 Kb.
bet2/5
Sana11.10.2023
Hajmi43.76 Kb.
#1698846
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5260537125949935078

12-Мавзу. Компьютерда ахборотни акслантириш
Визуал ахборотни акслантириш принципи. Алфавит-рақамли ва график (аналог)ли мониторлар. Электрон-нур трубка. ЭНТ даги физик жараёнлар: термоэлектрон эмиссия, люминесценция. ЭНТ да тасвир ҳосил бўлиши, сатрли ва кадрли ёйишлар. Видеосигнал структураси ва параметрлари. Ахборотни рангли акслантириш. Ясси мониторлар – суюқ кристалли (LCD) дисплейлар, плазмали (газоразрядли PDP) мониторлар, нурланувчи майдонли дисплейлар (FED).
13-Мавзу. Компьютернинг ташқи муҳит билан алоқаси
Рақамли ва аналогли ахборотларни киритиш ва чиқариш. Рақам - аналогли алмаштириш (ЦАП). Аналог -рақамли алмаштириш (АЦП). Аналогли ахборотни сақлаш ва узатишнинг рақамли усули ҳақида тушунча. Аналог-рақамли ва графикли принтерлар. Матрицали, оқимли, лазерли ва светодиодли принтерлар. Рангли босма.
14-Мавзу. Компьютерлараро алоқа линиялари
Ахборотни кодлаш усуллари: амплитудавий, фазавий ва частотавий модуляция. Оптик нуртола ва оптик кабеллар. Ёруғликнинг нуртолада тарқалиши. Оптик мўдалар, мшдалар дисперсияси, критик тўлқин узунлиги. Градиентли ва зинасимон оптик нуртолалар. Оптик узаткич ва қабул қилгичлар: свето – ва фотодиодлар, яримўтказгичли лазерлар. Ахборотни узатиш чегаравий тезлиги. Оптик солитонлар.
15-Мавзу. Компьютер истиқболлари. Квант компьютерлар
Турли системаларда бир ва кўпэлектронли турғун ҳолатларни амалга ошириш. Холатлар когерентлиги. Чегаравий ўлчамлар, тезкорлик ва энергия сарфи. Классик ва квант физикадаги ҳисоблашлар. Битлар ва кубитлар. Квант алгоритмлар. Қўлланиш соҳалари. Квант компьютерларини қандай қурса бўлади: ионли тузоқлар, ЯМР, сиртки наноструктуралар. Когерентликнинг бузилиши квант ҳисоблашларидаги хатолик манбаи эканлиги ва уни тузатиш. Квант компьютерларининг қўлланиш истиқболлари.

III. Лаборатория машғулотлари буйича кўрсатма ва тавсиялар


Лаборатория машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:

  1. Диодларнинг ишлашини ўрганиш.

  2. Биполяр транзисторнинг ишлашини ўрганиш.

  3. Майдонли транзисторнинг ишлашини ўрганиш.

  4. Ўзгарувчан токни тўғрилаш. Тўғрилагичлар.

  5. Транзисторли калит.

  6. Мантиқий схемаларни ўрганиш.

Лаборатория машғулотлари махсус қурилмалар билан жиҳозланган аудиторияда ҳар бир академик гуруҳга алоҳида ўтилади. Лаборатория машғулотлари талабаларда мазкур фандан тўпланган билимларини мустаҳкамлаш, мустақил ҳолда тажрибалар ўтказиш ва олинган натижалар асосида хулосалар чиқариш бўйича кўникма ва малакаларини шакллантиришга мўлжалланган.



Download 43.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling