Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Ўқув модулининг долзарблиги ва ўрта махсус таълимдаги ўрни


Download 309 Kb.
bet2/20
Sana05.09.2023
Hajmi309 Kb.
#1672806
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
3.1. Ўзбек тили

1. Ўқув модулининг долзарблиги ва ўрта махсус таълимдаги ўрни

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Давлат тили ҳақида»ги қонунлари ҳамда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да республикадаги олий таълим муассасаларида ўзбек тилини Давлат тили сифатида ўқитишни янада такомиллаштириш кўзда тутилган.


Ушбу концепция таълим рус ва бошқа маҳаллий тилларда олиб бориладиган таълим муассасаларида давлат тилини ўргатиш учун меъёрий ҳужжат саналади. У ўқувчилар ўзбек тилидан эгаллашлари шарт бўлган билим, кўникма, малака ва маънавий, маданий дунёқарашнинг зарурий меъёрини асословчи таълим-тарбиявий ҳужжатдир.
Таълим рус ва бошқа маҳаллий тилларда олиб бориладиган таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитиш ижтимоий фанлар ичида муҳим ўрин тутади. Бошқа миллат вакилларининг давлат тили ҳисобланган ўзбек тилини пухта эгаллашлари, миллий, маданий қадриятларни ўрганиш ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари тақозо этилади.
Таълим рус ва бошқа маҳаллий тилларда олиб бориладиган таълим муассасаларининг биринчи босқичида ўзбек тили фани бўйича шу босқич учун белгиланган нутқий кўникмага, лексик-грамматик билимларга эга бўлишлари, мустақил равишда ўзбек тилида фикр юрита олишлари учун тил материали ва воситаларидан ўқувчииат босқичи ҳажмида ва унгача бўлган даврда ўрганилган материаллар ҳажмида тўғри ва мустақил фойдалана билишларига эришишлари лозим.
Ушбу модул ўқув режанинг 1-блокига тааллуқли бўлиб, 1-курсда ўқитилади. Модул дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва фельдшер-акушерлик тайёрлов йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган.Мазкур модул дастури мавзулари тиббиёт ўрта махсус таълим муассасаларининг клиник модуллари дастур мавзулари билан узвий боғлиқ ҳолда яратилди.
Кўрсатилган стандартлар асосида ўзбек тили бўйича тиббиёт таълим муассасаси хусусиятларига эътибор берган ҳолда модул дастурининг асосида календар-тематик режалар тузилиши, янги адабиётлар киритилиши ва мунтазам равишда такомиллаштириб борилиши мақсадга мувофиқдир.

Download 309 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling