Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 309 Kb.
bet14/20
Sana05.09.2023
Hajmi309 Kb.
#1672806
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
3.1. Ўзбек тили

35-мавзу. Бола парвариши.
Нутқ саводхонлиги:
Мавзуга оид матнни ўқиб тушуниш. Матндаги термин ва ибораларнинг маъносини изоҳлаш. Матнга муносабат билдириб сўзлаш. Баҳс-мунозарада иштирок этиш.
Фикрни ёзма ифода этиш:
«Она сутининг афзалликлари» мавзусида матн ёзиш.
Грамматика:
Маълумотнома, ишончнома ва билдиришнома.


36-мавзу. Халқ табобати хазинасидан.
Оғзаки нутқ:
Донишмандларнинг панд-насиҳатлари, ўгитлари, хикматларини ўқиб тушуниш.
Фикрни ёзма ифода этиш:
Халқ табобати ривожига салмоқли ҳисса қўшган донишмандлар ҳақида реферат тайёрлаш.
Грамматика:
Илмий услуб ва унинг хусусиятлари. Тезис, аннотация ёзиш.

3.2.2. Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича умумий кўрсатма ва тавсиялар:
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилади.
Ҳозирги давр технологиялар асри ушбу модулни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий интерфаол усулларидан, педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланиш имкониятини беради. Амалий машғулотлар давомида ақлий ҳужум, кластер, блиц-сўров, кичик гуруҳларда ишлаш, Венн диаграммаси, балиқ скелети, презентация, кейс стади ва шу каби 100 дан ортиқ интерфаол усулларнинг мавзуга мос танланиши ва қўлланилиши модул олдига қўйилган мақсадга эришиш учун замин яратади.
Амалий машғулотларни ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади:

  • амалий машғулотларнинг мақсадини аниқ белгилаб олиш;

  • инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига ўқувчиларда қизиқиш уйғотиш;

  • ўқувчида натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш;

  • ўқувчини назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш;

  • ўқувчини нутқ турлари бўйича касбий соҳада ўзбек тилини амалий эгаллашга йўналтириш;

  • ўқувчини ижодий шахс сифатида ривожлантириш;

  • ўқувчиларни нутқ фаолияти турлари бўйича касбий мулоқотга тайёрлаш;

  • соҳа бўйича адабиётларни таржима қилиш малака ва кўникмаларини ривожлантириш ва ҳ.к.



Download 309 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling