Фикрни ёзма ифода этиш:
Мавзуга оид машқ ва топшириқлар устида ишлаш. Болаларда учрайдиган касалликлар ҳақида маълумотлар тайёрлаш.
Грамматика:
Эргашган қўшма гап ва унинг турлари.
27-мавзу. Алишер Навоий табиблар тўғрисида.
Нутқ саводхонлиги:
«Дорушшифо» матнини ўқиб тушуниш. Матндаги термин ва ибораларнинг маъносини изоҳлаш. Мавзу бўйича суҳбатда иштирок этиш. «Яхши сўз ярим даво» иборасининг маъносини изоҳлаш.
Фикрни ёзма ифода этиш:
Саломатлик ва шифокорлик касби билан боғлиқ бўлган ўзбек халқ мақолларидан намуналар ёзиш. Алишер Навоий ижоди бўйича тақдимот тайёрлаш.
Грамматика:
Кўчирма ва ўзлаштирма гап.
28-мавзу. Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларида доривор ўсимликлар.
Нутқ саводхонлиги:
Мавзуга оид матнни ўқиб тушуниш. Матндаги термин ва ибораларнинг маъносини изоҳлаш. Мавзу бўйича суҳбатда иштирок этиш.
Фикрни ёзма ифода этиш:
“Бобурнома” асаридаги келтирилган доривор ўсимликларни топиш ва унинг инсон саломатлигини тиклашдаги ўрни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини тузиш.
Грамматика:
Пунктуация.
29-мавзу. Ҳамкасблар мулоқоти: ихтисослик бўйича саводли мулоқотга ўргатиш.
Нутқ саводхонлиги:
Мавзуга оид матнни ўқиб тушуниш. Матндаги термин ва ибораларнинг маъносини изоҳлаш. Матнга муносабат билдириб сўзлаш. Касбий фаолиятда нутқ маданиятининг аҳамияти ҳақида гапириб бериш.
Фикрни ёзма ифода этиш:
«Мутахассиснинг нутқ маданияти» мавзусида матн тузиш. Иш жараёнидаги муомала маданияти ҳақида касбий ўйин сценарийсини тузиш ва уни инсценировка қилиш.
Грамматика:
Нутқ маданияти.
30-мавзу. Соғлом турмуш тарзи.
Нутқ саводхонлиги:
Мавзуга оид матнни ўқиб тушуниш. Матндаги термин ва ибораларнинг маъносини изоҳлаш. “Саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун нималар қиласиз?”, “Зарарли одатларнинг инсон ҳаётига таъсири” мавзуларида гапириб бериш. Ўзи билган машҳур спортчининг ҳаётидан бирон лавҳа сўзлаб бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |