3.2.1. Амалий машғулотларнинг мавзулар рўйхати:
1-мавзу. Ўзбекистон - ягона Ватан.
Нутқ саводхонлиги:
Мавзуга оид матнни тез ва равон ўқиш, мазмунини тўлиқ тинглаб тушуниш. “Она юрт равнақи-сизнинг нигоҳингизда, унинг бугунги куни” мавзусида суҳбатлашиш.
Фикрни ёзма ифода этиш:
Ўзбекистонда яшовчи миллатлар ҳақидаги матнни кенгайтириб ёзиш. Ўз шаҳар (туман)ингизнинг истиқболи тўғрисида матн тузиш. «Ўзбекистон - ягона Ватан» мавзусида баён ёзиш.
Грамматика:
Ўзбек тили фанининг мақсад ва вазифалари. Давлат тили ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ўрганишнинг аҳамияти. Ўзбек тилининг товуш тузилиши. Унли ва ундош товушлар.
2-мавзу. Оилам - таянчим ва фахрим.
Нутқ саводхонлиги:
Оила, оилавий муносабатлар, қариндош-уруғчиликка оид сўз ва иборалар иштирокида суҳбатлашиш (таржимаи ҳол). Мавзуга оид матнни ўқиб тушуниш, мазмунини қайта ҳикоя қилиш.
Фикрни ёзма ифода этиш:
«Оила - муқаддас даргоҳ», «Қариндошлар даврасида» мавзусида ҳикоя тузиш.
Грамматика:
Урғу ва бўғин кўчириш қоидалари.
3-мавзу. Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари.
Нутқ саводхонлиги:
Мавзуга оид матнни ўқиб тушуниш. Матндаги термин ва ибораларнинг маъносини изоҳлаш. Давлат рамзларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаш.
Фикрни ёзма ифода этиш:
Мавзуга оид машқ ва топшириқлар устида ишлаш. «Мен нечун севаман Ватанимни» мавзусида иншо ёзиш
Грамматика:
Лексикология. Сўзларнинг тўғри ва кўчма маъноси (омоним, синоним, антоним, пароним сўзлар).
4-мавзу. Она тили – миллат кўзгуси.
Нутқ саводхонлиги:
Мавзуга оид матнни ўқиб тушуниш. Матндаги атамаларнинг маъносини изоҳлаш. Тил ва мулоқот маданияти ҳақидаги мақоллардан ёд олиш.
Фикрни ёзма ифода этиш:
«Тилга эътибор - элга эътибор» мавзусида эссе ёзиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |