Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " даги


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/33
Sana24.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1393690
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
Блокчейн МК услубий кулланма

Рақамли блок. Рақамли иқтисодиёт яратган жисмоний ва рақамли 
воқелик ўртасида асосий кўприклардан бири буюмлар Интернети ёки 
«ҳамма буюмлар Интернети» ҳисобланади. энг оддий шаклда у буюмлар 
(маҳсулот, хизмат, жой ва бошқалар) ва одамлар ўртасида турли ўзаро 
боғлиқ бўлган платформалар ва технологиялар билан таъминланадиган 
ўзаро алоқалар сифатида белгиланиши мумкин. 
Жисмоний дунёни рақамли тармоқлар билан бирлаштиришнинг 
датчиклар ва бошқа кўп сонли воситалари ҳайратланарли суръатлар билан 
ривожланмоқда.
 
13.2- жадвал 
Дунёда блокчейн технологиясининг бажариладиган вазифаси бўйича 
жорий этилиши, 2019 йил маълумотлари
9
 
№ 
Соҳалар бўйича жорий этилиши 

1. 
Маълумотларни текшириш 
43 
2. 
Маълумотлардан фойдаланиш,улашиш
40 
3. 
Шахсий маълумотларни ҳимоялаш 
39 
4. 
Тўловлар 
36 
5. 
Рақамли валюталар 
35 
6. 
Назорат қилиш ва кузатиш 
34 
7. 
Сертификатсия 
34 
8. 
ИР га уланиш 
34 
9. 
Ёзувларнинг мутаносиблигини текшириш 
33 
10. Активлар трансфери 
31 
11. Даромадларни тақсимлаш 
30 
12. Активларга асосланган токенлар 
27 
13. Токенизатсия қилинган капитал 
25 
14. Токенизатсия қилинган активлар 
24 
15. Вақтни белгилаб бориш 
24 
16. Сақлаш 
22 
9
Deloittes.2019 Global Blockchain Survey.https:// www. 
2.deloitte.com/content/dam/Deloitte/se/Documents/risk/DI.2019. 


36 
17. Бошқалар 

Ҳозирда дунё бўйлаб тармоқ орқали интернетга уланган миллиардлаб 
қурилмалар, жумладан, телефонлар, планшетлар ва компютерлар мавжуд. 
Уларнинг сони яқин йиллар ичида, айрим баҳоларга кўра – бир неча 
миллиарддан 
триллионгача 
жиддий 
ўсади, 
бу 
активларни 
оптималлаштириш ва мониторинг қиши имкониятини тақдим этиб, 
таъминот занжирини бошқариш усулини, шунингдек, корхона фаолиятини 
энг мукаммал даражада тубдан ўзгартиради. Ушбу жараён доирасида бу 
ишлаб чиқариш ва инфратузилмадан тортиб соғлиқни сақлашгача бўлган 
саноатнинг барча тармоқларига ўзгартирадиган таъсир кўрсата олади. 
Рақамли инқилоб алоҳида одамлар ва муассасалар ўртасида 
ҳамкорлик ва ўзаро алоқа қилиш усулини тубдан ўзгартирадиган тамомила 
янги ёндашувлар яратади. Масалан, «тақсимланган маълумотлар тўплами» 
деб аталадиган блоклар занжири унинг доирасида компютерлар тармоғи 
битимни рўйхатдан ўтказиш ва тасдиқлашга қадар жамоавий равишда 
тасдиқлайдиган хавфсиз протокол ҳисобланади. Блоклар занжири унга 
асосланган технология бир-бири билан нотаниш бўлган (шу тариқа бир-
бирига ишониш учун асосга эга бўлмаган) одамларга ўзаро алоқа қилиш 
имкониятини берган ҳолда, нейтрал марказий органни, яъни банк-
кастодиан ёки марказий регистрни айланиб ўтиб, ишонч учун асос беради. 
Моҳиятан, блоклар занжири дастурлаштирилган, криптографик ҳимоя 
қилинган, демак, қандайдир битта фойдаланувчи томонидан назорат 
қилинмайдиган ишончли омборхонани ифодалайди. 
Рақамли иқтисодиёт натижасида мавжуд сиёсий, иқтисодий ва 
ижтимоий моделлар соҳасидаги ривожланиш мустақил ҳаракат қиладиган 
шахслардан уларни ўзаро алоқа қилишнинг жамоавий шаклларини назарда 
тутадиган тақсимланган ҳукумат тизимининг бир қисми деб тан олишни 
талаб қилади. 
Иқтисодий ўсиш – иқтисодиётлар фикри бир-биридан фарқ қиладиган 
масаладир. 
ХХI асрда, яъни рақамли даврда барча тармоқлар учун тўрт хил 
асосий оқибатлар келиб чиқади: 
➢ истеъмолчилар кутадиган натижалар ўзгаради; 
➢ активлар унумдорлигини оширадиган маълумотлар ҳисобига 
маҳсулотлар сифати такомиллашади; 
➢ янги ҳамкорликлар компанияларнинг янгича шериклик шакллари 
муҳимлигини англаб этиши билан шаклланади; 
➢ операцион моделлар янги рақамли моделларга ўзгаради. 

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling