Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " даги


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/33
Sana24.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1393690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Блокчейн МК услубий кулланма

Scott Osheroff 
 
 
М.Ю.Жуманиязова 
Стратегия буйича маслахатчи, Edulink 
Avstraliya (Muammer) директорлар Кенгаши 
аъзоси
“Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” 
кафедраси доценти 
 
Тақризчилар: 
 
С.С.Гулямов 
Ўзбекистон республикаси Статистика 
қўмитаси Кадрлар малакасини ошириш 
институти профессори, академик 
Цырельчук И.Н. 
ТМИ “Сунъий интеллет” маслахатчи-
эксперт. БГУИР «Проектирования 
информационно-компьютерных систем». 
Д.М Охунов 
ТАТУ 
Фарғона 
филиали 
“Ахборот 
хавфсизлиги” кафедраси профессори, и.ф.д. 
Ш.Хашимходжаев 
Тошкент Давлат иқтисодиёт университети 
“Рақамли 
иқтисодиёт 
ва 
ахборот 
технологиялари” кафедраси профессори
и.ф.д. 
 
Услубий қўлланма Тошкент Молия институти Услубий кенгашининг 
2022 йил “26” март № 8-сон мажлисида муҳокама этилиб нашрга тавсия 
қилинган. 



 
КИРИШ 
Бугунги 
кунда 
инсон 
фаолиятининг 
барча 
соҳаларини 
ахборотлаштириш масаласи жуда долзарб ва муҳим аҳамиятга эга. Инсон 
меҳнатини абстракциялаш ва уни машина меҳнати билан алмаштиришга 
қаратилган лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Ҳар қандай мамлакат 
тараққиётга эришиши учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот 
технологияларини жорий этиши зарур ва шарт. Бу юксалишнинг энг қисқа 
йўлидан бориш имкониятини беради. Ҳозирги кунда инсон ҳаёти ва 
фаолиятининг барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб 
бормоқда. Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар 
сифатини оширади, балки ортиқча харажатларни ҳам камайтиради. Шу 
билан бирга, мамлакат ривожланишига тўсқинлик қилаётган энг оғир иллат 
– коррупция балосини йўқотишда ҳам катта роль ўйнайди. Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу соҳага катта 
эътибор қаратиб, 2020 йилнинг 24 январида Олий Мажлисга қилган 
Мурожаатномасида шундай дедилар: “Мамлакатимизда илм-фанни янада 
равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият 
эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш 
борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий 
босқичга кўтариш мақсадида мен юртимизда 2020 йилга “Илм, маърифат ва 
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном беришни таклиф 
этаман
1
. Президентимиз ўз Мурожаатномасида рақамли иқтисодиётга бир 
неча бор тўхталиб ўтдилар ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини 
ишлаб чиқиш вазифасини белгилаб бердилар
2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва 
электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 
йил 28 апрелдаги, ПҚ-4699-сонли Қарори асосида 2023 йилга келиб 
рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 
бараварга кўпайтириш назарда тутилган. Иқтисодиётни ривожлантириш 
стратегияси саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси ва қишлоқ хўжалигини равнақ 
топтириш, тадбиркорда ташаббускорликни кучайтириш, молиявий 
ресурслар билан таъминлаш каби омилларга асосланади. Иқтисодиётда 
чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобига 2035 йилга бориб, 
мамлакат ялпи ички маҳсулоти 122 миллиард долларга этказилади. Ўсиш 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020-йил 21- январдаги 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Сенетига Мурожаатномаси. 
http://turkiston.uz
 (мурожат санаси:11.03.2022) 
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020-йил 21- январдаги 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Сенетига Мурожаатномаси. 
http://turkiston.uz
 (мурожат санаси:11.03.2022)



суръатининг бундай кўламини белгилашда ЯИМнинг номинал ўсиши, 
иқтисодиёт самарадорлиги, аҳоли жон бошига даромадлар ошиши ҳисобга 
олинган. 
Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўлимида таълим тизими, меҳнат 
бозори ҳисобига инсон капиталини ривожлантириш, аҳолининг барча 
қатламларини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, илм-фан ва 
инновацияларни ривожлантириш орқали аҳолининг соғлиғини яхшилаш 
кўрсаткичларини ошириш, ижтимоий ҳимоя, атроф-муҳитни асраш, илғор 
фикрлайдиган янги авлодни шакллантириш, мамлакатнинг миллий 
брендини халқаро миқёсда оммалаштириш каби мақсадлар баён этилган. 
Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси Ҳаракатлар 
стратегиясининг мантиқий давоми бўлиб, юртимиз тараққиётида янги 
саҳифа очиши билан аҳамиятлидир. Стратегия лойиҳасида белгиланган 
марраларга эришиш учун ҳар бир соҳада ислоҳотларни босқичма-босқич, 
аниқ муддатларда руёбга чиқариш прогнозлари кўрсатилган. 
Мамлакатни бугунги кунда демократик, эвалютсион йўлдан 
ривожланиши энг самарали йўл бўлиб, ўзининг самарали натижаларини 
бермоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳамма нарсани талаб ва таклиф 
белгилайди. Аҳолининг талаб ва таклифини қондириш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 
иқтисодиётни 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштиришнинг 
устувор 
йўналишлари доирасида корхоналарнини модернизатсия қилиш ва жадал 
ривожлантириш орқали рақамли иқтисодиёт технологияларни жорий этиш 
бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш катта аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий 
Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек: “...рақамли иқтисодиётни 
шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини 
талаб этишини жуда яхши биламиз. Бироқ, қанчалик қийин бўлма-син, бу 
ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади. Шу 
боис, рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор 
вазифаларимиздан бири бўлади.Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот 
ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради”
3

Умумжаҳон тендентсиялари ва ташқи сиёсатда рўй бераётган 
ҳодисалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон олдида глобал рақобатбардошлик 
ва миллий хавфсизлик масаласи турибди ва ушбу масалани ҳал қилишда 
мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш муҳим рол ўйнайди. 
Рақамли иқтисодиётнинг айрим элементлари аллақачон муваффақият билан 
ишламоқда. Ҳозирги кунда, ҳужжатлар ва коммуникацияларнинг оммавий 
3
Ўзбекистон Республикaси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мaжлисгa Мурожaaтномaси. // 
Хaлқ сўзи, 24.01.2020 йил. 



равишда рақамли воситаларга ўтказилишини ҳисобга олиб, электрон имзога 
рухсат бериш, давлат билан мулоқот қилиш ҳам электрон платформага 
ўтказилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият 
тўғрисида”ги 2019 йил 29 октябрдаги 576-сонли қонунига асосан илм-фан 
ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари миллий 
иқтисодиёт рақобатбардошлиги ҳамда самарадорлигига эришиш, меҳнат 
унумдорлигини ошириш, янги тармоқларни яратиш, аҳоли турмуш 
даражаси, илм-фан ва таълим тизимларини сифат жиҳатидан юксалтириб 
бориш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий эчимини таъминлаш мақсадида 
ишлаб чиқилади
4

Иқтисодиёт тармоқларида инновация, замонавий техника ва 
технологиялар қўллашни амалга ошириш учун рақамлм иқтисодиётдан кенг 
фойдаланиш зарур. Ушбу талабларга жавоб бериш учун “Рақамли 
иқтисодиёт” фани бўйича чуқур билимга эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга.
Иқтисодий жараёнларни рақамлаштириш нафақат бевосита ахборот-
коммуникация тармоғини, балки мамлакат хўжалик фаолиятининг барча 
соҳаларини ҳам қамраб оладиган кенг қамровли тендентсияга айланиб 
бормоқда. 
Интернет-савдо, рақамли қишлоқ хўжалиги, «ақлли» электр тармоқ 
тизимлари, учувчисиз транспорт, шахсийлаштирилган соғлиқни сақлашда 
рақамли иқтисодиёт инқилоби кучли ҳис қилинмоқда. 
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 
ноябрда 
қабул 
қилинган 
қарорида 
таъкидланишича: 
«Рақамли 
иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат 
бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, ундан фойдаланиш 
имкониятларини кенгайтириш, замонавий инфратузилмани қўллаш муҳим 
аҳамиятга эга»
5
деб кўрсатилиши рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
инфратузилмасини амалга ошириш кўзда тутилган. 
4
Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуни, 29 
октябр 2019 йил. 
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги Қарори// «Халқ сўзи» газетаси, 22 ноябрь 2018 йил. 




Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling