Aquae destillatae ad 60 ml
M.D.S. 1 ош қошиқдан уйқудан олдин ичилсин.
Мисол. Таркибида кодеин фосфат td = 0,015 ва барбитал-натрий
td = 0,3 бўлган аралашмани ичиш учун шакар қиём қўшиб, қошиқда ичиш учун аралашмага рецепт ёзинг.
Хисоб: кодеин фосфати 0,015 х 12 марта = 0,18
барбитал-натрий 0,3 х 12 марта = 3,6
1та ош қошиқ - 15 мл х 12 = 180 мл
қиём - 180 мл : 3 = 60 мл
Rp.: Codeini phosphatis 0,18
Barbitali-natrii 3,6
Sirupi simplicis 60 ml
Aquae destillatae ad 180 ml
M.D.S. Ош қошиқда ичилсин.
Такрорлаш учун саволлар:
қандай дори шакли доривор йиғмалар деб аталади?
Доривор йиғмалар қайси йўллар билан қўлланилади?
Доривор йиғмаларни ичиш мумкинми?
қандай дори шакли суспензия деб аталади?
Суспензиялар рецептда неча хил шаклда ёзилади?
Суспензиялар қайси йўллар билан қўлланилади?
қандай дори шакли аралашмалар деб аталади?
Аралашмаларнинг неча хил тури мавжуд?
Аралашмалар эритмалардан нима билан фарқ қилади?
Аралашмалар рецептда неча хил шаклда ёзилади?
Суюқ дори тайёрлашда моддаларнинг хидини бартараф этиш учун қандай брикмалар қўшилади?
Суюқ дори тайёрлашда моддаларнинг тамини яхшилаш учун қандай моддалар қўлланилади?
Суюқ дори тайёрлашда моддаларнинг таъсирловчи хоссасини бартараф этиш учун қандай брикмалар қўлланилади?
Корригенслар суюқ дори тайёрлашда қандай миқдорда қўлланилади?
Эритмаларга корригенслар қўшилганда қандай дори шакли хосил бўлади?
Мустақил рецепт ёзиш учун мисоллар:
100,0 поливитаминли чойни (Species polivitaminica) 1 ош қошиқдан 1 стакан қайнаган сувга дамлаб, 2 марта ичишга рецепт ёзинг.
Адонис ўти (herba Adonidis vernalis, Md = 1,0) дамламасидан, темисал (Themisalum, td = 0,3) ва тамини яхшилаш учун қиёмдан иборат аралашма рецепт ёзинг, 1 ош қошиқдан ичишни белгиланг.
Арслон қуйруқ (herba Leonuri, Md = 1,0) дамламаси, калий бромид (Kalii bromidum, td = 0,5), барбитал-натрий (Barbitalum-natrium, td = 0,2) дан иборат аралашмага рецепт ёзинг ва 1 ош қошиқдан ичишни белгиланг.
Итшумурт пўстлғидан (cortex Frangulae, td = 1,5) тайёрланган қайнатма ва натрий сульфат (Natrii sulfas, Md = 3,0) дан иборат аралашмага рецепт ёзинг ва 1 ош қошиқдан ичишни белгиланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |