Rp.: Coffeini natrio-benzoatis 1,2
Amidopyrini 3,0
Aquae destillatae ad 180 ml
M.D.S. 1 ош қошиқдан ичилсин.
қисқартирилган шаклга мисол: 12 марта ичиш учун аралашма ёзиб берилсин. Таркибида 1 : 30 адонис ўтидан тайёрланган дамлама, шунингдек ҳар бир қабул қилиш учун 0,3 дан натрий бромиди ва 0,01 дан кодеин фосфат сақланган бўлсин. 1 ош қошиқдан ичиш буюрилсин.
Rp.: Infusi herbae Adonidis vernalis ex 6,0 - 180 ml
Natrii bromidi 3,6
Codeini phosphatis 0,12
M.D.S. 1 ош қошиқдан ичилсин.
МОДДАЛАРНИНГ ТАЪМИ, ХИДИ ВА МАЗАСИНИ БАРТАРАФ ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР (CORRIGENS)
Суюқ дориларнинг мазасини яхшилаш учун қиёмлар (Sirupus simplex — шакар қиёми; Sirupus Cerasi — олча қиёми; Sirupus Rubi idaei - малина қиёми ва бошқалар), ҳидини яхшилаш учун хушбўй ҳидли сувлар (Aqua Menthae — ялпиз суви, Aqua Foeniculi — шивит (укроп) суви) рецептда дистилланган сув ўрнига кушилади. Таъсирлантирувчи моддалар энтерал йўл билан қўллаш учун рецепт ёзилганда уларга шилимшиқлар (Mucilagines) қўшилади. Масалан: Mucilago semenis lini — зиғир уруғи шиллиғи; Mucilago radicis Althaeae — гулхайри илдизини шиллиғи; Mucilago Amyli - крахмал шиллиғи. Барча шилимшиқлар официналдир. Шу муносабат билан рецептда шилимшиқларнинг номи ва миқдори кўрсатилади. қиёмлар ва шиллиқлар аралашмаларда 1/3 ҳажмда қўшилади.
Мисол. Хлоралгидрат (td = 1,0) дан 4 маҳал, 1 ош қошиқдан ичиш учун, шилимшиқ ва қиём қўшилган аралашмага рецепт ёзинг.
Хисоб: хлоралгидрат 1,0 х 4 марта = 4,0
1та ош қошиқ - 15 мл х 4 = 60 мл
шилимшиқ - 60 мл : 3 = 20 мл
қиём - 60 мл : 3 = 20 мл
Rp.: Chlorali hydrati 4,0
Mucilaginis Amyli
Sirupi simplicis aa 20 ml
Do'stlaringiz bilan baham: |