Олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўқув-услуб идораси
Тўлиқ ёзилиши қисқартма Таржимаси
Download 1.21 Mb.
|
Ум. рец
Такрорлаш учун саволлар: Рецепт нима? Рецепт қандай таркибий қисмлардан иборат? Рецептнинг қайси қисмлари лотин, қайсилари давлат тилида ёзилади? қандай рецептлар даволаш муассасасининг ““ “Рецептлар учун” ва қайсилари юмалоқ муҳр билан тасдиқланади? Рецепт бўйича дори олишни тезлаштириш учун ёки рецептни қайта қўллаш учун рецептга қандай сўзлар ёзилиши керак? ДОРИ ШАКЛЛАРИНИНГ ТАСНИФИ Дори шакли — дори моддасини қўллаш учун энг қулай ҳолга келтирилган шаклидир. Чунончи дори шаклларининг қуйидаги турлари тафовут қилинади: Суюқ дори шакллари Юмшоқ дори шакллари қаттиқ дори шакллари СУЮқ ДОРИ ШАКЛЛАРИ Суюқ дори шаклларига қуйидагилар киради: Эритма — Solutio Дамлама — Infusum қайнатма — Decoctum Тиндирма — Tinctura Аралашма — Mixtura Инъекциялар учун ишлатиладиган дори шакллари — Formae medicamentorum pro injectionibus Экстракт — Extractum Эмульсия — Emulsum Шилимшиқ - Mucilago Суспензия — Suspensio ЭРИТМАЛАР Эритма бош келишик бирлик сонда - Solutio, қаратқич келишик бирлик сонда - Solutionis. Эритмалар битта дори моддасини эритувчида эритиш йўли билан ҳосил қилинади. Улар тиниқ суюқлик бўлиб, сақланганда чўкма ҳосил қилмайдилар. Демак, эритма 2 та таркибий қисмдан иборат бўлади: эрувчи ва эритувчи. Эритувчи сифатида қуйидагиларни ишлатиш мумкин: Дистилланган сув — Aqua destillata Этил спирти — Spiritus aethylicus Глицерин — Glycerinum Вазелин мойи — Oleum Vaselini Зайтун мойи — Oleum Olivarum Шафтоли мойи — Oleum Persicorum Эритмалар ичиш, сиртга ишлатиш, шунингдек инъекциялар учун ишлатилади. ИЧИШ УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ЭРИТМАЛАР Ичиш учун тавсия этиладиган эритмаларни одатда даражаларга бўлинган стаканчаларда, чой қошиқларда, десерт қошиқларда, ош қошиқларда, шунингдек томчи ҳолида тақсимлаш тавсия этилади. қошиқлар билан бериладиган эритмалар 1 чой қошиқ 5 мл, 1 десерт қошиқ 7,5 — 10 мл ва 1 ош қошиқ 15 мл ҳажмга эга. қошиқларда тақсимланадиган эритмалар одатда кунига 3 маҳал, ичиш учун 4 кунга ҳаммаси бўлиб 12 марта қабул қилишга ёзиб берилади. Эритмаларни рецептда 3 хил шаклда ёзиш мумкин: Кенгайтирилган шакл. Бунда барча дори моддаларининг таркибий қисмлари, яъни дори модда ва эритувчи модданинг номи, уларнинг миқдори (ғирлиги ёки ҳажми) кўрсатилади. Мисол. Натрий бромид (Natrii bromidum) td = 0,3 эритмаси 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳалдан 4 кунга ичиш учун ёзиб берилсин. 3 маҳал х 4 кун = 12 марта td = 0,3 натрий бромид — 0,3 х 12 = 3,6 “Эритувчи сифатида сув олинган. Cув 1 ош қошиқда 15 мл. 12 марта — 15 мл х 12 = 180 мл. Rp.: Natrii bromidi 3,6 Aquae destillatae 180 ml M.f. solutio D.S. 1 ош қошиқдан ичилсин. қисқартирилган (““ “ех” — нисбатда) шакл, бунда рецепт эритма сўзи билан бошланиб, сўнгра дори модданинг номи, унинг эритмадаги грамм миқдори, бутун эритма миқдорига бўлган нисбати кўрсатилади. Агарда эритувчи сифатида сув олинган бўлса, у ҳолда сувдаги эритма эканлиги кўрсатилмайди. Лекин ёғли эритма бўлса (oleosae), спиртли эритма бўлса (spirituosae) кўрсатилиши керак. Rp.: Solutionis Natrii bromidi ex 3,6 — 180 ml D.S. 1 ош қошиқдан ичилсин. қисқартирилган фойз шакл — эритманинг концентрацияси фоизлар ҳисобида кўрсатилади: 100 мл эритувчида эритилган модданинг миқдори (pro centum - лотинча юзда қанча). Хисоб: 3,6 — 180 мл х = 3,6 х 100 = 2% х - 100 мл 180 Rp.: Solutionis Natrii bromidi 2% - 180 ml D.S. 1 ош қошиқдан ичилсин. Такрорлаш учун саволлар: Дори шакли нима? Неча хил дори шакллари мавжуд? Суюқ дори шаклларига нималар киради? қандай дори шакли эритма деб аталади? Эритмаларни тайёрлаш учун эритувчи сифатида қандай моддалар қўлланилади? Эритувчисига кўра эритмалар неча хил бўлади? Эритмалар қайси йўл билан қўлланилади? Эритмаларни рецептда ёзишни нечта тури маълум? Ичиш учун эритмалар қандай тақсимланади? Мустақил рецепт ёзиш учун мисоллар: td = 0,02 бўлган папаверин гидрохлорид (Papaverini hydrochloridum) ни чой кошиқда ичишга сувли эритмасига рецепт ёзинг. td = 0,5 бўлган калий бромид (Kalii bromidum) ни сувли эритмасини ош кошиқда ичиш учун кенгайтирилган ва қисқартирилган шаклларда рецепт ёзинг. td = 1,0 бўлган калий хлорид (Kalii chloridum) ни 6 ёшли болага ичиш учун сувли эритмасига барча шаклларда рецепт ёзинг. ДАМЛАМА, ҚАЙНАТМА Дамлама бош келишик бирлик сонда - Infusum, қаратқич келишик бирлик сонда - Infusi. қайнатма бош келишик бирлик сонда - Decoctum, қаратқич келишик бирлик сонда - Decocti. Дамлама ва қайнатмалар ўсимлик хом ашёсининг қайноқ (100ºС) сув билан олинган ажратмаларидир. Улар ичиш учун мўлжалланган. Дамламалар кўпинча ўсимликларнинг барги — folium, гули - flos, ўтидан - herba тайёрланади. қайнатмалар одатда усимликларнинг пўстлғи - cortex, илдизи - radix, илдизпоясидан - rhizoma тайёрланади. Дамламалар 15 дақиқа қайнатилиб, батомом совигандан кейин фильтрланади. қайнатмалар эса 30 дақиқа қайнатилиб қайноқ ҳолда фильтрланади. Дамлама ва қайнатмалар тез бузилиб қоладиган бўлгани учун кўпи билан 3-4 кунга керакли микдорда дорихонада тайёрланади. Улар кўпинча қошиқларда ичиш учун тавсия этилади. Рецептда фақатгина қисқартирилган шаклда ёзилади. Дамлама ва қайнатмаларни тайёрлаш учун ўсимликларни қуйидаги стандарт концентрациялари қабул қилинган: Кучсиз таъсир кўрсатадиган ўсимликлар учун 1:10 Кучли таъсир кўрсатадиган ўсимликлар учун 1:30 Заҳарли таъсир кўрсатадиган ўсимликлар учун 1:300 ЗАХАРЛИ ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ЎСИМЛИКЛАР (DIT) folium Digitalis - ангишвонагул барги radix Ipecacuanhae - ипекакуана илдизи herba Thermopsidis - термопсис ўти Md = 0,1, td = 0,05. 0,05 х 12 = 0,6 15 ml х 12 = 180 ml ех 0,6 — 180 ml (1 : 300) КУЧЛИ ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ЎСИМЛИКЛАР (CVASS) herba Convallariae - марварид гул ўти radix Valerianae - валериана илдизпояси herba Adonidis vernalis - баҳорги адонис ўти radix Senegae - истод илдизи Secale cornutum - қора муғ Md = 1,0, td = 0,5. 0,5 х 12 = 6,0 15 ml х 12 = 180 ml ех 6,0 — 180 ml (1 : 30) Рецептга мисол. Термопсис ўтидан 1 : 300 нисбатда 180 мл дамлама ёзиб берилсин. 1 ош қошиқдан ичишга буюрилсин. Rp.: Infusi herbae Thermopsidis ex 0,6 — 180 ml D.S. 1 ош қошиқдан ичилсин. қайнатмаларни тайёрлашда кўпинча 1 : 10 нисбатда ишлатилади. Мисол. Толокнянка баргидан 1 : 10 нисбатда 180 мл қайнатма езиб берилсин. 1 ош қошиқдан ичишга буюрилсин. Rp.: Decocti folii Uvae Ursi ex 18,0 — 180 ml D.S. 1 ош қошиқдан ичилсин. ЭМУЛЬСИЯ Эмульсия бош келишик бирлик сонда - Emulsum, қаратқич келишик бирлик сонда - Emulsi. Эмульсия суюқ дори шакли бўлиб бир-бирида эримайдиган ёки кам эрийдиган ва аралашмайдиган 2 фазали суюқлик системасидир. Биринчи фазаси сув, иккинчиси эса унда эримайдиган эритмалардан (эфир мойлари, ёғлар, бальзамлар) ташкил топган. Ташқи кўриниши жиҳатидан эмульсиялар сутни эслатади. Тайёрланишига қараб эмульсиялар 2 га бўлинади: 1. Мойли эмульсиялар — Emulsa oleosa 2. Мағизли эмульсиялар — Emulsa seminalia Мағизли эмульсиялар бодом уруғидан (semina Amygdali dulcis), ошқовоқ уруғидан (semina Cucurbitae) ва бошқалардан тайёрланади. Мойли эмульсиялар эса суюқ мойлар канакунжут мойи (oleum Ricini), бодом мойи (oleum Amygdalarum), балиқ мойи (oleum jecoris Aselli) ва бошқалардан тайёрланади. Уларни тайёрлашда махсус эмульгаторлардан (мойни жуда майда заррачаларга парчалаш учун) фойдаланилади. Эмульгатор сифатида арабий елими (Gummi Armeniacae), желатоза (Gelatosa) ишлатилади. Яхши эмульсия хосил қилиш учун 2 қисм суюқ мойга, 1 қисм эмульгатор ва 17 қисм сув қўшилади. Агар, рецептда ёғ миқдори кўрсатилмаса эмульсия 1 : 10 нисбатда тайёрланади. Ичишга мўлжалланган эмульсиялар қошиқларда берилади. Эмульсиялар турғун бўлмаганликлари учун 12 марта қабул қилиш учун ёзилади. Мойли эмульсиялар кенгайтирилган ва қисқартирилган шаклда ёзилади. Рецептга мисол. Таркибида 20 мл треска балиғи мойини сақловчи 200 мл эмульсия ёзиб берилсин. Кунига 1 ош қошиқдан 2 марта қабул қилиш буюрилсин. қисқартирилган шакл: Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling