Олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўқув-услуб идораси


ДОРИ МОДДАЛАРИНИ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ


Download 1.21 Mb.
bet2/39
Sana06.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1433016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Ум. рец

ДОРИ МОДДАЛАРИНИ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ
Дорихоналарда бўладиган дорилар асосан заҳарли — А рўйхатга кирадиган ва кучли таъсир қилишга эга бўлган моддалар — Б рўйхатга киритиладиган ва бошқа моддалар бўлади.
Заҳарли моддалар — Venena деб аталади, кучли таъсирга эга моддалар - Heroica деб аталади.
Дорихоналарда А руйхатга кирадиган моддалар Venena деб ёзиб қўйилган металл ящикларда ёки сейфларда қулфлик ҳолда сақланиши керак. Ящикнинг ички томонига шу ерда жойлашган заҳарли моддаларнинг бир марталик ва суткалик энг катта дозалари кўрсатилган рўйхат ёпиш тириб қўйилади.
Б рўйхатга кирадиган дори моддалари эса Heroica деб ёзилган алоҳида шкафларда сақланади. Хамда бир марталик ва суткалик энг катта дозалари кўрсатилади, шунингдек идиш ғирлиги ҳам кўрсатилади.
Даволаш муассасаларининг бўлимлари ва хоналарида ҳам заҳарли ва кучли таъсирга эга бўлган дори моддаларини сақлаш шу қоидаларга асосланади. Бундан ташқари таркибида заҳарли ва кучли таъсирга эга бўлган моддалар бўлган дориларни ишлатиш усулига қараб (ичиш учун, сиртга ишлатиш учун, парентерал йўл билан юбориладиган) турли токчаларга жойлаштириш кўзда тутилади. Бундай жавон (шкаф)лар ва сейфлар учун маълум мутахассислар жавобгар бўлади.
ДОЗАЛАР ВА ўЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ
Доза — бу доривор моддаларининг маълум фармакологик таъсир чақирувчи миқдори.
Дозанинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • ўлим чақирадиган (Dosis letalis)

  • Заҳарли ёки токсик (Dosis toxica)

  • Максимал ёки юқори (Dosis maxima - Md)

  • Терапевтик ёки ўртача (Dosis terapevtica - td)

  • Бир марталик (Dosis pro dosi)

  • Суткалик (Dosis pro die)

  • Курсли (Dosis pro curso)

Терапевтик доза — бу балғат ёшига (24 ёш) етган шахсга бир марта
қабул килиш учун бериладиган дори миқдори бўлиб у максимал дозани 2 ёки 3 га бўлиш орқали топилади.
Болалар учун терапевтик доза уларни ёшини инобатга олиб ҳисобланади: td бол. = td кат. ёш х бола ёшига
24
қари беморларга катталарга берладиган дори миқдорини 3/4 ёки 1/2 қисми берилади.
ўлчов бирлиги қилиб 1 грамм қабул қилинган, яъни 1 смҳ дистилланган сувнинг 4ºС даги ғирлиги.
Рецептда грамм ва граммнинг улушлари қуйидагича ёзилади:
1,0 - 1 грамм
0,1 - 1 дециграмм
0,01 - 1 сантиграмм
0,001 - 1 миллиграмм
0,0001 - 1 децимиллиграмм
0,00001 - 1 сантимиллиграмм
0,000001 - 1 микрограмм ёки гамма
Агар дори моддаси томчиларда берилса, томчилар сони рим
рақамида кўрсатилади. М-н: gtts V ( беш томчи). Агар дори моддалари таъсир бирлигида ҳисобланса, унда дорининг таъсир бирликдаги миқдори кўрсатилади. М-н: 250 000 ТБ.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling