Олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура курилиш институти қурилишни бошқариш факультети


Download 135.96 Kb.
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi135.96 Kb.
#1569340
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Roziqov Nazirbek bino va inshootlar texnik baholash


ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА КУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
ҚУРИЛИШНИ БОШҚАРИШ ФАКУЛЬТЕТИ
,,Курулиш конструкциялари'' кафедраси
BINO INSHOOTLARINI TEXNIK HOLATINI BAHOLASH FANIDAN

KURS ISHI



Бажарди: 110-20 гурух талабаси
Roziqov Nazirbek
Қабул қилди: АлиАскар Азимов .

Тошкент-2022 ўқув йили
Мундарижа
И.Кириш
ИИ.Асосий қисм
1. УМУМИЙ МАЪЛУМОТ
2Бино конструкцияларини
бахолаш ва кўрик методикаси
3. Бинонинг конструктив қисмлари характеристикаси
4.Хулоса
5. Меъёрий хужжатлар.

Кириш
Бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, турғунлиги, ишончлилиги ва умрбоқийлиги улар таркибидаги конструкцияларнинг ҳолатига боғлиқ. Ўз навбатида конструкциялар ҳолати уларни ташкил этган материалларга, қурилиш-монтаж ишларининг сифатига, бинони ишлатиш жараёнидаги турли таъсирларга бевосита боғлиқдир.
Ҳар қандай бино ёки иншоотнинг барча лойиҳавий кўрсаткичлари улардан фойдаланиш жараёнида тўлиқ сақланиши лозим. Ушбу лойиҳавий кўрсаткичларнинг узоқ вақт мобайнида сақланиши бинонинг ишончлилигини белгилайди. Аммо бино ёки иншоотнинг ишончлилиги, бенуқсон хизмат қилиши ва умрбоқийлигини таъминлаш учун уни доимо назорат қилиш, салбий таъсирлардан сақлаш, юзага келган шикастлар ва нуқсонларни вақтида бартараф қилиб бориш лозим бўлади.
Бино ва иншоотларнинг барча конструкциялари тегишли аниқлик ва сифат даражасида ишланади ҳамда монтаж қилинади. Конструкциялар ўлчами, шакли, сифати ва бошқа кўрсаткичлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари томонидан белгиланади.
Бино ва иншоотлардан фойдаланиш жараёнида конструкциялар, уларнинг элементлари ва бирикиш жойларида юзага келадиган дастлабки лойиҳавий ўлчам ва шакллардан оғиш ҳоллари, салбий таъсирлар натижасида нуқсонлар пайдо бўлиши унинг шикастланиши дейилади. Бинонинг бузилиши ва қулаб тушишига олиб келадиган йирик шикастлар авария дейилади.
Конструкциялар шикастланиш даражасини баҳолаш қурилиш меъёрлари ва қойидалари томонидан у ёки бу нуқсонларнинг руҳсат этилган миқдорига қараб белгиланади. Юзага келган оғишлар ва нуқсонлар руҳсат этилган миқдордан ошиб кетса, конструкция муддатидан илгари ишдан чиқиши, юк
кўтариш қобилияти ва турғунлигини йўқотиши мумкин.
Биз техник ҳолатини баҳолаётган бино Qashqadaryo вилояти, Kasbi tumani, Пандирон МФЙ худудида жойлашган №26-сонли умумтаьлим мактабига қарашли эски бино.
Ишнинг мақсади:
а) бинонинг қурилиш конструкцияларини текшириш ҳамда шикастланган ва дефектли конструкцияларни кўрсатиш;
б) аниқланган шикаст ва дефектларни ўрганишга тақдим қилиш;
в) конструкцияларни техник ҳолатини баҳолаб чиқиш;
д) бинодан фойдаланиш учун конструкцияларини қайта таъмирлаш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқиш.



Download 135.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling