Олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура курилиш институти қурилишни бошқариш факультети


Download 135.96 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi135.96 Kb.
#1569340
1   2   3   4   5
Bog'liq
Roziqov Nazirbek bino va inshootlar texnik baholash

Биринчи қават деворлари – бинони деворларининг қалинлиги сувоқлари билан бирга 400-420 мм.ни ташкил этган. Деворлар ўлчамлари 250х120х65мм.ли пишиқ ғиштлардан қум-цементли қоришма билан кўтарилган. Визуал кўрик жараёнда ўқув корпус биносининг ташқи ва ички томон деворларининг остки қисми сувоқлари нураб емирилган ва кўчиб тушган хамда сувоқлар деворлардан ажралган холатлар мавжуд.. Мукаммал таъмирлаш жараёнида ички ва ташқи деворларни эски сувоқларини кўчириш ва қайта сувоқлаш вактида ёрилган девор кисмларини сетка билан кучайтириш лозим. Деворларни тиклигида оғиш ҳолатлари аниқланмади.
Биринчи қават деворларининг умумий ҳолати таъмир талаб.
Иккинчи қават деворлари – бинони деворларининг қалинлиги сувоқлари билан бирга 400-420 мм.ни ташкил этган. Деворлар ўлчамлари 250х120х65мм.ли пишиқ ғиштлардан қум-цементли қоришма билан кўтарилган. Визуал кўрик жараёнда ўқув корпус биносининг ташқи ва ички томон деворларининг остки қисми сувоқлари нураб емирилган ва кўчиб тушган хамда сувоқлар деворлардан ажралган холатлар мавжуд. Мукаммал таъмирлаш жараёнида ички ва ташқи деворларни эски сувоқларини кўчириш ва қайта сувоқлаш вактида ёрилган девор кисмларини сетка билан кучайтириш лозим. Деворларни тиклигида оғиш ҳолатлари аниқланмади.
Иккинчи қават деворларининг умумий ҳолати таъмир талаб.


Оралиқ деворлар(перегородки) - бинонинг оралиқ деворлари қалинлиги сувоқлари билан бирга 120-250мм бўлиб, ўлчамлари 250х120х65мм.ли пишиқ ғиштлардан, қум-цементли қоришма билан кўтарилган. Оралиқ деворларнинг сувоқлари кўчиб, таъмир талаб ҳолатга келган. Мукаммал таъмирлаш жараёнида оралиқ деворларни таъмирлаш лозим. БИНОНИ КУРИШДА ПЕРЕГОРОДКАДАН ФОЙДАЛАНИЛМАГАН
Оралиқ деворларининг умуий ҳолати таъмир талаб.


Оралиқ том ёпма – бинони оралиқ том ёпмаси ўлчамлари 6.0х1.20х0.22 м.ли ғовакли(пустотка) йиғма темир бетон плиталар билан ёпилган. Визуал кўрик жараёнида оралиқ том ёпма плита стик сувоқлари кўчганлиги аниқланди. Оралиқ том ёпма йиғма темир бетон плиталарда ёриқлар ва эгилиш ҳолати аниқланмади.
Оралиқ том ёпма плиталар ҳолати яхши


Том ёпма - бинони том ёпмаси ўлчамлари 6.00х1.20х0.22 м.ли ғовакли(пустотка) йиғма темир бетон плиталар билан ёпилган. Визуал кўрик жараёнида том ёпма плиталар куп йиллар таъмирланмаганлиги ва ташқи таъсир иссиқ–совуқ таъсирида, ёмгир сувларининг утиши натижасида плиталарнинг химоя катламлари кучиб, ички арматураларнинг занг(каррозия)лаган кисмлари ва стик сувоқлари кўчганлиги аниқланди. Том ёпма йиғма темир бетон плиталарда ёриқлар ва эгилиш ҳолати аниқланмади.
Том ёпма плиталар ҳолати яхши.



Download 135.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling