O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
NIZOMIY NOMIDAGI
TOSHKENT DAVLAT PEDAGOGIKA UNIVERSITETI
Tabiiy fanlar fakulteti
Geografiya va iqtisodiy bilim asoslari yo’nalishi
O’zbekistonning eng yangi tarixi
fanidan
MUSTAQIL ISHI
Bajardi: 1-kurs kechki 103-guruh talabasi
Mirsoatov Azim
Tekshirdi: Rasulov Anvar
Toshkent – 2021
1-MT: 2007-YIL TOSHKENT ISLOM MADANIYATI POYTAXTI DEB E’LON QILINISHINING MAZMUNI VA MOHIYATI
«ТОШКЕНТ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ» – мамлакатимизда ислом маданияти ҳамда маънавий қадриятларни тиклаш ва сақлаб қолиш бўйича амалга оширилаётган эзгу ишларнинг халқаро кўламдаги эътирофларидан бири. 2007 йил январда Ислом конференцияси ташкилоти таркибидаги муассасалардан бири – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) Тошкентни ислом маданиятининг пойтахти, деб эълон қилди. Тошкент билан бир қаторда Фес (Марокаш), Триполи (Ливия), Дакар (Сенегал) шаҳарлари ҳам «Ислом маданиятининг пойтахти», деб эълон қилинди. Президент Ислом Каримов бу эътирофни «ўзбек халқининг ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига берилган муносиб баҳо», деб таърифлади.
Шу муносабат билан шаҳарда бунёдкорлик ишлари янада авж олдирилди. Жумладан, қисқа муддатларда Ҳазрати Имом мажмуаси тубдан қайта таъмирланди, янги минора, масжид, хиёбонлар бунёд этилиб, унда кўплаб шаҳарликлар ўз беминнат меҳнатлари билан ҳисса қўшдилар. Кўкалдош мадрасаси (16-аср), Шайх Зайниддинбобо (13–19-асрлар), Зангиота (14–20-аср), Хўжа Аламбардор (19-аср), Шайх Хованди Тоҳур (15-аср), Юнусхон (15-аср) мақбаралари, Абулқосим мадрасаси (19-аср) ва бошқалар таъмирланди. 2007 йил 14–15 августда Тошкент, Самарқанд шаҳарларида «Ўзбекистонннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси» мавзуида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |