Олтиарик туман хокимлиги кошидаги Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан утказиш инспекцияси томонидан


Download 314.4 Kb.
bet8/17
Sana16.06.2023
Hajmi314.4 Kb.
#1517772
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
2 5285331650027196597

13-модда. Жамиятнинг ижро органи.

13.1. Жамият Директор томонидан бошкарилади. Директор жамият катнашчисига (умумий йигилишига) хисобот бериб туради ва унинг карорлари бажарилишини ташкил килади.


13.2. Жамият Директорини ишга тайинлаш вактида у билан шартнома тузилади. Директор жамиятнинг кундалик фаолияти билан боглик масалаларни мустакил хал килади, ушбу Низомда жамият катнашчиси (умумий йигилиши) нинг мутлак ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
13.3. Жамият Директорининг ваколатлари:
- катнашчи (умумий йигилиш) нинг карорларини тайёрлайди ва амалга оширилишини ташкил килади хамда уларнинг бажарилиши тугрисида хисобот беради;
- жамият номидан ишонч когозисиз иш олиб боради;
- республикамиз ва чет эллардаги корхоналар, ташкилотлар ва давлат органларида жамият манфаатларини химоя килади;
- жамият мол-мулкини уз ваколати доирасида тасарруф этади;
- шартномалар, шу жумладан, мехнат шартномаларини тузади;
- ишонч когозлари беради, банкларда хисоб ракамлари ва бошка ракамлар очади;
- жамият ходимлари бажариши мажбурий булган буйруклар чикаради ва курсатмалар беради;
- уз вазифасидан келиб чикувчи бошка оператив ишларни ташкиллаштиради.
13.4. Жамият Директори уз уринбосарлари, бошкарув аппарати рахбарларини ва таркибий булинмалар рахбарларини мустакил равишда тайинлайди ва ишдан озод килади.
13.5. Жамият Директори жамият фаолияти билан боглик хар кандай холатлар юзасидан тулик конуний жавобгар булади. Улар шартномада ёки амалдаги конунларда кузда тутилган асосларга мувофик шартнома муддати тугамасдан туриб эгаллаб турган лавозимидан бушатилиши мумкин.
14-модда. Жамиятнинг тафтиш комиссияси.

14.1. Жамият ижроия органининг молиявий-хужалик фаолиятини тафтиш комиссияси назорат килади. Тафтиш комиссияси катнашчи (умумий йигилиш) томонидан тайинланадиган 3 (уч) аoзодан иборат булиб, жамият ижроия органи ходимлари бу лавозимга сайланиши мумкин эмас. Тафтиш комиссияси вазифасини катнашчи (умумий йигилиш) томонидан ёлланадиган мустакил аудиторлар хам амалга ошириши мумкин.


14.2. Тафтиш комиссияси жамиятнинг мансабдор шахсларидан узи учун зарур материалларни, бухгалтерлик ёки узга хил хужжатларни хамда шахсий изохномаларни талаб килиб олишга хаклидир.
14.3. Тафтиш комиссияси узи утказган текширув натижаларини жамият ижроия органига ва жамият катнашчилари умумий йигилишига йуллайди. Тафтиш комиссияси йиллик хисоботлар ва баланслар юзасидан уз хулосасини беради. Жамият катнашчисининг (умумий йигилиш) жамият балансини ана шундай хулосасиз тасдиклаши мумкин эмас.



Download 314.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling