Олтиарик тумани халк таълим булими тассарауфидаги 39-умумий ўрта таълим мактаби учун жамоа


Иш берувчи ходимларни йилида камида бир марта эпидемия хавфи мавжуд бўлган касалликлардан Ташкилот


Download 186.92 Kb.
bet26/37
Sana18.06.2023
Hajmi186.92 Kb.
#1587380
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
Bog'liq
39-мактаб жамоа шартнома

Иш берувчи ходимларни йилида камида бир марта эпидемия хавфи мавжуд бўлган касалликлардан Ташкилот ҳисобидан эмлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

  • Ходим сурункасига бир ойдан ортиқ касал бўлганида унга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини Иш берувчи ўз зиммасига олади.

  • Ходимнинг отаси ёки онаси, яқин қариндоши вафот этганда Иш берувчи унга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини уч баравари миқдорида моддий ёрдамкўрсатади ёки шу сумма доирасида дафн маросими хизматларини кўрсатувчи фирма билан тузилган шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан ёки корпоратив карта орқали тўлаб беради.

  • Ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этганда Ташкилот маблағлари ҳисобидан унинг оиласига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини олти бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилади.

  • Шунингдек, тарафлар:

        • ҳар йили ўқув йили бошланиши арафасида кўп болали, кам таъминланган ходимлар фарзандлари учун ҳар бир болага Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 50 фоизи ҳисобидан келиб чиққан ҳолда дарсликлар ва ўқув қуроллари харид қилишни;

        • ҳар йили ходимлар фарзандларига янги йил совғаларининг Мактаб ҳисобидан топширилишини;

        • ходимлар фарзандларининг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини таъминлайдилар.

    1. 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан касаба уюшмаси фаоллари ташкилот маблағлари ҳисобидан тақдирланади.

    2. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини (ота-она, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) соғломлаштириш ҳамда дам олиши учун йўлланмалар уларнинг иш жойидаги бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари берадиган буюртма асосида, улар томонидан тўланган касаба уюшмалари аъзолик бадалларидан тушган маблағлар ва ижтимоий солиқ тўловлардан ажратмаларнинг соғломлаштиришга йўналтирилган миқдорига мувофиқ равишда ажратиш.

    3. Республика кенгаши, тармоқдаги туман (шаҳар) бўлинмаси кенгашлари томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун санаторийларга касаба уюшмаси аъзолик бадаллари маблағлари ва ижтимоий солиқ тушумлари ҳисобидан харид қилинадиган йўлланмаларни белгиланган тартибда ажратилишини назорат қилади.



    Download 186.92 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling