Омина Шенликўғли


Ёмонликдан қайтишнинг эрта-кечи бўлмайди


Download 262.94 Kb.
bet13/18
Sana18.06.2023
Hajmi262.94 Kb.
#1593959
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Imomning maneken qizi

Ёмонликдан қайтишнинг эрта-кечи бўлмайди
Фотима Ўзлемдан келган хатни ҳаяжон билан очди. Анча узун, энли хат эди. Ётоғига чўзилиб ўқий бошлади:
Аллоҳнинг саломи билан сўзларимни бошлайман.”
Фотима Ўзлем хатини Аллоҳнинг исми билан бошлашига ҳайратланиб ўқишда давом этди:
Севимли дугонам, Демет, яхшимисан?
Сенга ёзадиган нарсаларим шунақанги кўпайиб кетдики, қай биридан бошлашни билмай қолдим. У ердан келгач, бошимдан нималар ўтганини эшитсанг, ишонмайсан.
Мен бир христиан йигит билан турмуш қуришга қарор қилган эдим. Кейин бўлажак фарзандларимиз ҳақида ўйлаб қолдим. Уларга қандай исм қўйиш, қайси динга кўра тарбиялаб ўстиришим керак эди? Бирдан даҳшатга тушдим. Ўша пайтгача ҳеч бир қоидасига амал қилмаган Ислом динимнинг энди болаларга исм қўйишда жуда муҳим эканлигини англадим.
Унаштирилган йигитимга вазиятни тушунтирдим. “Мусулмон бўламан, лекин сен аввал менга у ҳақда ўргат деди”. Ўзим ҳеч нарсани билмасам, унга нимани ҳам ўргатар эдим? Ўшанда ҳеч нарса билмаслигимни тушуниб етдим.

  • Мен Исломни билмайман. Сенга китоб олиб бераман ўқийсан, дедим.Рози бўлди. Унга инглиз тилида исломий китоблар олиб бердим. Қарасам, ўқимаяпти, неча маротаба таъкидладим, барибир ўқимади. Бир куни менга “ўзинг ўқи, кейин гапириб берасан” – деди. Кейин ўзим ўқий бошладим. Тинмай, ҳар куни ўқир эдим. Бундай қарасам, мен умуман мусулмон эмас эканман. Ўз аҳволимга жуда ачиндим... Иймоним кучаяр экан, биринчи қилган ишим, намоз ўқиш бўлди... Онам роса қўрқди. Диндор бўлиб кетасан, деб менга қилмагани қолмади. Унинг назарида инсон замонавий бўлиши керакдики, бир инсоннинг ҳам замонавий ҳамда иймонлилардан бўлиши мумкинлигига ишонмас эди. Бир уйда икки душмандай яшадик. Айниқса ҳижобга кирганимда ҳайратланиб, ақлдай озгудей бўлди. Дадам эса хурсанд эди. Чунки у ҳам кўп ўтмай намоз ўқишни бошлади.

Болалигимда мени Қуръон курсига бермоқчи бўлганларида курснинг ўқитувчиси Отатуркни яхши кўрмас экан деб, бермаган экан.” Фотима Ўзлемнинг гапларини эслади:
Ўша инсоннинг қизини Муҳаммад (с.а.в.)ни севмаган католик мактабига ўқишга беришини кўз олдидан ўтказди. Ўзлемнинг ўрангани ҳақидаги хабарни ҳам ҳайрат ичида ўқиди. Ўша қиз, ўша манекен Ўзлем қанақасига ўранди экан? Шунақанги севиниб кетди-ки, хатни тугатиб бўлмасиданоқ, меҳмонхонага югурди:

  • Қизлар, суюнчи! Ўзлем Суслер Исломга қайтибди... Бундан ташқари намоз ўқиб, ҳижобга кирганмиш.

Бурчин тирноқларини текислар экан деди:

  • Ахмоқ қиз, шундоқ ёшлигини барбод қилиб...

Фотима тутоқиб кетди:

  • Ҳозирчи? У ҳали тирик, шундоғам ёшлигини яшайди-ку.

Лайло бу хабарни эшитиб севиниб кетди:

  • Тўғрисини айтсам, жуда хурсанд бўлдим. Кўрамиз, Ўзлемнинг ҳар бир ҳаракатини ёзадиганлар, бу ишни ҳам ёзишармикан?

  • Ёзишмасин, унинг бу қарорини эшитганлар сони Ўзлемга етиб ортади.

Бону ошхонада туриб гапларни эшитиб, югуриб келди:

  • Унга роса ярашган бўлса керак ўраниш. Офарин. Жуда тўғри қарор қабул қилибди.

Фотима севинчдан бир жойда тура олмас эди. Яна хонасига кириб давомини ўқий бошлади:
Энди эса худди шу инсон ўранганимга жуда севиняпти. Бироқ турмуш қурмоқчи бўлган инсонимга ҳижобга киришим умуман ёқмади. “Менга жазо бериш учун ўраняпсан” деди. Анча мунча нарсалардан кейин қарасам, бўлмайди. Ажралишдик. Исломга қайтишим сен учун жуда муҳим воқеа деб ўйлаб, аввалига шундан бошладим. Энди бошқа хабарларга келсак.
Университетни битирдим. Ўша пайтларда бўшлиққа ғарқ бўлган эдим. Японияга бориб, у ерда инглиз тилидан ўқитувчи бўлиб ишладим. Япон ёшлари мени шокка туширди. Кўпи динсиз. Қариялари эса Буддист. Моддапарастлар. Мен ҳам шундайлардан эдим. Кристиан Диор туфлилари, шанел кўзойнаклари... Худди ўзларини моддият билан исботлашар эди.

Download 262.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling