Ўша инсоннинг қизини Муҳаммад (с.а.в.)ни
севмаган католик мактабига
ўқишга беришини кўз олдидан ўтказди. Ўзлемнинг ўрангани ҳақидаги хабарни
ҳам ҳайрат ичида ўқиди. Ўша қиз, ўша манекен Ўзлем қанақасига ўранди экан?
Шунақанги
севиниб кетди-ки, хатни тугатиб бўлмасиданоқ, меҳмонхонага
югурди:
- Қизлар, суюнчи! Ўзлем Суслер Исломга қайтибди... Бундан ташқари намоз
ўқиб, ҳижобга кирганмиш.
Бурчин тирноқларини текислар экан деди:
- Ахмоқ қиз, шундоқ ёшлигини барбод қилиб...
Фотима тутоқиб кетди:
- Ҳозирчи? У ҳали тирик, шундоғам ёшлигини яшайди-ку.
Лайло бу хабарни эшитиб севиниб кетди:
- Тўғрисини айтсам, жуда хурсанд бўлдим. Кўрамиз, Ўзлемнинг ҳар бир
ҳаракатини ёзадиганлар, бу ишни ҳам ёзишармикан?
- Ёзишмасин, унинг бу қарорини эшитганлар сони Ўзлемга етиб ортади.
Бону ошхонада туриб гапларни эшитиб, югуриб келди:
- Унга роса ярашган бўлса керак ўраниш. Офарин. Жуда тўғри қарор қабул
қилибди.
Фотима севинчдан бир жойда тура олмас эди. Яна хонасига кириб давомини
ўқий бошлади:
“
Энди эса худди шу инсон ўранганимга жуда севиняпти. Бироқ турмуш
қурмоқчи бўлган инсонимга ҳижобга киришим умуман ёқмади. “Менга жазо
Do'stlaringiz bilan baham: