бериш учун ўраняпсан” деди. Анча мунча нарсалардан кейин қарасам,
бўлмайди. Ажралишдик. Исломга қайтишим сен учун жуда муҳим воқеа деб
ўйлаб, аввалига шундан бошладим. Энди бошқа хабарларга келсак.
Университетни битирдим. Ўша пайтларда бўшлиққа ғарқ бўлган эдим.
Японияга бориб, у ерда инглиз тилидан ўқитувчи бўлиб ишладим. Япон
ёшлари мени шокка туширди. Кўпи динсиз. Қариялари эса Буддист.
Моддапарастлар. Мен ҳам шундайлардан эдим. Кристиан Диор туфлилари,
шанел кўзойнаклари... Худди ўзларини моддият билан исботлашар эди.
(Албатта ҳамма японлар демоқчи эмасман, лекин кўпи шунақа.)
Япониядаги Ислом Маданият Марказига бордим. У ерда Исломни
Японча ўргатишар экан, мен ҳам тингладим. Бироқ Япон тилини
ўрганишни давом эттиришим керак эди. Бу эса у ерда қимматга тушгани
учун кейин Англияга бордим. Лондонда Шарқшунослик факультетида япон
тилини ўрнатишда давом этдим. Бундан ташқари Ислом Жамиятига
қатнай бошладим. Исломий биродарликнинг қанчалик ширин туйғу
эканлигини мен Лондонда Ислом Жамиятида ҳис қилдим. Шунақанги гўзал
туйғу эдики, бу ҳисни сўз билан ифодалаб бўлмайди.
Кейинроқ Малайзияга йўл олдим. Кейин Америкага, Лас Вегасга бордим.
Ҳаромга тўла жой. Роса сайр қилдик, энг ҳашаматли меҳмонхоналарда
тунадик. Лекин мен ўзимни бахтли ҳис қила олмаётган эдим. Намоз ўқир
эдим. Аммо бошим очиқ эди. Чиндан ҳам одам бахтни қалбида, руҳида олиб
юрар экан. Ҳозир жуда яхши мусулмон йигитга унаштирилганман. Ҳа, агар
сен шу кунларда онамни кўрсанг, таний олмайсан. Унаштирилган йигитим
Do'stlaringiz bilan baham: |