- Вой, энди нима бўлади-я, деди.
- Нима, нима бўлади?
- Айтсам, жаҳлинг чиқади.
- Жаҳлим чиқса ҳам айт, Бону.
- Уни мен олган эдим. Ўқиётиб, ухлаб қолибман, жойига қўйишни
унутибман.
Фотиманинг жон-пони чиқиб кетди:
- Нима, сен менинг шахсий нарсаларимни ковладингми?! Ким сенга бундай
ҳуқуқни берди?
- Хафа бўлма, ўрганиб қолибман, беихтиёр олиб ўқияпман. Биринчи марта
бўлаётгани йўқ бу. Неча ойдан бери сен ёзяпсан, мен ўқияпман.
- Ҳамма ёзганларимни ўқиб чиқдингми?
- Кўзёшларим билан. Шунақанги тўлқинланиб кетаманки, улар худди илм
булоғидай эди. Дунёқарашим ўзгарганини сезмадингми? Сенинг китобларинг ва
кундалигингни ўқиб, одам бўляпман. “Фотиманинг кундалиги”
номли китоб
чиқарсанг, қанча одамга фойданг теккан бўлар эди.
- Жуда жаҳлимни чиқардинг, лекин агар фойдаси теккан бўлса, майли сени
кечирдим... Уни қачон ўқир эдинг?
- Имкон бўлди дегунча, ҳар доим ўқир эдим. Сизлар меҳмонхонада
ўтирганингизда, хонамга кириб олиб, эшикни ичкаридан қулфлар эдиму, ўқир
эдим. Оилангни соғинганингни, ўрганганларингнинг сенга қанчалик
фойдаси
текканини, кўз ёшларингни... Ҳаммасини ўқидим. Мен ҳақимда ёзганларингни
ҳам... Шунчалик гўзал ёзгансанки, сенинг ўрнингда бўлганимда ҳеч иккиланмай,
уни китоб қилиб чиқарар эдим. Лекин охирги пайтлар қандайдир бошқача ёза
бошладинг.
- Тўғри, чунки охирги пайтлар сабр косам тўлди. Ортиқ чидай олмайман.
Энди кундалигимни бергинда, бугунги ҳисларимни ҳам ёзай. Кейинроқ уни ҳам
ўқиб оласан. Фотима дераза қошидаги стулга ўтириб ёза бошлади:
Do'stlaringiz bilan baham: