Омина Шенликўғли


“Ассалому алайкум, отажоним. Жоним онажоним ва укажоним


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/25
Sana04.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1747127
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
@KUTUBXONA Imomning maneken qizi

Ассалому алайкум, отажоним. Жоним онажоним ва укажоним.
Ҳозир соат тунги икки. Ташқарида қор ёғяпти. Ҳар бир қор парчаси
менга худди “нега уйингга қайтмаяпсан?” – деётгандай туюляпти.


Уйга қайтгим келяпти, лекин уяляпман, дадажон. Сизларга жуда кўп
азоб бердим, энди қайси юз билан борай? Юзингизга қандай қарайман? Мени
деб оқарган сочларингизга, мени деб кўзёш тўккан кўзларингизга қандай
қарайман? Онажоним, ўша нозли гулимнинг йиғлаган кўзларига қандай
қарайман?
Сизларга нима дейман? Нега кетганимни сизларга қандай айтаман?”
Йиғлай-йиғлай зўрға ухлаб қолган эди. Бомдод намози азонини эшитиб,
уйғониб кетди, кийиниб айвонга чиқди. Асли қоп-қора бўлган Истамбул
ёришган эди. Ҳамма ёқни қор қоплаган. Азон овози ҳам барчани саждага чорлар
эди.
Фотима совуққотаётган бўлса ҳам, ичкарига кирмас эди. Ўқиган
романларининг қахрамонларига ўхшатти ўзини.
Ичкарига кириб, сумкасини қидирди. Кўз ёшлари билан тирноқларини
олди. Кейин тирноқларидан бўёқни ўчириб, таҳорат қилди.
- Бу йўл тўғри эмас экан, кеч бўлса ҳам тушуниб етдим, Роббим. Аввало
ўзингга, кейин ота-онам, оиламга қайтаман... Мени ўзинг кечир, Аллоҳим. Сенга
қайтяпман, мени қабул қил, ё Раббим...
Кейин яна сажда қилар, бироқ саждадан бошини ҳечам кўтаргиси келмас
эди. Гўё жойнамозга михланиб қолгандай эди. Анча вақт намоз ўқиди, лекин бу
каби ҳиссётни ҳечам ҳис қилмаган, ўзини Аллоҳга бунчалик яқин сезмаган эди.
Рахминг истаб Рахмоним махзунман ҳузурингда
Лутфинг ила қабул эт, ожизангни сен қувма.
Оташлар орасида ёниб бўлдим, Аллоҳим,
Кулимни асра энди, елларингга совурма.
Сажданинг руҳидан лутфайла, карам айла,
Кечани қўй, қовуштир онгимиз кундузга.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling