Омина Шенликўғли
Меҳрингни ҳис этмайин яшаяпмиз Сенингсиз
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
@KUTUBXONA Imomning maneken qizi
Меҳрингни ҳис этмайин яшаяпмиз Сенингсиз
Қўлимдан тут, ташлама энди ўзимни ўзга! Намоздан сўнг, такрор ётоғига ётган Фотима бу сафар мириқиб ухлаб соат 11 да уйғонди. Шанба куни эди. Лайло билан Нежла ҳам уйга энди келган пайт. Нонуштага ўтиришди. Фотима уларга қарорини билдирди: - Қизлар, бугун кетяпман. Бу охирги нонуштамиз... Бону Фотимага қараб мўлтираганча: - Билгандим, яқинда кетишингни билган эдим. Ёзган гапларингдан буни англаш қийин эмас эди. Лайло ҳам бу фикрга қўшилди: - Ҳа, мен ҳам сезгандим. Сен учун жуда хурсанд бўлдим... Лекин энди биз ёлғиз қоляпмиз. Нежланинг фикрлари эса ўзгача эди: - Ҳали анча ёшсан, ҳаётингни суғурталай оладиган пулни йиғиб, кейин қайтсанг бўларди. Фотима Нежла нима демоқчи эканлигини тушунган эди: - Нежла, ҳаётимиз суғурталанмайди. Бир кун келиб тушуниб оларсан. Пулнинг муҳим эканлигини, лекин у ҳамма нарсани ҳал қила олмаслигини сен ҳам тушуниб етарсан. Бироқ бунда кеч қолмаслигингни тилайман. Бону нонуштасини ҳам ташлаб, деразадан ташқарига боққанча йиғлар эди: - Бу дунёда доим ёлғиз эдим. Энди нима қиламан? - Йўқ, бу гапни олдинроқ ҳам айтган эдим. Сизни ташлаб кетмайман. Кейин Нежлага қараб: - Агар сизларни тинч қўйишимни ўзингиз истамасангиз, - деди. Нежла: - Аслида мен ҳам яқинда кетаман. Сен кўп ўтмай, қўриқчидай ўраниб оласан, кўриша олмаймиз ҳам. - Йўқ, қўриқчидай эмас, мусулмондай. Хайрлашув пайти келган эди. Фотима барча нарсалари ва китобларини Бонуга қолдириб, деди: - Буларни ўқи, хўпми? Тоза руҳингни булғашларига имкон берма... Отамга сен ҳақингда айтаман. Исломда сен учун албатта қутулиш чораси бордир. Ўша эшикни топиб очаману, “Бону мана бу ердан кир” дейман. Бонунинг кўзёшлари ҳалиям тинмасди. Лайло ҳам кўзёшлари ялтиллаб: - Сени роса яхши кўриб қолган эдик, Фотима, деди. Сени унутмайман, сен ҳам мени унутма хўпми, дугонажон? – деди кетар чоғи. Фотима ташқарига чиққанида, Бону билан Лайло айвондан, Нежла эса деразадан қараб турар эди. Кетар экан, ортига ўгирилиб қарар, паға-паға қор остида уларга қўл силтарди. Фотима кўздан ғойиб бўлгунча унга қараб қолишди. Таксига ўтириб, тўғри кийим дўконига борди. Ўзига ҳижоб олмоқчи эди. Дўкон соҳиби сўради: - Кимга олмоқчисиз? Фотима махжуб оҳангда: - Ўзимга, деди. - МашаАллоҳ, демак, очиқ юриб бирдан ўранишга қарор қилибсиз-да. - Шундай деса ҳам бўлади. - Аллоҳим қабул қилсин. Жуда яхши қиляпсиз. Қанчалик бахтлисиз-а. Шу замонга қарамай, исломий кийинишга ният қилибсиз. Фотима Мустафа бейнинг севинганини кўриб, ўзи ғалати бўлиб кетди. Кўк ранглисидан олиб, бошини ва елкаларини ўраб турадиган рўмол ҳам олганди. Кўзгуга қараб деди: - Мана энди ичинг ва ташқи кўринишинг бирлашди Фотима. * * * Ўзи яшайдиган маҳаллага келганида ич-ичидан кўз ёш тўкар маҳалла кучукларини ҳам соғинганини сезаётган эди. Ота-онасинининг уни кўрганларида нима қилишларини ўйлар, кейин эса бошқа ёққа сургун қилинишган бўлса нима қиламан, дер эди. Орадан йиллар ўтиб қайтган эди. Шунча йил оиласини азоблаган эди... Кўчаларига кириши билан биринчи кўзи тушган нарса бу масжид минораси бўлди. Минорасини жуда соғинган эди. Масжид деворларини кўрганида эса таърифлаб бўлмас туйғу қуршаб олганди уни. Секин-секин қадам ташлар эди. Ҳаяжондан қалби тўхтаб қоладигандай эди. Нима деса экан? “Дадажоним, сизни жуда соғиндим, мени кечиринг десамикан?” Онасига-чи? Бу хаёллар билан масжид эшигига яқинлашганида оломонни кўрди. Жаноза эди. Фотимани биринчи кўрган киши Аҳмад эди. У тўхтаб, одамларга қаради. Ахмад билан кўзлари тўқнашди. - Аҳмад амаки, ким ўлди? – деб сўради. - Ўлган... у сени отанг, Фотима. Фотима қулоқларига ишонмасди. - Ёлғон гапирманг, илтимос тўғрисини айтинг у ким? Аҳмад йиғлаб жавоб берди: - Қанийди, ёлғон бўлса эди. Ёқуб имомим... имом. Фотима турган жойида қотиб қолган, ҳали ҳам ўзига кела олмаётган эди. Бир неча дақиқа тобутга қараб туриб, сўнг аста-секин тобут бошига келди-да, ҳўнграб йиғлаб юборди: - Дадааааааа. Дадажон. Мен келдим... Мен хайрсиз қизингиз Фотима... қизингиз Фотимаман... Бошини тобутга қўйганча, отасидан кечирим сўраётгандай йиғлар эди: - Дада... Дадажон. Сиз ҳам ўлишингиз мумкин эканлигини ўйламабман. Кеч қолдим. Аввал мен сизни ёққан бўлсам, энди сиз мени ёндириб кетяпсиз. Лекин сиз ёқиб кетган олов ҳали бери сўнмайди. Йў-ў-ўқ, мен ўзимни кечира олмайман... Ҳамма ҳайрон эди. Фотима телбаларча тобутни қучоқлар экан, Аҳмад бей яқинлашиб: - Бўлди, ўзингни бос йиғлама, Фотима. Менимча, бу дарс сенга етарли. Аслида сени кўрганимда севинганимдан йиғлай бошлаган эдим. Лекин сендан қасос олмоқчи бўлдим. Тобутдаги отанг эмас, қўшнимиз Али амаки. Қара, даданг девор ёнида севинганидан карахт бўлиб, узоқдан сенга термулиб турибди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling