Omixta yem ishlab chiqarish texnologiyasi


d) Сигир ва қўйларининг лавлаги жомидан заҳарланиши


Download 102.34 Kb.
bet3/4
Sana13.02.2023
Hajmi102.34 Kb.
#1193164
1   2   3   4
Bog'liq
Omixta yem prezintatsiya

d) Сигир ва қўйларининг лавлаги жомидан заҳарланиши. Заҳарланишнинг сабаби бижғиган, моғор босган, эски жом билан озиқлантиришдир. Кўп миқдорда ёғ, сирка, сут кислотасини сақлайдиган жом катта қорин ҳазмини ишдан чиқариши, моддалар алмашинувининг бузилиши, кетоз ва озиқ токсикозига олиб келиши мумкин. e) Картошка билан заҳарланиш. Ўсган ва қисман бузилган картошка, картошка пояси, картошка пўчоғи, шунингдек, бузилган картошкадан тайёрланган бардадан тўпланган гликоалкалоид солинган бўлади.

4.Ҳайвонларнинг қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар билан заҳарланиши Саноатда қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан жом, барда, шрот ва бошқалар озиқ сифатида кенг ишлатилади. Аммо бу маҳсулотларда кўпинча заҳарли моддалар бўлади. Улар ҳайвонларни ёппасига заҳарлаши мумкин. Ҳайвонлар канакунжут кунжараси (рицин алкалоиди, токсальбумин ва бошқа заҳарли моддалар бўлади), хантал ва индов уруғидан тайёрланган кунжара (сингрин, амилли хантал мойи) ва пахта кунжарасидан заҳарланиши мумкин.

5. Озиқ микотоксикозлари Микроскопик замбуруғлар билан зарарланган озиқлар билан ҳайвон озиқланганда келиб чиқадиган зарарланишга озиқ микотоксикозлар дейилади. a) Эриготизм да донли ва кепаксимон озиқлар, дон чиқиндилари, бутун ёки майдаланган қоракуя аралашган омихта ем заҳарланиш манбаи бўлиши мумкин. b) Tуришсимон замбуруғлар билан заҳарланиш. Турушсимон замбуруғлар билан заҳарланиш манбаи – яшил озиқлар, баъзан ботқоқ ўтлоқларнинг сомонидир.

c) Бузилган, моғорланган озиқлар билан заҳарланиш. Юқори намлик ва ўз-ўзидан қизиганда донли ва бошқа озиқлар ҳар хил замбуруғли ва бактериал флора билан зарарланади. 6. Заҳарли ўсимликлар билан заҳарланиш a) Асосан асаб системасини зарарлайдиган заҳарланиш. Марказий асаб системада қўзғалишни пайдо қиладиган заҳарларга: красовка, мингдевона, бангидевона, заҳарли бех, какра ва бошқалар киради. Тамғали шувоқ, оддий пижма, қирқбўғим ва бошқа ўсимликлар заҳри вақтида юрак-томир ҳамда ҳазм системасига таъсир қилади. b) Ҳазм қилиш органларининг заҳарланиши. Ошқозон, ичак, жигарнинг заҳарланиши ихрож, итузум, индов, хантал, марьянник, ботқоқ оқ қаноти, зарпечак, чирмовуқ, қорабуғдой, сурепка, айиқтовон ва бошқа заҳарли ўсимликларни еганда юз беради.


Download 102.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling