Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
М А К О Н Н И Н Г П О Р Т Л А Ш И
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
М А К О Н Н И Н Г П О Р Т Л А Ш И
Охир-оқибатда маконнинг портлаши – бу онгнинг портла-шидир, биз энди шунга ўтишга тайёрмиз. Бир томондан, бизнинг сенсор аппаратимиз белгиланган соҳада ижодий жўшқинликни амалга ошириш учун етарли даражада шуғулланди, бошқа томондан – биз менталь-маконий аналогияларга шунчаки эътиборни жамлаштирмадик – бу уч ўлчамли тузилишли идрок ва фикрловчи макондир. Айтиш мумкинки, биз қандайдир даражада трансперсонал саёҳатни амалга оширдик, яъни ўз Менимиздан ташқарига чиқдик. Энди фақат олдимизда турган эшикни салгина итариб юборсак бўлди, унинг ортида – қидирганимиз бор. Бу қидираётганимиз Сатори бўлиши ҳам мумкин. Агар сиз янада илмийроқ атамани мақул кўрсангиз – бу Инсайт, бу атамадан ҳам фойдаланаверинг. Уларнинг мазмуни бир. Маконнинг портлаши ҳолатига тушиш учун, ўрмон лаби-ринтида ёки қандайдир эски шаҳарнинг тор кўчаларида адашиб юришнинг зарурати йўқ. Гарчи вақти-вақти билан, бундай “воқеликка сингиб кетиш”дан фойдаланиб туриш ҳам керак. Сиз бундай манипуляциялардан уй шароитида ҳам муваф-фақиятли фойдаланишингиз мумкин. Кенг очиқ дераза рўпарасида ўтиринг, лекин унга қараманг, фақат фикран сизнинг нигоҳларингиз оҳиста ўрмалаши мумкин бўлган треакторияни фикран белгиланг. Қулай жойлашиб олинг, қовоқларингизни ярим ёпинг ва майда нарсаларга нигоҳингизни бир оз тўхтатиб, белгиланган линияларни қилинг. Шошмасдан ва аста-секин белгиланган (берилган) йўналиш бўйича боринг. Бу машғулотларга берилиб кетинг. У сизни бутунлай қамраб олса ҳам майли. Деразани унутинг. Сиз батафсиллик оламига, деталларнинг тафсилотларига тобора яқинроқ кириб борасиз. Сиз дераза остига (подоконникка) чиқиб борасиз (оласиз), у ердаги ёриқларни, ҳар бир бўртиқларни ўрганасиз ва тўсатдан... Киприкларни кескин қоқинг - чуқур нафас олинг – Кўзларни катта очинг – Сизни гўё очиқ маконга улоқтириб юборади. Онг портлайди. Штамплар бўлаклари (синиқлари) ва хира стандартлар (қолиплар) ҳар томонга учиб кетади. Соф жисмоний сезгиларга эътиборни қаратинг, гўё “ёрқинроқ, аниқроқ бўлиб қолгандек”. Ўз фикрларингизнинг вазнсизлигида сузинг, озодликдан лаззатланинг. Бутун борлиғингиз билан шу кечинмаларга берилиб кетинг. Уни баён этишнинг фойдаси йўқ. Уни ёзиб, ёритиш мумкин эмас. Бу машқнинг қанча вақт давом этиш муддати йўқ – бари сизнинг темпоритмингизга боғлиқ. Уни бажаришни – овқат-ланишдан олдин, овқатланишдан кейин ёки овқат вақтида деган каби тартиби йўқ. Шунинг учун бу машқни қачон бажаришни истасангиз (зарурат ҳис қилсангиз) ўша вақтда қилаверинг. Бироқ, фикрда ижодий ҳаракатсизлик кузатилаётган вақтларда бундан фойдаланиш айни муддао бўлади. Фараз қилайлик сиз қандайдир бир топшириқни бажармоқчисиз – лекин натижа бесамар. Бунинг ечими онгимиз чегарасидан ташқарида бўлиши мумкин. Онгин-гизни портлатинг. Ечим ўз-ўзидан – гўё ёлқин мисол, гўё бирданига эсингизга тушиб қолгандек маълум бўлиб (аён бўлиб) қолади. Бундай тренингларни (машқларни) ҳар қандай вазиятларда – музейда, кўчада, таксида, ҳатто метрода ҳам бажариш мумкин. Метрода кета туриб, тутқичнинг ёрқин кўриниб турган бир нуқтасини танлаб олинг, унга “интилинг” (“сурилинг”) ва ўша ялтираб турган метал тутқич томон секин (оҳиста) силжинг. Шундан сўнг уни тўсатдан юлиб олингда – ойнадан улоқтиринг. Қоп-қора. Космик. Навбатдаги бекатдаёқ, олам қайта тузилганига амин бўласиз. Ҳар қандай ҳолатда фақат битта тамойилга ва битта кетма-кетликка амал қилинг: секин – камроқ, тўсатдан – кўпроқ; оҳиста (силлиқ) – ёпиқ (макон), кескин – очиқликда. Айнан контрастлар (қарама-қаршиликлар)нинг яшин тезлигида бўлиши портлашларни юзага келтиради. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling