Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


С Е Н С О Р И А Л И З А Ц И Я Л А Ш


Download 0.57 Mb.
bet49/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

С Е Н С О Р И А Л И З А Ц И Я Л А Ш

Биз шуғулланаётган тренинг тизими, элементларнинг механик йиғиндисигина эмас, балки айнан синтез эканлигини тушуниш муҳим. Шунинг учун, навбатдаги босқичга ўтишдан аввал, олдингиларни ўзлаштириб олиш лозим. Агар сиз бу шартларни бажармасангиз, унда сиз ўз ишингиз мазмунидан маҳрум бўласиз.


Сенсориализациялаш қонуниятли равишда каналлар ва синестетик идрок билан ишлаш малакасидан келиб чиқади. Сизнинг бу усулларни етарлича яхши ўзлаштириб олганингизга ишончингиз, яъни ижодий жараёнларни анча самарали ўзлаштириб олишингизга ёрдам беради. Сенсорлаштиришга киришар экансиз, фараз қилайлик, сиз мазкур ишга тайёрсиз, бунинг устига, энди у сифат жиҳатидан бошқача даражада амалга ошади. Энди сизга бўялган картонлар ҳам, оҳанглар гаммаси ҳам керак бўлмайди, айни вақтда сизда материаллар ортиғи билан етарли, чунки бу ўринда материал сифатида Ҳаётнинг ўзи хизмат қилади.
Бошланишида ўзингиз ёқтирган бадиий асарни қайта ўқинг. Бироқ энди буни бошқача усулда қилинг. Сиз ўзингизни, шунчаки ўқувчи деб эмас, балки, муаллифнинг ҳамкори, ҳаммуаллифи ва ҳамкорликда ижод билан шуғулланувчи деб ҳис қилинг. Ахир ҳар сафар китоб ўқилаётганда - у янгитдан ёзилади. Шунинг учун ҳам бир марта ва мангуга ёзилган, якунланган китоб бўлмайди.
Шундай қилиб, сиз – ҳаммуаллифсиз ва персонажларга ҳаёт бахшийда қиласиз. Қаҳрамонлар сизнинг иштирокингиз туфайли фаолият кўрсата ва гапира бошлайдилар. Шу билан бирга сиз ҳам ўз қаҳрамонларингиз орқали воқеликда янги мавқеларни эгаллаб жонланасиз, ҳеч қандай ижодиёткорликни тасаввур қилиб бўлмайдиган тескари алоқа содир бўлади. Сиз шу ролга қандай кириб кетсангиз, шундай яшайсиз. Энди, ролга кириб кетар экансиз – ўзингизнинг персонажларингиз билан бирга, улар айни фурсатларда нималарни ҳис қилаётган бўлса шуларни бошдан кечиринг (ҳис қилинг). Ўз “Мен”ингизни ўзингизнинг шубҳа-ларингиз, комплексларингизни унутинг. Сиз айни фурсатда – бу у аёл ёки эркак, яъни охир-оқибат, сиз – айнан сизсиз. Флоберни эсланг: “Бовари хоним – бу менми?”.
Қаҳрамонингиз нимани ҳис қилмасин – йиғлайдими ёки куладими, қувонадими ёки азобланадими, орзу қиладими ёки соғинадими, севадими ёки қўрқадими – буларнинг барчасини сиз ҳам ҳис қилинг. Бу ишлар шундай кучда бўлиши керакки, агар сиз йиғласангиз, унда кўз ёшларингизни киприкларингизга суртибгина қўймай ҳақиқатан ҳам йиғланг, агар куладиган бўлсангиз – унда самимий кулинг, ўзингизни сохта (сунъий) тутманг. Оғриқ: “Ой бечора, унга қанчалик қийин-а!”-деган тарздаги ҳамдардликни эмас, ҳақиқий оғриқни (дардни) юзага келтириши керак. Қий-налишдан, азобланишдан қўрқманг. Агар сиз “соxта даҳшат”ни эмас - ҳақиқий ва самимий қўрқувни –ҳис қилсангиз (бошдан кечирсангиз) –шахсингиз камбағал бўлиб қолмайди (бир жойингиз камайиб қолмайди). Чунки, одамга салбий тажриба ҳам зарур. Даҳшатни (қўрқувни) ҳис қилаётган эмас, балки уни ҳис қилишдан қўрқаётган бахтсиздир. Қийналаётган азоб тортмайди, балки қийналишдан қўрққан азоб тортади. Албатта, мен мазохистик ўзини-ўзи жазолашга чақирмайман. Аксинча, барча ишлари-мизнинг мақсади – гармония ва ички қулайликка (конфортга) эришишдир. Бироқ, ҳар биримизга кечинмаларнинг жадал тажрибаси, тажриба бўлганда ҳам турли хил тажрибаси зарур.
Ўз тажрибаларингизни қандайдир салбий оқибатларидан қўрқманг. Ахир Флобер ҳам ҳақиқатан заҳарланмаганку. Шунинг-дек, биронта ҳам ёзувчи, ўзи яратган образлар яшаган ҳаётни яшаб (бошдан кечириб) ўлган эмас.
Бундай амалиёт сизни ҳам маънавий, ҳам руҳий ва ментал бойитади. Ҳеч қачон одамларни расмиятчилик учунгина тинг-ламанг (эшитманг, қулоқ солманг) – агар сизга қизиқарсиз бўлса, яхшиси бутунлай эшитмай қўя қолган маъқул. Юз ифодангизда тушунганга ўхшаш ўйчан ҳолатни ифода этиш ва бошни майин қимирлатиб қўйиш мақсадга мувофиқ эмас. Одамларга – албатта, сизга ҳақиқатан ҳам қизиқарли бўлганларга нисбатан самимий қизиқишни ифода этинг. Ўзингизни зўрламанг ва ўзингиз ҳеч қандай туйғуни ҳис қилмаган одам билан мулоқотда бўлманг. Ўшанда сиз ҳақиқатан ҳам эшитадиган бўласиз. Китобдаги эмас, балки реал ҳаётдаги, реал суҳбатдош ҳикоя қилаётган реал воқеаларга ҳамиштирокчи бўлинг! – деган тамойилга амал қилинг. Уларга қайғудош бўлиб – сиз ўзингизни яратасиз. Агар у, қишда ўрмонда бўри билан бирга-бир рўпара бўлиб қолганини эслаётган бўлса, сиз ҳам йиртқичнинг иссиқ (қайноқ) нафасини ҳис қили-шингиз (сезишингиз) ва юрагингизнинг уриши тезлашганини ҳис қилишингиз керак. Сиз – Кўришингиз, Эшитишингиз, Сези-шингиз – Бошдан Кечиришингиз керак.
Имкон қадар кўп ва фаол эшитинг, кузатинг, ўзлаштиринг. Вақти келиб, қандайдир фурсатда, сиз матн бўлмаса ҳам ўқишга қодир эканингизни сезасиз. Бу осон, енгил, табиий, зўриқишларсиз рўй беради. Шунчаки, бир сафар, бирон-бир кишини учратиб, у айни вақтда бирон сўз демасада, сиз уни “ўқийсиз”. Агар у бегона (нотаниш) бўлса, сиз саноқли сонияларда, унинг кимлигини, у билан қандай муносабатда бўлиш (агар у билан қандайдир бир муносабатда бўлиш керак бўлса) лозимлигини тушуниб оласиз. (Ўзингизга ёқмайдиган одамлардан қочишдан қўрқманг. Ахир сиз танлашда эркинсизку. Аслини олганда ҳар биримиз ҳеч кимдан ва ҳеч нимада мажбуриятли эмасмиз. Фақат баъзи бир ҳолат-лардагина, албатта биз бир-биримизга мажбуриятлимиз. Лекин, бу бошқа гап – ахир у ёки бу ишни, деярли барча машғулотларни биз ўз зиммамизга ихтиёрий равишда оламиз).
Сиз шундай сезгир, ўта сезувчан тизимга айланиб қоласизки, атрофингиздагилар сизга мистик интуиция ёки яна қандайдир бир ютуқларни қўшиб ёза бошлайдилар. Аслида эса, сиз ўзингизда соғлом, нормал экстрасенсорликни юзага келтирган (ривожлан-тирган)сиз холос. Мен – нормал ва соғлом, уйдирмалар ва ҳозирда оммавий бўлиб қолган профанацияларсизликни алоҳида кўрсатиб ўтаман.
Якун сифатида биз қадамларни санаб ўтирмаймиз, чунки сенсориализация - бу катта парвоз, лекин, бари-бир умумлаштирган ҳолда, бу ишда фойдаланиш лозим бўлган асосий психологик тамойилларни белгилаб ўтамиз:



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling