Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet52/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

М Е Н Т А Ц И Я

Сиз бир неча бор “Менинг калламга зўр фикр келиб қолди!”-деб фикр билдирганингиз ёки “Калламдаги барча фикрлар учди-ю кетди!”-деб хитоб қилганингизни эслаб кўринг. Булар албатта, метафорлардир. Лекин, халқ мақолларида, халқ донишманд-лигининг тимсоллари (символлари) акс эттирилмайдими? Бу маънода метафора (истиора, киноя, мажоз)лар ҳазлга ўхшайди, лекин “ҳазлнинг ҳам тагида ҳазл бор, қолганлари эса ҳақиқат”.


Келинг стандартлардан бир оз чалғиймиз ва образли ибораларни тўғридан-тўғри идрок қиламиз. “Менинг калламга бир фикр келиб қолди” – деган жумла, у қандай маънода бўлса, шу маънони англатади. Ўзимиз-ча тасаввур қилайлик, биз ғоя деб атаганимиз, маконда мавжуд бўлади ва қандайдир сирли тарзда бизнинг психикамизга кириб боради ва у ерда фикр сифатида шаклланади. Бу жараённи ментал идрок орқали кўриш ва сезишга уриниб кўринг.
Ментал идрок ҳақида бир неча сўз. Худди сенсор идрокдек, у ҳам кўриш, эшитиш, сезиш актларидан ташкил топади. Фарқи фақат уни кўриш ёки бирон-бир образни қалбан ифода этиш (тасвирлаш) учун уни яққол (ёрқин) визуаллаштириш шарт эмас. Бундай ҳолатда у ҳақида ўйлашнинг ўзи етарли ёки унинг мавжудлигини “билса” бўлди. Масалан, агар рўпарамда диван турган бўлса, унда мен кўзларим юмуқ бўлса ҳам, ҳатто унинг образини етарлича визуаллаштирмасамда унинг борлигини (мавжудлигини) ва қаердалигини биламан. Мазкур ҳолатда мен у ҳақида ўйлайман ва ўзимча, гўё уни кўргандек тасаввур қиламан. Аёнки, бу ерда гап ментал кўриш ҳақида боради, мен фикран уни кўраман.
Ментал эшитиш ва сезиш ҳақида ҳам ҳудди шуларни айтиш мумкин. Қандайдир бир мусиқа ва товушни (овозни) зўр бериб қайта ижро этишнинг зарурати йўқ. Концертдан кейин унинг оҳангини, товушини ҳудди ўшандай қайтаришга ҳамма ҳам қодир эмас. Лекин, сизга қандайдир оҳанг жуда ёқиб қолган бўлса, фақат уни эшитаётганингиз ҳақида ўйласангиз бўлди ва сиз уни фикран эшитасиз. Ҳаво айниб турган кунда иссиқликни ҳис қилиш учун, пляжда ётиб ҳузур қилганингизни эслашингиз қийин бўлса, бунинг учун хотиротингизни зўриқтиришингиз шарт эмас. Шунчаки кўзларингизни юминг ва ҳозир қуёш чарақлаб тургани ҳақида ўйласангиз бўлди ва сиз исинасиз. Сиз уни фикран ҳис қиласиз.
Ўзингизга-ўзингиз: “Ўзингизча ниманидир тасаввур қилинг” - дейишингиз мумкин ва бу кимда ҳиссий–таассурот кучли ривожланган бўлса ўша одамларда яхши амалга ошади.
“Ўзингиз ниманидир тасаввур қилаётганингиз ҳақида ўйланг” – дейиш мумкин. “Нимадир содир бўлаётгани ҳақида ўйланг” ёки “Агар сиз уни яхши тасаввур қилмасангизда, лекин нимадир рўй бераётганини билинг” – деган кабиларни айтишингиз мумкин. Бундай вариант тафаккурнинг мавҳум-мантиқий жиҳатлари (компонентлари) яхши ривожланган одамларда яхшироқ иш беради. Айнан шу ҳолатда гап ментал идрок ҳақида боради. Ментализацияга ўрганишимиз учун бир оз машқ қилишимизга тўғри келади.
Шундай қилиб, сизни ўраб турган маконда барча томондан ҳар хил: - радио, магнит, гравитацион ва ш.к. тўлқинлар билан таъсир қилаётгани ҳақида ўйланг. Ва шу тўлқинлар оғушида (йиғиндисида) тафаккур қуюни мужассамлашган. Худди чақмоқ чалинишидан олдин атмосфера электр токи билан тўйинганидек, макон ҳам тафаккурнинг шу оқимлари билан тўйинганлигини англанг. Сиз эса, ўзингизни, гипотетик фикрлаётган макон тўлқинларини ушлаб қоладиган ва бошқаларини тўсиб қолиб (блокируя) биттасинигина ўтказадиган ўта сезгир биорадио-станциядек ҳис қилинг.
Хонада ёки кўчада, ўзингизга қулай қандайдир бир жойни танлаб олинг ва уни “пайпаслаб кўринг”. Бир нуқтадан бошқа нуқтага оҳиста кўчиб (силжиб) ўтиш билан бирга, у ёки бу майдонда фикрингизда нималар содир бўлаётганини, онгингиз бундай трансформацияга қандай муносабат билдираётганини кузатинг. Ҳар сафар кичик ўзгаришлар бўлса ҳам, уни маконий таъсир деб англанг. Эҳтимол қайсидир бир нуқтада сиз тўсатдан мутлақ вакуумни, бошингиздаги тўла бўшлиқни ҳис қиларсиз. Бу жойни эслаб қолинг. У сизга, махсус психотерапевтик усулларга мурожаат қилмасданоқ, дам олишни ёки салбий эмоционал заҳарланишлардан қутулишни истаб қолган вақтингизда асқотиб қолиши мумкин. Бошқа жойда сизни бутун бошли фикрлар ассоциациялар, тахминлар тўлқини қуршаб олиши мумкин. Агар сиз ақлий меҳнат билан шуғулланадиган бўлсангиз, унда айнан шу жойга ишчи столингизни ўрнатинг (қўйинг).
Ўзингизни қизиқтирган ҳудудни етарлича изчил ўрганганиб бўлганинггиздан сўнг, аксинча қилиб кўринг. Қулайроқ ўтириб олинг, бўлиши эҳтимол бўлган чалғишларни бартараф қилинг. ... ва ўйлашни бошланг. Нима ҳақида, ким ҳақида ва қандай хоҳласангиз шундай ўйлайверинг. Муҳими, сиз ўз “ўйларингизни” англасангиз бўлгани. Сиз айни фурсатда ўзингиз ишонч билан: “Мен ўйлаётганимни биламан, мен нима ҳақида ўйлаётганимни биламан” – дея олсангиз бас. Ўзингизни компюьтер билан солиштиринг. Бир томондан сиз интеллектуал операцияларни бажарасиз, иккинчи томондан эса ўзингизни кузатасиз. Шу билан бирга, ҳар бир фикрингиз очиқ маконга чиқаётганини тасаввур қиласиз. Қўлингизни чўзинг ва фикрларингизни кафтингизга юборинг, уни кафтингизда ҳис қилинг, уни оҳиста ўз ҳолига ташлаб қўйинг ва унинг треакториясини кузатинг – яъни у қандай саёҳатга отланишини кузатинг (яъни у қандайдир саёҳатга отланадими? ёки ёнингизда қоладими?, шуларни кузатинг). Уни хонада сузиб юриш учун қўйиб юборишингиз, сўнг яна ўзингизга киритишингиз мумкин. Ихтиро қилинг, синаб кўринг, лекин муайян муваффақиятга ориентация қилинг. Ҳар қандай фикр гўё қандайдир моддийдек идрок қилинишига эришинг, бошқача айтганда - сиз ўз фикрларингизни сенсор даражада ҳис (сеза оладиган) қиладиган бўлинг. Айнан сезадиган бўлинг.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling