Оммавий ахборот воситаларини қЎллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўҒрисида


Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш


Download 52.09 Kb.
bet6/14
Sana31.07.2023
Hajmi52.09 Kb.
#1663982
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
ПҚ-294

Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда бўлган танлов эълон қилиш.
Бу борадаги харажатларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев),
Молия вазирлиги
(Ишметов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

2026 йил 1 январга қадар жисмоний шахслар томонидан «Обуна» ягона электрон платформаси орқали обуна қилинган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, илмий оммабоп даврий босма нашрлар обуна нархининг 10 фоиз, болалар учун мўлжалланган даврий босма нашрлар обуна нархининг 20 фоиз миқдорини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан обуначиларнинг банк карталарига бир ой муддат ичида қайтариш («Cashback»), реклама хусусиятига эга бўлган даврий босма нашрлар бундан мустасно.
Бунда, ушбу харажатларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Шерматов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев),
Молия вазирлиги
(Ишметов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Теле- ва радиоканалларда:
Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртмаси асосида болалар ва ёшлар учун қизиқарли таълим-тарбиявий дастурларни;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртмаси асосида тадбиркорлик, бизнес кўникмаларини шакллантиришга қаратилган лойиҳаларни;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмаси асосида тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи, сиҳат-саломатлик бўйича кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси
(Қудратхўжа),
Мактабгача таълим вазирлиги
(Шин),
Халқ таълими вазирлиги
(Саидов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(Тошкулов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(Норқулов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев)

6.

Тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа муассасаларга 110 нусха даврий босма нашрлар ва 67 нусха китоб маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилиниб, улар томонидан босма маҳсулотларни харид қилиб олиш тартибини жорий қилиш (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бундан мустасно).
Бунда:
хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган ноширлик фаолиятининг талаблари ва шартларига босма маҳсулотларнинг тегишли нусхаларини мажбурий тартибда сотиш ва юборишни киритиш;
тегишли давлат органлари томонидан харид қилиб олиш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганига камида икки йил бўлган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини яратишуларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш учун 2026 йил 1 январга қадар ҳар йили энг яхши 20 та лойиҳа бўйича танлов эълон қилиш.
Бунда, ҳар бир танлов учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган миқдорда маблағ ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил декабрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев),
Молия вазирлиги
(Ишметов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига масофадан туриб обуна ташкил қилиш ва уларнинг буюртмачигача ўз вақтида етказиб берилишини кузатиб бориш имконини берадиган «Обуна» ягона электрон платформасини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Шерматов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев)


Download 52.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling