Оммавий ахборот воситаларини қЎллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўҒрисида


хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи


Download 52.09 Kb.
bet8/14
Sana31.07.2023
Hajmi52.09 Kb.
#1663982
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
ПҚ-294

хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисмини компенсация қилиш. Бунда, улар хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши ҳамда нодавлат таълим ташкилотида ўқиш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни исботловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим;
хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори бўлган даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган соҳада камида бир йил ишлаган журналистларнинг имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ компенсация қилиш.
Бунда:
ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев),
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги
(Обидов),
Адлия вазирлиги
(Давлетов)

заруратга кўра, ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш.

заруратга кўра

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев),
Молия вазирлиги
(Ишметов)

16.

100 тагача энг яхши материал муаллифларини тақдирлаш ҳамда амалий ва долзарб аҳамиятга эга бўлган 100 тагача энг яхши таҳлилий материал тайёрлаш ва эълон қилиш лойиҳасини амалга ошириш.
Бунда:
танловларни ташкил этиш тартиби ва шартларини белгилаш;
кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар томонидан очиқ ва шаффофлик усулда электрон аниқлаш тизими — махсус электрон платформани яратиш;
лойиҳани кенг оммалаштиришга қаратилган реклама-тарғибот ишларини ташкил этиш;
лойиҳани молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини белгилаш, жумладан, таҳлилий материал мазмун-моҳиятига мос равишда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағларини жалб этиш.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев),
Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси
(Қудратхўжа),
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси
(Ўсаров),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Шерматов)

17.

Олий таълим муассасаларида журналистика йўналиши бўйича таълим берадиган профессор-ўқитувчиларнинг муаллифлик кўрсатув ва эшиттиришлари ҳамда йирик таҳлилий мақолаларини уларни моддий рағбатлантириш нуқтаи назаридан илмий мақолага тенглаштириш бўйича муаллифлик кўрсатув ва эшиттиришлар ҳамда йирик таҳлилий мақолаларга қўйиладиган энг кам талаблар ҳамда тегишли мезонларни белгилаш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2022 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(Тошкулов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(Абдураҳмонов),
Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси
(Қудратхўжа),
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси
(Ўсаров),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
(Кўчимов),
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
(Хаджаев)

18.

Замонавий журналистикани ривожлантириш, жамоатчилик билан алоқалар, ахборот маконини ислоҳ қилиш бўйича давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган илмий-тадқиқот лойиҳаларига алоҳида танловлар асосида маблағлар ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрдан ҳар йили

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(Абдураҳмонов)

19.

Оммавий ахборот воситалари фаолиятида юзага келадиган қонунчиликка алоқадор саволларга ҳуқуқий жиҳатдан тезкор ва аниқ маслаҳат беришни ташкил этиш мақсадида «Mediaadvice.uz» ҳуқуқий тавсиялар ва савол-жавоблар веб-ресурсини ишга тушириш.

Ахборот ресурсини яратиш

2022 йил октябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев),
Адлия вазирлиги
(Давлетов)


Download 52.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling