Оммавий очиқ онлайн курсларини яратиш назарияси ва амалиёти
Олий таълим муассасаларида педагог ходимларнинг малакасини
Download 2.6 Mb. Pdf ko'rish
|
конф тўплам 18 22 май -оригинал (16)
Олий таълим муассасаларида педагог ходимларнинг малакасини
ошириш модели. Жамият ва давлат манфаатлари уйғунлиги шахсни шаклланиши, ўз мақсад ҳамда манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолияти натижасида намоён бўлади. Ушбу масалада Президентимиз “Буюк мақсадларимизга, эзгу ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимиз тараққиёти ва истиқболи, амалга оширилаётган ислоҳотларимиз ва режаларимизнинг самарали тақдири, авваламбор, давр талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли, тафаккурга эга бўлган мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан боғлиқ”, деб таъкидлагани бежиз эмас. Шу боис ҳам давлат шахсни шаклланиши ва камол топишида муҳим аҳамиятга эга бир қатор вазифаларни бажаришни ўз зиммасига олади. Шахсни таълим олиши бепул таъминланиши масаласи асосий қомусимизнинг 41-моддасида ҳам белгилаб қўйилган. Чунки миллат билимининг сифат даражаси мамлакатни келгусидаги стратегик ривожланишини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. Миллат билимининг даражаси эса таълим хизмати натижасида шаклланади. Мамлакатнинг дунё бозоридаги рақобатбардошлиги миллатнинг интеллектуал ва илмий потенциали даражаларига чамбарчас боғлиқдир. Юртбошимиз таълим ва тарбия масалаларига тўхталиб, «Фарзандларимиз - бизнинг келажагимиз. Халқимиз эртасининг қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ». деб таъкидлаганларида айнан давлат, жамият ва шахс манфаатларини барча 19 жабҳалардаги уйғунлиги ҳамда уни таъминлаш механизми негизида таълим- тарбиянинг сифати биринчи ўриндалиги назарда тутилган. Мамлакатимизда ҳам таълим сифатини оширишда инновацион корпоратив ҳамкорликни асосий омил сифатида фойдаланишга эътибор кучайди. Шунинг учун кадрлар тайёрлашнинг учинчи босқичида таълим сифатини ошириш ва унда инновацион корпоратив ҳамкорликнинг роли, унинг халқаро тажрибасини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб масаладир. Педагог ходимларнинг малакасини оширишнинг самарали усулларидан бири сифатида интернет хизматларидан фойдаланган ҳолда асосий иш жойидан ажралмаган/ажралган ҳолда очиқ таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда муттахасислигидан келиб чиқиб ўзининг малакасини ошириш имконияти. Ушбу моделда малака оширишга сарфланадиган вақт ва иқтисодий томонидан кетадиган ҳаражатнинг тежалиши, педагог ходимнинг асосий иш жойидан ажаралмаган ҳолда малакаси ошириш имконияти келтирилган. Очиқ таълим муассасидаги педагок- ходимнинг дарс бериш маҳоратини ўрганиши, ўз устида узлуксиз ишлаш имконияти ва олган янги билим кўникмалари асосида ўқув жараёнини сифатини ошириш ушбу модел асосида тавсия этилади. Юқорида келтирилган модел асосида очиқ таълим ресурсларидан фойдаланиб малакасини оширишга юборилиши тавсия этилаётган педагог ходим биринчи босқичда айнан ОТР томонидан берилган курсларни қанчалик ўзлаштириш даражасидан келиб чиққан ҳолда кейинги иккинчи босқичга тавсия этиш ёки этмаслик масаласини кўришимиз мумкин. Бунда албатта юқори ташкилотлар томонидан жараёнлар назорати таъминланади. 20 Ушбу моделга кўра мустақил таълим олувчилар Очиқ таълим ресурслари порталида мавжуд ўқув курсларини муваффаққиятли тамомлаганларидан сўнг Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат Тест Маркази ҳамкорлигида махсус тест жараёни ва сухбатдан ўтишлари керак бўлади. Ушбу суҳбат ва тест жараёнида мустақил ўрганувчининг очиқ таълим ресурслари порталидан олган билимлари мавжуд олий таълим муассасалари тақдим этадиган билимлар билан солиштирилади. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling