Оммавий очиқ онлайн курсларини яратиш назарияси ва амалиёти


Download 2.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/67
Sana02.11.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1740655
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   67
Bog'liq
конф тўплам 18 22 май -оригинал (16)

Annotation. In the article provides a systematic analysis of the creation of 
modern online training centers in the higher education system.
Key words: educational institutions, educational processes, computer 
science, online courses, modern online training centers 
 
Ахборотлаштириш жараёни тез суръатлар билан ўсиб бораётган 
ҳозирги даврда таълим соҳасида ахборот ресурсларини ташкил этиш ва 
таълимда фойдаланишга Ўзбекистон Республикасида алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий 


33 
таълим тизимини янада ривожлантириш тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги 
ПҚ-2909 Қарори, “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва 
уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда 
фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 
2018 йил 5 июндаги ПҚ-3151 Қарори ва Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш 
тўғрисида”ги Фармони таълим соҳасида ахборотлаштиришнинг миллий 
тизимини шакллантириш, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш 
ва ундан фойдаланиш, жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни 
кенгайтиришга замин яратади.
Узлуксиз таълим тизимидаги ислоҳатлар, айниқса умумтаълим 
мактабларида 10 ва 11 синфларни ўқитилиши мактаб педагогларини ва 
мактаб ўқувчиларини информатика фанидан мунтазам тайёрлаш зарурлигини 
кўрсатмоқда. Бунда масофавий таълимдан фойдаланиш ва бепул оммавий 
онлайн курсларни ўзбек тилида яратиш зарур. Ҳозирги кунда дунёнинг 
нуфузли 
университетлари 
тақдим 
этаётган 
Coursera.org 
(
https://www.coursera.org
), 
EdX 
(
https://www.edx.org
), 
Udemy 
(https:// 
www.udemy.com
), LinguaLeo (
http://lingualeo.ru
), busuu (
http://www
.busuu. 
com/enc), TED (https://www.ted.com)
ва бошқа бепул онлайн курслар мавжуд, 
очиқ кодли дастурий воситалар ҳам мавжуд. Аммо ўзбек тилида айнан 
мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари учун мўлжалланган онлайн курсларни 
яратиш ва таълим самарадорлигини ошириш зарур. Бунинг учун мактаб 
ўқитувчилар мунтазам тарзда фанни янгиликларини, янги инновацион 
технологияларни, янги ўқитиш методларини ва информатикага доир ўзбек 
тилидаги электрон таълим ресурсларини тақдим қилиш, информатикадан 
олимпиада масалаларини алгоритм ҳамда дастурларини тузиш бўйича 
вебинарлар, тренинглар ўтказиш, мактаб ўқувчилари учун онлайн 
олимпиадаларни мунтазам ташкил қилишни давр тақозо қилади. Замонавий 
АКТдан 
унумли 
фойдаланиш 
даражасининг 
мукаммаллашганлиги 
таъминланади, яна шуни таъкидлаш жоизки, предметнинг контенти ёш 
дастурчиларни тайёрлашга асос бўлиб хизмат қилади. 
Ҳозирги кунда таълим соҳасига ахборот ва коммуникация 
технологияларини жадал қўллаш асосида ўқитишнинг янги шакл ва 
методларини, умумтаълим мактаблари 9, 10 ва 11-синфлар учун 
информатика фани бўйича аралаш ўқитиш тизимини илмий-услубий 
асосларини яратиш, ҳамда ўқув жараёнини методик бошқарувнинг янги 
методларини, ёндошувларини ва технологияларини излаш ва тадбиқ қилиш 
зарур. Таълим объектлари ва жараёнларини илмий асосда ўрганувчиларга 
информатикани ўқитиш тизимини илмий-услубий асосларини яратиш ва 
ундан фойдаланишнинг замонавий уникал воситалари ва приципиал янги 
имкониятларини методологик жиҳатдан очиб бериш керак.


34 
Натижада, таълим oбъeктларида ва жараёнларида информатика фанини 
онлайн курслари яратилади. Бунда информатика фанини ўқитишнинг 
инновацион технологияларини ўқитувчиларга видеодарслар ёрдамида 
ўқитилади, ўқувчиларга дастурлаш асосларини ўргатилади ва онлайн 
олимпиадаларни мунтазам ўтказиш методологик асосларини яратилади. 
Муаммо доирасида ечиладиган аниқ амалий масалалар: 

Таълимда замонавий онлайн ўқув марказларини яратишни тизимли 
таҳлил қилиш; 

Moodle платформасига педагог ва ўқувчилар учун алгоритмлашни 
(Сrocodile ICT-симулятор дастури асосида ўқитиш видеодарсларини 
яратиш 
ва 
алгоритмлаш 
жараёнини 
ўргатувчи 
ўқув-услубий 
материалларини, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш), 
дастурлаш асосларини (Паскал ва Delphi 7.0 дастурлаш тилларини 
ўргатувчи курслар), олимпиада масалаларини ечиш курсларини ишлаб 
чиқишда хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда (Вильнюс 
университети bebras.lt тизими- онлайн олимпиадаларни Европанинг 15 
та давлатидаги мактаб ўқитувчилари иштирокида ўтказилади)
курсларни яратиш ва жойлаштиришни ўрганиб чиқиш; 

Республикамиз ва хорижий мамлакатлардаги ўқув жараёни ҳолатини 
ўрганиш, таҳлил қилиш ва ундан таълимда фойдаланишнинг дидактик 
аспектларини асослаш; 

Ўқув жараёнига электрон таълим тизимини жорий қилиш, хусусан, 
ўқитишнинг анъанавий шаклларини, илмий асосланган, ўқув жараёнини 
қўллаб-қувватловчи электрон таълим ресурсларини (видеодарслар, 
электрон тестлаш тизимини) яратиш асосида, қайта қуриш ва 
ўзгартиришлар киритиш; 

Ҳар бир ўқувчини ёки педагогни регистрация қилиш ва у учун 
мослашган, уларнинг интеллектуал имкониятларига мос ҳолда ўқув 
режасини тузишни таъминловчи таълим тизимини яратиш; 

Ўқув жараёнида электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш 
натижасида ўқувчининг билим олиш фаолиятини самарали ташкил 
қилишнинг янги ииновацион усуллари, ёндашувларини ишлаб чиқиш; 

Турли хил ўқитиш методлари, усуллари ва воситаларидан унумли 
фойдаланиш ҳисобига педагог ва ўқувчида тизимли, мустақил фикрлаш, 
изланиш услублари ва шаклларини намоён қилувчи усуллар, методлар, 
ёндашувларнинг назарий ва амалий асосларини яратиш

компьютернинг таълимнинг барча босқичларида ўқув жараёнига 
мақсадли ёндашув фаолиятини қўллаб-қувватловчи билим олиш 
жараёнини ташкил қилиш имконияти, ҳамда дастурлаштирилган ва 
динамик мослаштириладиган автоматлаштирилган ўқув дастурлари 
ҳисобига ўқув жараёнининг яхлитлигини сақлаган ҳолда билим олишни 
индивидуаллаштириш каби муҳим хусусиятларидан фойдаланиш. 


35 

фаннинг яратилган онлайн курслари асосида ўқитиш методикасининг 
самарадорлигини педагогик тажриба-синов орқали текшириб кўриш. 
Замонавий онлайн ўқув марказини яратиш информатика доир 
фанларни ўзлаштиришни Республика миқёсида тадбиқ қилиш таълим 
соҳасини, ўқув жараёнини мақсадли бошқариш ва назорат қилиш 
муаммоларини ечишда жуда катта афзалликларга эга ҳисобланади. 

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling