Оммавий онлайн очиқ курслар тақдим этаётган интернет таълим тизимларини кўрсатинг


Download 336.1 Kb.
bet59/65
Sana22.01.2023
Hajmi336.1 Kb.
#1109503
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   65
Bog'liq
ТЕСТ (АКТ) масофавий таълим

Moodle – Web муҳитида ўқитиш ва on-line режимдаги дарсларни ташкил қилувчи вебга йўналтирилган  дастурий мажмуа ҳисобланади.
Moodle –инглизча сўзларнинг аббревиатураси бўлиб Modular Object Oriented DynamicLearning Environment -модулли объектга йўналтирилган динамик ўқитиш муҳити (МОЙДЎМ). Тизимда мавжуд ўқитиш модуллари: Forums, Materials, Messenger, Chat, Exercises, Group work , Student tracking ва анча кўп бўлган бошқа модуллари мавжуд.Бошқа LMS лар сингариIMS, SCORM ва бошқа стандартларни қўллаб қувватлайди.Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бошқа LMS тизимларга қараганда энг кўп қўшимча плагин ва модуллари мавжуд бўлган дастурий мажмуа айнан, Moodle дастурий мажмуаси ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда дунёнинг кўп давлатларининг ўқув муассасаларида масофавий таълим жараёнини айнан Moodle дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда ташкиллаштирилмоқда.
4-жадвал.
Moodle бўйича статистика(13.08.2013 гача бўлган маълумотлар)

Рўйиҳатдан ўтган фойдаланувчилар сони

86277

Давлатлар

237

Курслар

7802594

Фойдаланувчилар

73052135

Ўқитувчилар

1297013

Ўқувчилар контингенти

76154065

Ресурслар

69440017

Шунингдек, Ўзбекистондаги кўплаб таълим муассасларида айнан виртуал таълим муҳити сифатида айнан Moodle дастурий мажмуаси фойдаланиб келинмоқда.
Хусусан, Тошкент ахборот технологиялари университетининг виртуал таълим муҳити - etuit.uz, ТАТУ физика кафедраси m.estudy.uz (бу ерда Moodle тизимига қўшимча плагин яратилган бўлиб, бу плагин ўқув контентларни махсус алгортитмасосида ўқувчининг бошланғич ва жорий билим даражасидан келиб чиққан ҳолда ўқувчининг шахсий ўқув траекториясини шакллантириб бериш имкониятига эга), Ўзбекистон Миллий университетининг“Очиқ ўқув-ахборот марказида”, Ҳалқ таълим вазирлиги қошидаги “Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази”- http://moodle.uzedu.uz/, Тошкент Турин Политехника университетида - moodle.polito.uz ва бошқа муассасаларда кенгфойдаланиб келинмоқда.
Очиқ кодли Moodle дастурий мажмуаси ўқув жараёнини бошқарувчи Web га йўналтирилган махсус тизим бўлиб, интернет тармоғида фойдаланишга мўлжалланилган. Тизимни яратишда очиқ кодли дастурий таъминотлардан фойдаланилган. Уни ишлатиш учун маълумотлар омборини бошқариш дастури ( MySQL ёки PostgreSQL), PHP процессори, Web хизмати дастур (Apache ёки IIS) лари созланган сервер зарур. Оперцион тизим сифатида ихтиёрий кенг тарқалган тизимлардан биридан фойдаланиш мумкин (Windows, Linux, Mac OS X, Novwll Netware). Ўқув модули ёзилаётган вақтда тизимнинг барқарор версияси moodle 2.8.
Тизимнинг расмий интернет манзили: http://www.moodle.org

Download 336.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling