Оммавий тадбирлар режиссураси 1-босқич ўқувчиларининг «Талабалар театри» деб номланган театрлаштирилган кеча


Download 63 Kb.
bet2/4
Sana04.04.2023
Hajmi63 Kb.
#1325663
TuriСценарий
1   2   3   4
Bog'liq
Талабалар театри.2018

Бегона киши:- Э ман ухлолмаётган образман…тушиндинг?
2.Бошловчи:- Бу ерда ёш актёрлар ижод қилишади.
Бегона киши:- Актёр бўлса ана театрга борсин…
1.Бошловчи:- Бу ерда талабалар театри бор.Биир томоша қилинг асло зерикмайсиз!
Бегона киши:-Қани унда бир ҳунарларингни кўрсатингларчи!(кетади)
- Актёрлик йўналиши бўйича
- 1- босқич ўқувчилари қисқа вақт ичинда
- сиз муҳтарам санъатсеварлар ҳукмига
- Талабалар тиётруни
- намойиш этгайлар…
-Ана сизга томоша мана сизга театр.
2.Бошловчи:- Қани актёрлар бошладик!
Мусиқа билан ҳамма чиқиб кетишади.
Саҳнага сохта киноактёр чиқиб келади.
«Киноактёр»:- (мақтаниб)Ассалому алейкум,мени соғиниб кутган, вафодор мухлисларим.Мен машҳур киноактёрман.Балки мени гримда танимаётган бўлсангиз керак.Менга кўп таклифлар бўлган лекин мен уларни рад этганман.Масалан Титаник,Форсаж,Гладиатор фильмларида бош ролга таклиф қилишган,афсус тўйга хизматим чиқиб қолиб насиб қилмаган.Яқинда Ичкарида филмидаги Сарб ролига таклиф қилишганда мен «йўқ»мен фақат Ташқарида ўйнайман дедим.
Саҳнага бир қиз қўлига қоғозлар кўтариб чиқади.
1-Бошловчи:- Ҳой нима қилиб ўтирибсиз.
2. Бошловчи:- Иэ мени костюмимни кийиб олибсизми.
1.Бошловчи: - Боринг саҳнани тайёрланг.Саҳна ишчисимисиз боринг майнавозчилик қилманг.э ўргилдим.
Сохта актёр:-Узр ҳозир бажарамиз.(чиқиб кетаётиб)
2 Бошловчи:- Костюмни ечинг.(ечади чиқиб кетади)
1 Бошловчи:- Хўш демак тадбиримизни бошлаймиз.
2.Бошловчи:- 0 , саҳна! Ҳаётдан гўзал ҳаётсан,
Куйласа - байтсан, учса - қанотсан.
Кўнглимдан нур бериб ёққан чироқсан,
Зулматга жавобан, нурга сўроқсан.

1 Бошловчи:- Театр, энг ёруғ тилаксан, азизим,


Театр, юксаксан, азизим.
Қалбимга нур берган ёруғ зиёсан,
Ҳаётдан гўзалсан, энг гўзал дунёсан!
Ассалому алейкум санъатга ошуфта,қалби гўзалликка ошно бўлган азиз инсонлар!
2 Бошловчи:- Ассалому алейкум саҳна санъатини қадрлайдиган,бўш вақтини мазмунли ўтишини ният қилиб,бугунги дастуримизга ташриф буюрган ҳурматли устозлар ва ёшлар!
Иккаласи:- Талабалар театри кечасига хуш келибсизлар!
1 Бошловчи:- Сизга савол?
2 Бошловчи:- Хўш хўш эшитаман!
1 Бошловчи:- Айтингчи: Бир инсон иккинчи бир инсоннинг ҳаётида қадр топиб,ҳаттоки усиз ёлғиз қолганда ҳам ўша севимли инсонининг ёди билан яшаса ва ҳар қандай вазиятда ҳам унга садоқатини сақлаб қолса бу сизнингча нима деб аталади?
2 Бошловчи:- О!Мен буни биламан!Бу ВАФОДОРЛИК туйғуси!Лекин бу туйғу ғалиям инсонлар ўртасида бормикан?
1 Бошловчи:- Албатта бор!Энг қизиғи бу каби юксак туйғу бизни ўраб турган табиатда ҳам мавжуд!
2 Бошловчи:-Йўғ-э,қанақасига?Менимча бу фақат инсонларга хос бўлса керак.
1 Бошловчи:- Ўз кўзингиз билан кўриб гувоҳ бўлишингиз учун сизни Талабалар театрига таклиф қиламан.Улар ижросида садоқат ва вафо туйғусини тараннум этувчи ажойиб этюд.Марҳамат.
Саҳнада «Вафо»номли этюд намойиш этилади.
2. Бошловчи:- Ҳа ана сизга романтика мана сизга муҳаббат.Ўрганинглар ҳурматли ёшлар!Ҳа,табиат сир-синоатга тўла!
1. Бошловчи:- Биласизми кеча қизиқарли воқеа бўлди.
2. Бошловчи:- Хўш қани айтингчи…
1.Бошловчи:- Кеча денг эрталаб соат 12:30да уйғониб,соат 9:00да бўладиган Оскар мукофоти маросимига Ангор вилоятининг Москва шахрига пиёда йўлга тушдим.200 метр юриб Бойсун тоғидан чиқиб қолдим.Бир сакраб Эйфел минорасига чиқиб тушлик қилаётганимда телевизордан теннис мусобақасида 2028 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини такроран кўрсатишди.Соатга қарасам 1- пара дарс бошланиб кетган экан.Дарҳол адабиёт дарсига спорт формасида глобусда ер шарини ўргандик.Қўшиқ тугагач кўчага чиқиб ҳаво иссиқлигидан шамоллаб қолмайин деб оёқ яланг қалин пальтомни кийиб шарфимни ўрадимда,самолётга ўтириб уйга бемалол етиб келдим.Ойнага қарасам соқолим ўсиб кетибди.Э бўлгани бўлди дедиму лифтда ётоғимга чиқиб мазза қилиб бассейнда китоб ўқидим.Қарасам тадбир бошланган экан…келавердим…

Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling