2.Бошловчи:- (оғзи очилиб )Э қойил-э!Сиз ҳам ўзимизнинг Матмусадан экансизку?
1.Бошловчи:- Матмуса ким?
2.Бошловчи:- Буюк адибимиз Э.Воҳидовнинг Донишқишлоқлик Матмусаси-да!
1.Бошловчи:- Тасвирий шеър «Матмусанинг қалпоғи»томоша қиламиз.
Саҳнада «Матмусанинг қалпоғи»тасвирий шеъри ижро этилади
1.Бошловчи:- Иэ нега бу боғга келдик?Ё мени учрашувга таклиф қилдингизми?Тадбиримиз нима бўлади?
2.Бошловчи:- Бу ёшлар боғи.Бу ерда антиқа учрашув бор.
1.Бошловчи:- Кимни ким билан?
2.Бошловчи:- Ҳов анови келаётган йигитни кўраяпсизми?
1.Бошловчи:- Иэ бу ўзимизнинг Жаҳонгир-ку!Қўлида гул.
2.Бошловчи:-Ҳа у бугун учрашувга чиққан.Келинг бу манзарани би-и-ир кузатайликчи,нима бўлар экан?(чиқиб кетишади ва саҳнага фаррош чиқиб келади,супуради.)
Саҳнада «Қилмиш-қидирмиш»номли этюд намойиш этилади.
1.Бошловчи:- Ажаб бўпти ухлашга бало борми.
2.Бошловчи:- Бечора куту-кута адо бўлди-да.(1 бошловчининг қўлига ишора қилиб)Иэ,қўлингиздаги нима?
1.Бошловчи:- Ҳа,пашша тутадиган елим қоғоз.Э бу пашшанинг дастидан на овқатланишингда на бир дам олишингда ҳаловат бор.
Шу вақт саҳнага Камол ҳовлиқиб қўрққанича чиқади.
Камол:- А нима қани қани қаерда …
1.Бошловчи:- Нима қаерда?Тинчликми?
Камол:- Паш-ш-ша!Қани улар, қаерда…(чиқиб кетади)
1.Бошловчи:- Ё товба Камолга нима бўлди?
2.Бошловчи:- Келинг Камолнинг қандай қилиб бундай ҳолатга тушганини томоша қиламиз.Марҳамат!
Саҳнада «Пашша»этюди намойиш этилади.
1.Бошловчи-:(Саҳна ортидан) Сокин туннинг Сайрига
Таклиф этдим, қайтмадинг
Қайтмадинг о, ўзгани
Севишингни айтмадинг.
2.Бошловчи:- (саҳна ортидан) Сен кетдинг-у, қалбимнинг
Изи қолди ёдимда,
Сутдай ойдин кечанинг
Ўзи қолди ёнимда.
Мусиқа фонида саҳнага жонли «маникенлар»олиб чиқилади. «Чин муҳаббат»этюди намойиш этилади.
2.Бошловчи:- Демак дастуримизни давом эттирамиз.Театр санъати….
(Саҳна ортидан аёлларнинг овозлари эшитилади.)Хуллас театр санъати…
Саҳнага 4 та аёл чуғурлашиб чиқиб,ўтиб келиб ўтиб кетишади.)вой бў.булар ким бўлди яна?
Do'stlaringiz bilan baham: |