1.Бошловчи:- Бу бизнинг маҳалламиз аёллари.Уларнинг ҳеч бир куни зерикарли ўтмайди.
2.Бошловчи:- Ҳа ғийбатлашиш мусобақаси ўйнашишади-да,тўғрими?
1.Бошловчи:- Ғийбат эмас дилдан суҳбат қуришади.Билсангиз энг биринчи свежий янгиликлар мана шу аёллар гурунгидан бутун дунёга тарқалади.Юринг яхшиси овсинларга би-и-ир қулоқ тутамиз!
Саҳнага бир аёл сиқиб келади. «Овсинлар»саҳна кўриниши намойиш этилади.
2.Бошловчи:- (Образга кириб)-Ҳалок бўлди! Ҳа бахтсиз! Сен ҳам, мен ҳам ҳалок бўлдик! Парвардигор ҳаққига қасамёд қиламан! Агар мен ҳалок бўлсам,сен ҳам ҳалок бўласан! эй, Парвардигори олам, уни мендан жудо етма! Бу қиз меники! Мен шу қизни деб ёруғ дунёдан кечаман!
Мен сен яратган бор гўзалликларни баҳридан ўтаман! Фақат бу қизни меники қилиб қолдир! эй, Тангрим! Наҳотки сонсиз-саноқсиз нарсаларни яратган бўлсангу шу биргина қизни - барча яратганларнинг орасига энг ярамас, энг паст бир жонни мендан қизғансанг? Бу қиз меники!
1.Бошловчи:- (ҳайратда ва ҳаяжонда)Вой сиз...тўсатдан... Йўғ-э...ростданми? Бунақа гапларни гапириб одамни қийнамангда...майли бир ўйлаб кўрай..(ҳаёлга берилади)
2.Бошловчи:- Қалай мендан актёр чиқадими?Зўр монолог-а?
1.Бошловчи:- Иэ ҳали сиз рол ўйнадингизми?
2.Бошловчи:- Фридрих Шиллернинг “Макр ва муҳаббат”асаридан Фердинанд монологи.
1.Бошловчи:- Ҳа сиздан жуда зўр актёр чиқар экан.
2.Бошловчи:- Раҳмат!
1.Бошловчи:- Лекин туйғуларни ифодалашда театрнинг кучидан фойдаланиш нодонлик.
Бошловчи қизнинг имоси билан саҳнага
томоша учун декорация қўйилади
2.Бошловчи:- Ҳа тинчликми?Бирор томошага ҳозирликми дейман?
1.Бошловчи:-Ҳа театрнинг кучи катта.Муҳаббат мавзусидаги саҳна кўринишини ўзига хос бир саҳнавий шаклда намойиш этамиз.
2.Бошловчи:- Ҳа,шунақами!Томоша қиламиз!
Саҳнада “Муҳаббат ҳамиша ғолиб”номли пластик этюд намойиш этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |