42-мавзу: Ҳарбийча салом бериш, сафдан чиқиш ва сафга қайтиш. Бошлиқ олдига бориш ва қайтиш.
КИРИШ
Т/р
|
Ўқув саволлари
|
Вақт
|
Машғулот рахбари ҳаракати ва машғулотнинг қисқача мазмуни
|
Ўрганувчилар ҳаракати
|
И
|
Кириш қисми
|
3
|
Шахсий таркибни саф майдонига сафлаб, гуруҳ командири ўринбосаридан гуруҳнинг дарсга таёр эканлиги тўғрисидаги билдирувни қабул қиламан.
Ўрганувчиларга мавзу машғулот номини, ўқув саволлари ва ўқув- тарбиявий мақсадларни етказаман.
Шахсий таркибнинг машғулотга тайёрлиги, ташқи қиёфаси ва ҳарбий либосни кийиш қоидаларига риоя қилингалигини текшириб аниқланган камчиликларни белгилаб бораман
|
Шахсий таркиб саф майдонига саф бўлиб шахдам қадам билан кириб келади ва машғулотга тайёрлиги ҳақида гурух командири ўринбосари билдирги беради.
|
Асосий қисм:
|
ИИ
|
Саф тайёргарлиги асослари.
|
40
|
Саф – ҳарбий хизматчилар, кичик бўлинмалар ва қисмларнинг Низомга кўра пиёда ва машиналарда биргаликда ҳаракат қилиш учун жойлашуви.
Ҳарбий хизматчининг мажбуриятлари:
қуроли, ўзига биркитилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника, ўқ-дори, шахсий ҳимоя воситалари, қазув қуроли, кийим-кечак ва анжомлари созлигини текшириш;
кийимни тўғрилаш, анжомларини ўзига мослаштириш ва тўғри тақиш, ўртоғига камчиликларини тузатишда ёрдам бериш;
сафдаги ўз ўрнини билиш, унга тез ва бўшанглик қилмасдан бориб туриш; ҳаракат вақтида тўғри ва олд-орқа, ён томонлардаги оралиқ масофани сақлаган ҳолда юриш; хавфсизлик талабларига риоя этиш; рухсатсиз саф (машина)дан чиқмаслик;
сафда турган вақтда гаплашмаслик ва чекмаслик; командирининг команда ва буйрукларига диққат билан қулоқ солиш, уларни, бошқаларга халақит бермай, тез ва соз бажариш;
буйруқ ва командаларни бошқаларга ўзгартирмай, баланд овозда ва аниқ етказиш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |