Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари ва уларни ўтказиш тартиби
ЖУДА ҚАТТИҚ ЖАРОҲАТЛАНГАН ОДАМНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ СИЛЖИТИШ КЕРАК
Download 103.16 Kb.
|
25дан 42гача жанговар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 39-мавзу
- ПОРТЛОВЧИ МОДДАЛАР ВА ПОРТЛАТИШ ВОСИТАЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШ
ЖУДА ҚАТТИҚ ЖАРОҲАТЛАНГАН ОДАМНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ СИЛЖИТИШ КЕРАК Жароҳатланган одамни ҳеч қайси а'зосини эгилтирмай жуда катта эҳтиёткорлик билан кўтаринг. Унинг бўйни ва боши қайрилиб кетмаслигига алоҳида э'тибор беринг Бошқа бир одам замбилни касалнинг ёнига қўйсин.
Кўпчилик ёрдамида жароҳатланган одамни аста замбилга қўйинг. 39-мавзу: Портловчи моддалар ва портлатувчи воситалар. Асосий қисм Портловчи моддалар - ташқи таʼсирлар (зарба, исциклик ва бошқалар) натижасида катта тезлик билан кимёвий реакцияга киришиб, коʻп исциклик ва газ ажратиб чиқарадиган кимёвий би-рикмалар ёки моддалар аралашмаси. Бу реакциялар Портловчи моддаларнинг қизиши, унга берилган зарб, ишқаланиш, шунинг-дек, бошқа Портловчи моддаларнинг портлаши ёки қандайдир ташқи таʼсир натижасида содир боʻлади ва заряд боʻйлаб иссиқлик ташигич (ёниш) ёки зарбий тоʻлқин (детонация) ёрдамида энергия узатиш ҳисобига тарқалади. Конденсатланган қаттиқ ва суюқ моддалар, газлар, шунингдек, газлардаги қаттиқ ёки суюқ моддаларнинг муаллақ зарралари Портловчи моддалар боʻла олади. Детонацияда реакция шид-датли боради ва газсимон маҳсулотнинг температураси бир неча минг градусгача коʻтарилиб, ҳажми заряднинг дастлабки ҳажмигача сиқилади, босими бир неча юз минг кг.куч/см2 гача коʻтарилади. Сиқилган газ тез кенгайиб, теваракка кучли зарб билан тарқалади — портлаш юз беради. Портлай оладиган коʻпгина моддалардан 20—30 га яқини Портловчи моддалар си-фатида ишлатилади. Шулардан асосийлари: тринитротолуол, тетрил, гексоген, октоген, нитроглицерин, тен (тет-ранитропентаеритрин) ва бошқа ПОРТЛОВЧИ МОДДАЛАР ВА ПОРТЛАТИШ ВОСИТАЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШ Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларининг (кейинги ўринларда матнда “портловчи моддалар” деб юритилади) хавфсизлигини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда ушбу материаллар жиноят мақсадларида ўғирланиши, талон-торож қилиниши, фойдаланилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикасига олиб киришда назорат қилинадиган саноат мақсадидаги портловчи материаллар рўйхати 1-иловага мувофиқ; 2. Белгилаб қўйилсинки: портловчи моддалар махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонларида фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуролланган бўлинмалари соқчилиги остида ташилади; портловчи моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенглигида фуқаро авиатсиясининг ҳаво кемалари билан ташиш қатъиян тақиқланади. Истисно ҳолларда бундай ташиш фуқаро авиатсиясининг ҳаво кемалари билан хавфсизликнинг зарур чора-тадбирларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори бўйича амалга оширилиши мумкин; узоқ вақт сақланадиган портловчи материаллар омборлари Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан қўриқланади, қисқа муддатли, кўчма сарфлаш ва ер ости омборлари Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган соқчилик хизмати томонидан қўриқланиши мумкин; портловчи моддаларни ҳисобга олиш, сақлаш, транспортда ташиш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспексияси билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аввал чиқарилган қарорларига мувофиқ тузилган портловчи материалларни харид қилиш ва олиб киришга контрактлар улар бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадар амал қилади. 3. Зарядни масофадан туриб (контактсиз) портлатиш қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва улардан портлатиш ишларини бажаришда фойдаланиш тақиқлансин. Навоий кон-металлургия комбинатига “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспексияси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ваз Download 103.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling