Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet17/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

ВО АЖАБ

Янтоғингни гулга қиёс этганлар


Ҳар куни сув сепиб кўнглин овутар
Мушугингни ит деб силаб ётганлар
Тасалли бердириб кўнглин совутар
Во ажаб муроди ҳосил бўлганлар
Келиб қўрғонингни меҳробин ўпар
Соянгга эгилиб салом берганлар
Босар-тусар пойин хаспўшлаб ўрар
Қарғанинг такидан тухмин олганлар
Қаллоблар бозори бўлади олчи
Кўнгилга яқинроқ қўлин солганлар
Иссиқ совуқ қилиб ўтарлар фолчи
Ҳар саҳар қуёшнинг чиқишин кутиб
Остонанг пойини ўпар баъзилар
Қуёш ботишига заҳарлар ютиб
Шу тахлид нонини топган баъзилар
2017 Й

СЕВГИЛИМ


Қизларда қирқ жон бор,қирқ битта фириб,
Қулдай сарғайтириб жонингни олар.
Тунда тўйда топиб кўз уриштириб,
Кундуз торкўчадан танимай қолар.
М Юсуф

Машойиқлар чертганида соз


Диллардан бир ёзиб этироз
Қўлларимдан тутардинг бир оз
Қаерларда қолдинг севгилим
Ташна кўнгил бир-бирига зор
Чиройингга тўлсинлар бозор
Кел баҳорим кел этма озор
Қаерларда қолдинг севгилим
Шаббодалар эсиб боғлардан
Шаддод қизлар келар тоғлардан
Хабар беринг ёшлик чоғлардан
Қаерларда қолдинг севгилим
Таманнолар кезиб юзларга
Илиқликлар кириб сўзларга
Кайфиятлар келиб қизларга
Қаерларда қолдинг севгилим
Кўнгилларга кўнгил етказиб
Фироқларда кунлар ўтказиб
Омонлари гуллар тутказиб
Қаерларда қолдинг севгилим
2017 Й

БУ ҚАНДАЙ ДУНЁ БУ

Қувалашиб ўтдик ёшлик чоғлардан


Болаликдан илим сари чорлади
Йигитлик дамлари етиб боғлардан
Ватан ҳимояси сари чорлади
Меҳир нури тараб куй-ю наводан
Келиб чимилдиққа торин боғлади
Фарзандлар бўй чўзиб тоза ҳаводан
Меҳнатнинг майдони сари чорлади
Юзларга доғ тушиб пешона ажин
Ҳидоят сарвари бизни чорлади
Қўллар асода-ю елкада иймон
Жаннатнинг эшига сари чорлади
Ҳаёт йўлаклари турли чорраҳа
Ким олдин отланди ким кетди кейин
Кимга дунё тору кимга пойраҳа
Кимга насиб этди бу дунё дейин
Балчиқдан чиқолмай ётганлар бўлди
Бировнинг лойига биров тайрилди
Паймона косаси охири тўлди
Бировнинг қаноти бевақт қайрилди

Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling