Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet16/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

ЎТИРМАСИН СОЧИНИ ЮЛИБ

Парвоздаги бахт қушларимга


Омад кулсин дил хушларимга
Дуо бўлгай бу ёшларимга
Хуш қомад бир киёв учрасин
Ҳурматини қойса жойига
Пойандозлар тўшаб пойига
Кўнгил олиб борса ройига
Алп қомад бир киёв учрасин
Чой узатса икки букилиб
Кутиб олса чеҳраси кулиб
Ўтирмасин сочини юлиб
Хуш бичим бир киёв учрасин
Йигирмага ёноқлар тўлиб
Ўттиз ёшда озгина сўлиб
Қирқ ёшида югуриб елиб
Довдиргина киёв учрасин
Таманнолар югуриб юзга
Сурмаларни сурдириб кўзга
Ошиқ бўлиб бир ширин сўзга
Ақли роса киёв учрасин.
Аҳди вафо қўлини ушлаб
Бўйига тенг бўйларни хушлаб
Муштни бир жойга уриб ишлаб
Чин ошиқ бир киёв учрасин
2017 Й


ҲАЁТ МАЗМУНИ

Бахтим фарзандим топганларим


Отам онам йўқотганларим
Шудир англаб боз етганларим
Буни ҳаёт дерлар маъноли
Бни ҳаёт дерлар мазмунли
Қанча инсонлар келиб кетди
Бири олдин бири кеч ўтди
Худди саҳар туриб кеч ботди
Буни ҳаёт дерлар маъноли
Бни ҳаёт дерлар мазмунли
Икки эшик ораси асли
Худди баҳор билан қиш фасли
Ўтаверар одамзод насли
Буни ҳаёт дерлар маъноли
Бни ҳаёт дерлар мазмунли
Баҳорида ўсар лоласи
Қишларида қишлар ноласи
Сочга тушар оқнинг толаси
Буни ҳаёт дерлар маъноли
Бни ҳаёт дерлар мазмунли
2017 Й

ФАРЗАНДИ МЕН МАН


Сен билан ўтган ҳар кун байрам –баъзим
Сенсиз бир он қолсам раҳмим келади.
Сени билганларга қиламан таъзим,
Сени билмасларга раҳмим келади
М.ЮСУФ

Қўрғони мустаҳкам буғдойзорлари


Гуллаган Юртимнинг дилбанди мен ман
Уйида муштифар она зорлари
Дуоларин олган фарзанди мен ман
Тошқайроқ ерларни ечимин топиб
Эл тинчин уйлаган сардори мен ман
Шўр ерларга ишлаб шўрини ёпиб
Меҳнатдан нон еган фарзанди мен ман
Тўрт томони туташ атрофлари кўл
Қадим “Ойдинкўл”нинг кўлоби мен ман
Бир томони туташ кетган дашту чўл
Қўй боқиб нон топган фарзанди мен ман
Амударё сувларин ерга тараб
Ҳосилнинг чўғини кутгани мен ман
Яхоб сувларини чиллага қараб
Косиблик нонини егани мен ман
Бир қўлида нони бирида кетмон
Ҳур Ватаннинг ишчан ўғлони мен ман
Кечаси тушимдан кетмайди хирмон
Бобо деҳқон ўғлин фарзанди мен ман
2017 Й



Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling