Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet19/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

2017 Й


МЕНИ ЭЛГА ТАНИТДИ

Бировлардан зиёд эмас эдик ҳам


Фарзандларим мени элга танитди
Сайёқлар изидан юрмас эдик ҳам
Отам тарбияси элга танитди
Номардни кўзига боқмас эдик тик
Шаримни ҳаёни элим ўргатди
Саломни аликни одобларни илк
Ақлимни олгандан бобом ўргатди
Бировни ошига алайтирмай кўз
Ҳаромни ҳалолни билим ўргатди
Катталар олдида эздирмадик сўз
Даврада улуғвор халқим ўргатди
Садоқат мухаббат севги вафони
Ишқнинг чорбоғида бувим ўргатди
Яхшилар ортидан билмай жафони
Тарбия кўчаси томон қаратди
Шундай замонларга боқдик биз қараб
Омон қаламини злга қаратди
Жаннат эшигини очганда ё раб
Эрам боғларидан баҳра яратди
2017Й


ЙИГИТ БОШИН ЭГМАСИН

Нима бўлса бўлсинки йигит бошин эгмасин


Мардлик қиличин илиб бошга таёқ тегмасин
Меҳирнинг уммонидан боласи ёш қолмасин
Буни Ватан дерлар эй қуёши нурли нурли
Буни йигит дерлар эй савдоси турли-турли

Нима бўлса бўлсинки йигитга кўз тегмасин


Тўнини чап кийган безбетга сўз бермасин
Буюк саркарда бобом ғурури тафталмасин
Буни сарбон дерлар эй йўллари нурли нурли
Буни ўғлон дерлар эй маъноси турли-турли

Нима бўлса бўлсинки йигит қарам бўлмасин


Эрта чап қўлдан турган иғвогар сафланмасин
Онанинг кўз ёшлари дарё бўлиб тўлмасин
Буни карвон дерлар эй сўқмоғи нурли нурли
Буни фарзанд дерлар эй маъноси турли-турли

Нима бўлса бўлсинки ёш авлод сотилмасин


Алдовларга ишониб ноҳақдан отилмасин
Бировларнинг лойига тайрилиб йиқилмасин
Буни даврон дерлар эй чақмоғи нурли нурли
Буни авлод дерлар эй маъноси турли-ткрли

Нима бўлса бўлсинки ёвларга эрк бермасин


Ўзбегимнинг тупроғи оташга қоврилмасин
Келажак авлод кутган нияти соврилмасин
Буни Ватан дерлар эй қуёши нурли нурли
Буни Омон дерлар эй маъноси турли-ткрли
2017 й


КЎНГЛИМ ЯРИМ

Учай десам йўқ борим йўл олиб ҳавойингда


Қучай десам йўқ ёрим хол қойиб ёноғингда
Сенсиз ўтмайди туним термулиб қабоғингда
Меҳринг етаклар куним ҳол сўраб яроғингда
Не қилай кўнглим ярим ҳоли харобим менинг

Сенсиз мен ҳам йўқдурман тингласам сабоғингда


Шерик қилиб ошингга чорлагин табоғингда
Имкон топиб боғингда бўлсам гар сўроғингда
Ўтардим кўз узолмай хаёлим чароғингда
Не қилай кўнглим ярим куйган дудоғим менинг

Соғинаман васлингни қайнайман қайноғингда


Сўроқлатиб аслингни излайман фироғингда

Яшасам дейман жоним дил очиб ардоғингда


Қора сочларинг силаб тарасам тароғингда
Не қилай кўнглим ярим кўзи чаросим менинг

Кўрмасам ҳолим хароб кетсам сал нароғингда


Куйласам жоним Омон тор олиб мароғингда
Ширин байтлардан битиб бойитсам тўроғингда
Эшик қараб ётибман бўлмадим қароғингда
Не қилай кўнглим ярим меҳри ардоғим менинг

Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling