БИР МЕНУ БИР САН БИЛАСАН
Баҳори кўйлакларда бунча чиройли қизлар
Бой чечакларни тақиб бунча чиройли сизлар
Чопқилашиб қирларда таратиб турли нозлар
Севги изҳорини мен бир сен биласан дўстим
Давра қуриб кенгликда қошга қойиб усмалар
Узин камон кипригу кўзга суриб сурмалар
Қомадларга ярашган кийиб бир хил нимчалар
Севги дилрозини мен бир сен биласан дўстим
Бошини эгмас тоғлар, эгилмас пур виқорлар
Эсмас дайди шамоллар шивирламас саҳролар
Бўй сўнмаган саболар жиловланмас дарёлар
Севги гулзорини мен,бир сен биласан дўстим
Олисдан ташланади чўзилган бўй тераклар
Узоқдан ғашланади арқон сифат йўлаклар
Шу онда бошланади айтишувлар малаклар
Сеги бозорини мен,бир сен биласан дўстим
Тоғлардан эриб қорлар оқар майда сойлардан
Чопқилаб катта тойлар кўкдат тўйган тойчалар
Қисқа бўлиб кечалар кундузи тор кўчалар
Севги озорини мен бир сен биласан дўстим
2017 Й
ЎНСАККИЗГА ЭДИК ЎШАНДА
Шўх майин саболар эсарди шунда
Табиат қўйнида тоза гулшанда
Ишққа муфталолар келар кишанда
Ўн саккизга яқин эдик ўшанда
Аланга олдилар тўйингат тоғлар
Лоладан андоза олдилар боғлар
Глдан гулга қўнар булбули зоғлар
Ўн саккизга кирган эдик ўшанда
Тисалар чўллардан йирқич нараси
Анҳордан оқарди сувлар сараси
Узоқдан ташланар қизлар қораси
Ўн саккизга тўлган эдик ўшанда
Хром айлаб келар келинчак зоти
Қанот боғлаб учар кишнаган оти
Муаттар ҳид тараб гиёҳлар тоти
Ўн саккизга тўлган эдик ўшанда
Бойчечаклар териб маржонбоғ қизлар
Ўтган йигитларни пойини излар
Чилдирмасин қўлга олдириб созлар
Ўн саккиздан ошган эдик ўшанда
Кўзлар қамашарди маюс боққанда
Диллар эзиларди киприк қоққанда
Озулар армони тўлиб оққанда
Ўн саккиздан ошган эдик ўшанда
Do'stlaringiz bilan baham: |