Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди
Й ШУ ҚИЗ МЕНИНГ ХУМОРИМ
Download 243.03 Kb.
|
2017 йшеър
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2017 й КОРИ БЎЛСИН ЙИГИТНИ
- 2017 Й ҚАНДАЙ ЁЗАЙ МАН
- 2017 Й СЕНИ ДЕБ ЁЗДИМ
- 2017 й А Н Д И Ш А
- 2014 й. ТЎП БЎЛИШДИ
- 2013-й. КУЛАМИЗ
- 2012-й. КУНДАЛИК
- 2009-й. НЕ ФАРЗ
- 2014-й УЧ АСР ЯШАДИК
2017 Й
ШУ ҚИЗ МЕНИНГ ХУМОРИМ Висол онлари ўтди вадаларни унитиб Тўйдан кейин бу оқшом топганини танитиб Анҳорда оқиб турган лойқа сувни тинитиб Мажнунга ошиқ бўлган шу қиз менинг нигорим Кўрдию кетди ёрим келдию кетди ёрим Қўлидан тутиб норин давра қуриб ўйнарди Белидан қучиб торин ич-ичидан куйларди Бостирмай ткан хорин ишқ ўтида ёнарди Омонга боқиб турган шу қиз менинг хуморим Кирдию кетди ёрим келдию кетди ёрим На қилай иложим йўқ севишганлар севганлар Ичмадим бориб шароб келишганлар севганлар Ниятим бўлди сароб топишганлар севганлар Ҳолимни кўриб турган шу қиз менинг озорим Билдию кетди ёрим келдию кетди ёрим Қўлидан ушлаб келар келинлик либосида Киприклар териб келар қош қойиб оросида Пардалар тутиб келар рўмоли ҳаёсида Гулшанда кезиб юурган шу қиз менинг бозорим Олдию кетди ёрим келдию кетди ёрим Мастона юрар эди соғиниб қучганимда Ёнимда турар эди силаб соч ўпганимда Хуморин ёзар эди суюуб сўз айтганимда Нозини тараб ўтган шу қиз менинг баҳорим Илдию кетди ёрим келдию кетди ёрим 2017 й КОРИ БЎЛСИН ЙИГИТНИ Кўзи ёшга тўлмасин етим ўсган болани Она ташлаб кетмасин миҳрга зор болани Ота эрта ўтмасин йиғлаб қолган болани Келажакни асранглар кўчада хор қолмасин Она Ватан синглиси ғурури бор йигитни Қўлида бир ҳунари кори бўлсин йигитни Осмони тинч мусаффо қўрғони бор йигитни Дўсту душман ёнида бошлари хам бўлмасин Эй одам кўзингни оч инсон ҳалок бўлмасин Ёд ўлкаларга ўтиб халқига ўқ отмасин Отадан дуо олмай остона ҳатламасин Онанинг қарғишига Худо дучор қилмасин Кўксини безаб турган нишон бўсин йигитга Тадбирколик бобида ишонч бўсин йигитга Бошида бир бошпана ошён бўлсин йигитга Ҳар ишида мададкори қўшён бўсин йигитга 2017 Й ҚАНДАЙ ЁЗАЙ МАН Қандай қилиб ёзай севгингни ошкор Юрагим ғашланар йўқ мега тоқат Бўлмаса бўларди бир куни фошкор Ёзаман гул тутган боғлардан фақат Қандай қилиб ёзмай севаман деган Пинхона гапларни дилингдан йўқат Мухаббат йўлларин ғамини еган Ёзаман қўл тутган сойлардан фақат Эркалаб шамолга қараб чоганинг Ётарди орзилар бўлиб қатма-қат Қидириб машақат билан тоганинг Ёзаман бармоқлар изидан фақат Ҳайқириқлар қоплар кенг далаларни Оҳулар кутарди сени нафақат Еллари эшитар бу нолаларни Ёзаман ёноқлар сўзидан фақат 2017 й БАХТ СЎРАГАН ОНАЛАР Уй жойга зор эди халқимиз Катежларга етиш бахтимиз Шиддат билан ўсиш аҳдимиз Шундай замонларга етдик биз тўйлар ўтар тўйхоналарда меҳмон кутар кўп хоналарга Бахт сўраган сиз оналарга Дуолардан униб ўсдик биз Нуронийлар бахтига қаранг Нур ёғилар юзлардан таранг Эзозларга устаси фаранг Қадриятин йиллаб кутдик биз Фарзандлари шу заминга мос Алломалар изларига хос Қадамингни билиб тўғри бос Ўсиб камолодга етдиз сиз 2017 Й СЕНИ ДЕБ ЁЗДИМ Неки кўрдим сендан жон Ватан, Ёмонликдан яхшилигинг кўп. Неки билдим сендан жон Ватан, Билганларим билмагандан кўп. Неки топдим сендан жон Ватан, Йўқотгандан топганларим кўп. Неки олдим сендан жон Ватан, Берганимдан олганларим кўп. Неки бердим сенга жон Ватан, Бахийликдан сахийлигим кўп. Неки қилдим сенга жон Ватан, Армонларим орзиларим кўп. Кўриб севдим сени жон Ватан, Меҳр топдим меҳрибоним кўп. Билиб севдим сени жон Ватан, Севингандан севинчларим кўп. Нима билсам сени деб билдим Қаламимда бўлди намаён Нима ёзсам сени деб ёздим Ҳар хонада дастуринг Омон 2017 й А Н Д И Ш А Андишани қўрқоқ билдик биз, Беномиси беор бўлдик биз. Натижада бетга боқолмай Тупроқдан ҳам кўп хор бўлдик биз. Олғирларга офарин бўлди, Қазон чўмич ҳам мойга тўлди. Йилқи тўйди,тулкилар тўйди. Иштаҳаси наҳанг билдик биз. Кеча-кундуз югурдик бебош, Меҳнатимиз аямади ёш. Толиққанга мадор бўлди ош, Бўкиб ётди кўриб ўтдик биз. Пешона деб кўзга илмадик, Ўздан кўрдик ўзга демадик. Ёмонларга ҳам эргашмадик, Ёмон эмас Омон бўлдик биз. 2014 й. ТЎП БЎЛИШДИ Қиш тоғлардан бошланса,ғийбат бизга қадалар, Бузуқ девордан сирғаб,гап юрарди аксида. Бир ишга қўлинг урсанг нигоҳлари чопқилар, Бугун Омондан кулган,эрта биров қастига. Кўринсанг ҳиччи билмас,оғиз қулоқ четида, Хо-холашиб гоҳ кулиб,гапин маққуллаб қолар. Билмадим не уй-хаёл,қишлоқнинг кенг бетида, Ўтганингча ортингдан,кўз узмай қараб толар. Худони берган куни,шу ҳол такрор этади, Қўшилса-қўшилади,камайганин кўрмадим. Ҳар куни бир хил одам,кўча тўлиб кетади, Оғзи бўшамай гапдан,тўхтаганин билмадим. Кошки келса қўлидан,ёки айтиб тилидан, Халқидан уялмайди,ўзини тиёлмайди. Ўзи қаторилар жам яхши сўз йўқ дилидан, Ўтишда ёқа ушлаб,ўтишинг кўролмайди. 2013-й. КУЛАМИЗ Бирови қироатда,мулла бўлдим дер, Бирови чоҳ қазади,пирлик бўлдим дер, Бирови мурда ювар,қўлин олдим дер, Улар ё шогирд турган ёки турмаган, Ҳаваскорлар шеър ёзса,ҳайрон бўламиз. Кимлардир рул бошқарар,шофёр бўлдим дер, Кимлардир таёқ тутган,чўпон бўлдим дер, Кимлардир кетмон кутган,деҳқон бўлдим дер, Улар ҳам шогирд турган ёки турмаган, Базилар китоб ёзса ,писхам куламиз. Бириси ражжа тутган,усто бўлдим деб, Бириси пичоқ тиғлар,қассоб бўлдим деб, Бириси босим ўлчар,табиб бўлдим деб, Улар ҳам устоз кўрган,ёки кўрмаган, Кимдир шеърхонлик қилса,ҳамон куламиз. Кимлардир башоратда,фолбин бўлдим деб, Кимлардир тижоратда,савдо қилдим деб, Кимлардир талим берар,устоз бўлдим деб, Улар ҳам ўқимаган,мактаб кўрмаган, Омон қўшиқ деб ёзса,чандон куламиз. 2012-й. КУНДАЛИК Бир бўлган ҳангомани,аниқ гувоҳи бўлдим, Бирта ўтган одамни,кимлигин айтмоқ бўлдим. У билган ёш болани,мен кимлигин билмадим. Йигирма ёшли бола,етмиш ёшни билмайди, Бир қишлоқда яшаймиз,бир тўйда бор ўрнимиз, Бир ариқдан сув ичиб,бир кўчада йўлимиз. Бир йиғинга турамиз,бир дўконда савдомиз, Биз бой тарих эгаси,ёзишни кўз илмайди. Сенга гуноҳ йўқ болам,отанг сенга айтмаган, Отангни отаси ҳам,ёздирмаган демаган. Эски тарихни билмай,янгисини илмаган, Ҳаётдан нодон ўтиб,шажарасин билмайди. Керак бўлар вақт келиб,ўтиб кетса ҳам замон, Биз минг йиллик тарихни,қайдан биллардик ҳамон. Амал қилсанг сенга ҳам,раҳмати тегар Омон, Ўтганлар ёзмай кетса,келажак ҳам билмайди 2009-й. НЕ ФАРЗ Фонийга келган ҳамон, Қанча туздилар тўғон. Боқийга бўлиб равон. Дўст ким душман,билмасдан, Саломни қилдилар қарз, Билмай ўтдилар не фарз. Жон бердилар қилиб арз, Калима ўгирмасдан. Ўзни билдилар валий, Шайтонга бўлиб тобий, Машҳарга бўлиб соқий, Омонга йўл бермасдан. Каломни билмай ўтиб, Кафанни кийди қотиб, Қиблага оёқ отиб, Каромат кўсатмасдан. Кавсар этмади насиб, Чин мусилмон бенасиб. Кофур ўтдилар тасуф, Муҳаммадни билмасдан. 2014-й УЧ АСР ЯШАДИК Ақлим олиб ўшанда,кексаларни эслайман, Салла ўралган бошга белбоғини,эслайман. Оқ яктаг сурф шим кўйлаг,мўйловини эслайман, Бел букрайган ҳассали,боболарим бор эди. Култапўшаг жамалаг,тоқарди момоларим, Ковуш-махсилар кийган,зулфи гажжак борларим. Узин бўй йўрма кўйлак,кийган аяжонларим, Қозоқи ҳалқа тилло,балдоқлари бор эди. Баланд пошна наҳалли,этикларни кийганлар, Гурдук-гўжа кичири,қотирларни еганлар. Ёвғон шолғом кабобу,шўрболарни ичганлар, Бошга паранжу илган,кийимлари бор энди. Таниш-билиш бўз йигит,ишхонани эслайман, Бола-чақа иморат,тўй ташвишин эслайман. Рус,Чех,Тожик ҳамТуркман,ҳарбийларни эслайман, Она-отага ҳурмат,ардоқлари бор энди. Кечаги ёш қизалоқ,бугун набира кутар, Бешикдаги ўғлони,сархатда қурол тутар. Хорижда ўқиб келиб,минбарда сўз асқотар, Давлат сиёсатида,ўринлари бор энди. Энди дунё кўрган қиз тожмаҳал деб ном олар. Бугун туғулган ўғлон, Бобуршоҳдек шоҳ бўлар Омон сен тин ол энди,қурол тутганинг бўлар. Темурбеклари келди,янги авлод бор энди, 2009-й. Download 243.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling