Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet27/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

2014-й.

АҲАД ҚАЮМ


Шоирлигинг эшитиб,шеърга шошилдим топдим,


Ижодингни ўқидим,маъно изладим топдим.
Дардларингни англадим,табиб изладим топдим,
Мухаббатинг тушундим,гулингга зор юрибди .

Синишингни билмадим ҳазрат Навоийдан сўраб,


Дардингга шифо топдим,Ибин Синодан сўраб,
Керакмас совчилари,Фарҳод Шириндан сўраб,
Ашоринг мағзин чақдим,парвоз этиб турибди.

Қайси ғаним йўлингга,тўғаноқ бўлмоқ бўлди,


Қайси номард бўзингга тиғини урмоқ бўлди,
Қайси Лайли кафтингга,ўйин ўйнамоқ бўлди,
Қайси рол бажардию ҳиччи билмас юрибди

Шофирконлик Аҳадни,қутлади ўзбек элим,


Мен ҳам Денав фарзанди,шу тупроқ она ерим
Бир қўлимда қаламим бирида дудор торим
Ижодингни табриклаб бобонг рухи юрибди,
2012-й.

ДЎСТ БЎЛСАНГ ЁНИМДА ТУР


ҲАЗИЛ

Дўстим ҳаволаниб кетма ўзингдан,
Тоғларни бошини эгган дунё бу
Азим дарёларни буғиб қаҳридан
Бир томчи қолдирмай ўтган дунё бу,
Бу қандай дунё бу,бу қандай дунё
Маъруф ЖАЛИЛ

Сен текинхўр одамсан,текинига куласан,
Бир фойда кўрсанг дўстсан,фойдасиздан қочасан,
Танишларни охтариб бир тушириб қочасан,
Тадбиркорлик бобида,плансиз иш тутасан.

Ўзингни баланд тутиб,кўрганни паст урасан,


Гапларинг кўп ҳаволи енгил оёқ босасан.
Лақабинг ўзингга мос,ўртакашлик қиласан,
Гапга кўйлак иштонни,кийдириб ҳам биласан.

Сир сақламай эшитсанг,достон қилиб юрасан,


Сендан дўстлик чиқмас ҳеч,мен Омонман биласан.
Айёрлигингни ташла,қўй бошқага қиласан
Мабодо дўст ахтарсам,йўқдан кўра сен борсан.
Сен ўқиган мактабга,дарс берганман биласан,
Сен қочирган қуённи,овлаганман биласан.
Паст ойнада ўзингни,аксинг кўриб куласан,
Ўртадан ала мушук,ўтганини биласан.
2012-й.

ЙИҒЛАБ ТИНГЛАРДИ

Бир концертга кириб қарасам,


Ярми аёл йиғлаб турибди.
Она деса кириб сўрасам,
Дарёдай ёш оқиб юурибди.
Айтма бир,бағри тош ёзган деб,
Бири ғазал қилиб куйлаган.
Она деса ким йиғламас деб
Бир ёшдан юзгача йиғлаган.
Эсга солса куйиниб олам,
Онаси бор одам йиғлаган.
Нима керак онасиз олам,
Ҳатто шоирлар ҳам йиғлаган.
Она қадрига етмаганлар,
Ҳалол нони урмаган дейсиз.
Меҳр қадрига етмаганлар,
Ким кўз ёши тўкмаган дейсиз .
2013-й

НЕЧУН

Нечун Навоий келиб Хамсадан кечолмаган,


Умар Хайём май тўла хумидан ўтолмаган.
Улуғбек қонхўр тиғдан чап бериб кетолмаган,
Садриддин қулларим деб,роман ёзиб ўтганлар.

Ғофур етим болани бошини силаб ўтган,
Ҳамид Олимжон келиб ўрик гулини кутган.
Сайид Ахмад порани изини кесиб кетган,
Адашган ит каби Фурқат,йўлини йўқотганлар.

Махтумқули ,Шоҳсанам Ғарибни тўйин кутган,


Машраб дорга оҳанла,майин шеър айтиб ўтган.
Мухаммад Юсуф шеърни,тугатмай олдин кетган,
Ибн Сино халқим деб жонни фидо этганлар.

Жаҳонгирлари келиб ер юзини зап этган,


Бобур яхшиликларни тараннум қилиб кетган.
Аҳмад Яссавий келиб Ватанин обод этган,
Фитрат Чўлпонлар келиб жабир кўриб ўтганлар
2012-й.
БОБОМ ИЗИН ТОПОЛМАСМАН

Хотирадан ёзишим,асил сабаблари бор,


Етти пуштинг билгин дер,халқимга бир нақл бор,
Бу дегани тарихдир билмай ўтсанг жазо бор.
Аллоҳ бизни кечирмас,авлодлар ҳиччи билмас.

Омон тирик олтмиш беш,дадам саксонбеш ёшида,
Бобом келиб қаёқдан ,ўтган неча ёшида,
На эл-уруғим билмайди,дадамни йўқ бошида,
У замонлар ўтиб кеч, изласак ҳеч ким билмас.

Калта эмиш бўйлари,чўпон экан ўзлари,


Қизлар чиқариб келин қилган йўқдур излари,
Уруғи ким топмадим,қолган эмас сўзлари,
Суруштирдим кексадан, бўзладим ҳеч ким билмас.

Эрта келиб фарзандлар,тарихини билмаса,


Боласига не айтар,сўраганда демаса,
Ҳозирдан бор неварам,ўтмишини сўраса,
Бобожон бир китоб ёз,деганлари кечирмас.

Нечун мен ҳам ёзмайин,тарихи сир ўтганни,


Мумкин келиб бир куни,керак бўлар битгани
2013-й.

СУВИНГНИ ОЛМАГАН


Ёраб,лойимни-ку қорган ўзинг сан,
Ўриш-арқоғимни ўрган ўзинг сан.
Ямонманми,яхши,мен қандоқ қилай?
Тақдир манглайимни берган ўзингсан.
У.ХАЙЁМ

Тупроғингни бир ердан,олганда ўзи Худо,


Лойингни қордириб у,сувингни ҳам солмаган.
Тақдирингни учратган,яқинроқ қилиб жуда,
Фелингни яхшигина,қориштириб ёпмаган.

Хулқиингни ясаттириб, тўғрилаб келтирмаган,
Бири баланд кетаса гар,бириси пасаймаган.
Бири кўнса чидаб гоҳ ,меҳрини тутолмаган,
Бири Омондан ҳам ҳеч,ҳазар гулин топмаган.

Бири оқ деса кўриб,бири қора дер уриб,


Бири кўнса ийманиб,сир тутолмади юриб.
Бири тугунин тугди,йўлини топиб суриб ,
Муросага кел деган,ширин сўзни топмаган.

Бири ақил берди кеч,бири кўнмади гоҳ ҳеч,


Бириси калта ўйлаб,дерди топиб ўзинг еч.
Бири кечирди келиб,демадим сирингни соч,
Бири келди бош қашиб,кир қидириб топмаган.
2013-й.


Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling