Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet30/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

НИМА ҚОЛДИ?

Кексалик етиб келди,ёшликни эслаш қолди,
У кунлар ўтиб кетди ҳорғинлик дамлар қолди.
Анча йўл босиб ўтдик,қанчаси ортда қолди,
Сочларга оқ оралаб,қорасини эслаш бор.

Юзга ажин доғ тушди,суратдан сўрмоқ қолди,
Қўлларга асо тушди белдан сўрамоқ қолди.
Кўзга ойнаклар илиб равшан йўл илҳак қолди,
Ҳамма иш тиниб бўлди,тугамаган қанча бор.


Билиб-билмай гуноҳлар,бўлса савоб иш қолсин,
Ёмондан Худо безор, биздан беозор қолсин.
Дуога етиб келдик,энди ибодат қолсин,
Бу беш кунлик фонийда боқийни эсланг бир бор.


Ўтган бўлса хатолар,узр сўрамоқ қолди,
Етган бўлса дуолар шукрона сўзлар қолди,
Етиб келдик саволга,жавоб изламоқ қолди,
Омон ўтса невара,ўғил-қиз киёви бор.


Билсак ўлим муқаррар,биздан яхши ёд қолгай,
Китоб сари отлансак жавони тўлиб қолгай,
Ўтмишингни ўргатсанг авлодингга ёд қолгай,
Нур чироғинг сўнмас ҳеч ҳар уйда сўзларинг бор. 2009 й

БУНЧА ШИРИН


Кимни дардин эшитсам,дардим қўзғалар янги,


Кимни камлигин кўрсам,камлигим келар тонги.
Касалмандни эшитсам кўзимдан ўтар ўнги
Ўзига тинчни кўсам,тингина ўтар ҳаёт.
Бунчалик жумбоқмисан,сирли бўлмасанг ҳаёт.

Соқол мўйлов ўстириб,тараганим йўқ ҳали,


Ёшим ўтиб қартайиб,қариганим йўқ ҳали.
Салла ўраб бошимга,печ қилганим йўқ ҳали,
Оқ яктагларни кийиб,чўқинсам дейман ҳаёт
О бунчалар гўзалсан,ширин бўлмасанг ҳаёт.

Калиш махси ялтираб,кўчалар кезгани йўқ,


Камар қилиб белимга,чорсулар ёзганим йўқ.
Ҳасса олиб қўлимга,қаддим букулгани йўқ,
Жойнамозларни тўшаб,қироъат қилсам ҳаёт,
О бунча қисқа тезкор жавлон урмасанг ҳаёт.

Савоб ишга қўлим бор,тугатганим йўқ ҳали,


Яхши орзиларим ёр,ёзолганим йўқ ҳали.
Дўстлиримга ашорим,айтолганим йўқ ҳали,
Омон бўлиб ўзимни,элга танитсам ҳаёт.
О бунчалар тотлисан,сўлим бўлмасанг ҳаёт.

Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling