Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди
Download 243.03 Kb.
|
2017 йшеър
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2010-й. ШУКУРЛАР ҚИЛАЙЛИК
- 20.04.2009-й. ҚОРА МАҒИЗ ҚОРА ҚОШ
- ЙИГИТ Бошингга қўнган қушни, узурли
- 2006-й. ТУШУМДА КЎРДИМ
ШУ ЎЗИ ЕТАР СИЗГА
Аждод руҳи қайтиб келсин Майли еллар каби елсин, Аҳволимиз улар билсин, Ҳоли харобимдир менинг. Тўлан Низом Гар ўлсам йиғламанглар,ҳеч ким ёшин тўкмасин, Пинхона тутиб ўйнанг,дилларни эздирмасин. Йиғлаб келдим дунёга,кулмасдан кузатмасин, Рухум тирик қолдирдим,шу ўзи етар сизга. Сарҳисоб қилинг йўлим,кел вақти келди энди, Келажак ғунчалари,очилар тўлиб энди. Пок ҳалол ибодатинг,сезилиб қолар энди, Ҳалол бўлса нон тузинг,рахмати етар сизга. Ўтсам гар бу оламдан яхшиликка таяниб, Ҳурмат иззатда бўлдим,мангуликка суяниб Ғурбатдан йироқ эрсам руҳим кезар ийманиб Жаннатда кириб ётсам , шу ўзи етар сизга. Зино ўғри оқимга,қўшилмадим бир назар, Алдамчи деганлардан,йироқ топганим ҳазар. Ҳаётда тўғри йўлни,топишганлар боғ кезар Омон ҳалол пок юрсанг, савобим етар сизга. 2010-й. ШУКУРЛАР ҚИЛАЙЛИК Сояга салом берди,кўрганда сездим ҳамон, Пойингга чоҳ қазганлар,топдилар ҳоли ёмон, Ўзин осмон тутганлар,бўлишди умри хазон, Мансабни пеш қилганлар,аълами ичга кетди, Кўрдим қанча мағлублар ўтганларида сездим, Фалакни дастидан дод деганларидан бездим Қилмишига яраша,топганларидан оздим Тузини еб тузлиғин,нонкўрлар тепиб кетди. Одамлар ёмон эмас,феллари ёмон фақад, Бу беш кунлик дунёда,бузганлар ёмон фақад, Қора режа ортингдан,тузганлар ёмон фақад, Дўст ман дея қўлини,тутганлар ўтиб кетди . Омон ўтган ҳар кунинг,излари бор оламга, Бору-йўққа чидадинг,топганим деб боламга, Ками кўстни илмадинг бердинг топиб ноламга, Келди тўкин замонинг,даври давронлар етди. 20.04.2009-й. ҚОРА МАҒИЗ ҚОРА ҚОШ Бир дўстим танишига учраб қолди бир куни, Хижолат тортди эслаб,ёлғиз юрган ҳур куни. Қора мағиз қора қош, келин кўрсатган куни Қора кўзу,қора соч ўғлини олиб келди ЙИГИТ Бошингга қўнган қушни, узурли кўролмадим Иш чиқиб бахт тўйингга,сабабли боролмадим Бахт улашиб келинлик,бахтингдан тўёлмадим, Тўйдан кейин бир ўтиб,табригим айтгим келди. ҚИЗ Энди сиз бахтли бўлинг,тўйингизни кўрай мен, Аллоҳ берган ўғил-қиз,фарзандларни суяй мен. Ҳар кимни жуфт яратсин,ҳалоли пок кўрай мен, Қўшган билан қўшшапир,бахтингиз кўргим келди. ЙИГИТ Ҳар эсласам сурмали,кўзларинг келиб кетар, Усма сурган қошларинг,эсимга тушиб кетар. Ваъда бериб кутдинг сен,гоҳ юрак тўлиб кетар, Курашиб ғолиб чиққан,бахтга бахт қўшгим келди. 2006-й. ТУШУМДА КЎРДИМ Оқшомлар бир парийваш,келиб тушумга кирди, Гоҳ менга қараб кулиб,яқинроқ келиб турди. Бир гап айтсам индамас,юзини менга бурди, Алла нималарни деб,сўзлар айтиб юурибди. Қўл узатсам етишмас,билмам нечун бирҳолман, Гап айтар мажолим йўқ,худдики бир беҳолман, Дардимни айтай десам ётган оғир беморман Ким суйгани ўзи у,кимни излаб юурибди. Гулим ҳам қўлда ҳайрон,узатсам дилим вайрон, Пешонамни терини артолмай кўнглим ҳайрон . Бу қандай туш бўлдию,билганлар бари сайрон, Бори азобларимни тингламасдан юрибди. Сен учун мен туш кўрдим сен учун бўлдим бедор, Сен учун дилим хуну сен учун эдим бемор. Қўлингни бер қўлимга,ёноғинг этди хумор, Истасанг кўнглимни ол сенга тайёр турибди. Омонман раҳминг келсин,ўтдику жондан жоним, Бошқасини демадим,кел энди излаб хоним Сен билан бирга бўлиб ўтсин қувноқ ҳар оним Бизни учратиб юрган,мухаббатим юрибди. 1988-й БИЛМАЙМАН Аллоҳ ўзлари ҳакам бошқариб ҳам туради, Кимга қанча ризқ берган,қачонгача юуради. Бандасидан итоат,ибодатлар туради, Кимга қандай фел берган,қайси йўлдан кетишин. Менку Худо эмасман,хом сут эмган бир банда Билмадим ким қанчалик яшаб ўтади анда. Юрарди кўп дўстларим,очилиб гули ханда , Новбат кимга етгану,қачон олиб кетишин. Ўлим ёш танламайди,кунлари ҳам керакмас, Ўзлари билмай қолди,хабарини етказмас. Тирик бўлса юурарди,яхши кўриб кетказмас , Сабр косаси тўлиб,ажал олиб кетишин. Ўтганларни ёд олсак бизни ҳам келиб бир кун, Руҳимизни этар шод,машҳар қўлдан тортган кун. Жойлари жаннат бўлсин,боқийга кетса шу кун, Сулаймон,Райим,Ахмад,Абдуллаю,Расуллар. 2012-й Download 243.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling