Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet35/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
2017 йшеър

ДАВРОНОВ МАРДОНГА
ҚУРОЛДОШ ДЎСТИМ


Мен таскин изладим куйган жонимга,
Суйдим,балоларга қолдим,ёнимга
Келиб секин холим сўрагинг келса,
Сен одам экансан,одам экансан.
М.Юсуф

Бу кенг дунё насиб этмади


Омад кулиб боқиб ўтмади
Аллоҳнинг ҳам қурби етмади
Бирга даврон сурмаган дўстим
Кеч топишиб айрилган дўстим
Эришардик юксак юксакка
Дўстлик торин улаб қарсакка
Тўйлар кўриб етиб маслакка
Армонлари бир дунё дўстим
Пешонамга сиғмаган дўстим
Эслаб ҳарбий дамларни бир оз
Машақатни унитиб боз-боз
Чертиб қўлга олардик бир соз
Бир ҳовлимга келмадинг дўстим
Даври-даврон сурмаган дўстим
Сайр этамиз деган сойларни
Балиқ ови кутиб ойларни
Ташлаб кетиб шундай жойларни
Шамдай ўчиб ёнмаган дўстим
Баҳор келди келмадинг дўстим
2017 Й


ОЧИЛОВ КАРИМГА


Давлатинг борида авжинг зўрида
Йўқлаб келар сени,бегоналар ҳам.
Ногоҳон давлатинг кетса қўлингдан,
Дўстларинг қочарлар,қариндошлар ҳам.
Маъруф ЖАЛИЛ

Кўклам таровати сефин ёйганда


Чўлда қўзиларнинг пойи тойганда
Емиш ортиб мангу тойга минганда
Каримни ҳаётдан сув олиб кетди
Хайирли ниятла ёзган дастурхон
Тўй қолиб аъзага айланди шу он
Туманлик бағрида керак бўлди жон
Тонготар пайтида сув олиб кетди
Чўпон- чўлиқ қолди чўлларда кутиб
Эшитган дўслари келди қон ютиб
Ўртада ҳижрон у ётарди қотиб
Ҳаётга келдию ҳаёт олиб кетди
Фарзандлар бир этак уйлари тўлиб
Яхшилик қанотсиз боқарди сўлиб
Орзулар чорасиз ҳижронда ўлиб
Оҳлари осмону фалакка кетди
2017 Й


ТЎРТЛИКЛАР

Бир санъаткор дўстимни,учратиб қолдим тўйда,


Авжи йўқдай кўринди,бу ким экан деб олди.
Омонман дўст...деб айтсам авжига солиб куйда,
Танимай,қирққа яқин,бу ким экан деб қолди.”
***
Қўлинг очиқ бўлса,дуодан келар,
Фелинг очиқ бўлса,Аллоҳдан келар.
Йўлинг очиқ бўлса,пойингдан келар,
Билагинг соғ бўлса,меҳнатдан келар.
***
Бир шеъримни тугатмай,кўнглим тўлмади,
Вақтни бекор ўтказмай,уйқум келмади.
Йиллар ўтиб кетса ҳам,шеърим битмади,
Омоним сўз топдиму,синоним топилмади.
***
Шоир ҳар сўз маносин чақгувчи бўлар,
Тўлиб бир шеър ёзай деб куйлаб айтмоқчи бўлар.
Бастакор излаб топиб сўнг кўнгли тўлар
Омондан олиб бизга тутгувчи бўлар
***
Дўстим қизил китобга киргиси келди,
Эртадан кеч юугириб тер тўкиб елди,.
Битганларин устозга кўрсатиб келди
Айтган қизил китобга бемалол кирди
***
Сенга бир маслаҳатим,ўртага келди,
Калламдан бир ўй ўтиб жўртага келди.
Қаламга яқин бординг,ҳавасинг елди,
Чап қўлдамас ўнг қўлда ёз дегим келди.
***
Уялмоқ бу касб эмас,шариятдандир,
Уялиб сўзламаслик ориятдандир.
Нутқингни пастлиги бу ирсиятдандир,
Худо берган фелинг ҳам илоҳийдандир
***
Ҳар каснинг ҳам ўз тошу тарозиси бор,
Бириси оқ деса агар,бири қора дер.
Эшитсанг гар шуларга бир хитобим бор,
Яхшилар яхши,ёмонни-ёмон дер.
***
Ананимни қилмагин одат,
Ҳалол ошни емагин ҳором,
Бошқалардан олгин бир ибрад.
Қўлинг тишлаб топмайсан ором.
***
Қулоқ эшитмаса ранжийди.
Кўз кўрмаса шикоят қилар,
Тил гапирмас бўлса инжийди,
Бирин сезмай одамлар кулар.



Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling