Омонат са+лаш шартномаси


Тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари


Download 127 Kb.
bet3/5
Sana08.03.2023
Hajmi127 Kb.
#1254368
1   2   3   4   5
Bog'liq
Omonat saqlash

Тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари. Омонат сақлаш шартномасига биноан ашёни қўиқлашдан иборат бўлган асосий вазифа, шу ашё омонат сақловчининг бевосита ихтиёрига ўтганидан кейингина амалга оширилади. Демак, омонат сақлаш шартномасини тузилган деб ҳисоблаш учун тарафларнинг ўзаро келишувларидан ташқари, ашёнинг топширилиши ҳам талаб қилинади.
Омонат қабул қилувчининг асосий бурчи омонат тарзида қўйилган нарсани сақлашдир. Унинг бошқа бурчлари ўша асосий бурчга боғлиқ бўлади. Омонат сақловчи мулкни сақлаши учун шартномада назарда тутилган ёки зарур бўлган барча чораларни кўришга мажбур. Аёшани сақлаш юзасидан кўриладиган зарур чораларнинг характери ҳар қайси омонатнин аниқ шартномаларга қараб ё амалдаги махсус қоидалар билан ёки ўзаро келишув бўйича белгиланиши мумкин. Агар шартномаларда ёки махсус қоидалар омонатга қўйилган ашёнинг қанда сақланиши лозимлиги кўрсатилмаган бўлса, омонатга олувчи мулкни сақлаш учун қай тарзда олган бўлса, кейинчалик шу тарзда тўла-тўкис ҳолда омонат қўйувчига қайтариши керак. Агар шартномада бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, омонат сақловчи чақлаш учун ўзига топширилган мулкдан фойдаланишга ҳақли эмас. Бундан ташқари, омонат сақловчининг ашёни қайтариш билан вақтда, башарти омонат сақлаш шартномасида бошқача тартибназарда тутилган бўлмаса, сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, уни сақлаш вақтида олинган ҳосил ва даромадларни ҳам топшириши шарт (ФКнинг 880-моддаси). Лекин омонат сақловчи ўзига сақлаш учун топширилган ашёдан юк топширувчининг розилигисиз фойдаланишга, шунингдек, учинчи шахсларга ундан фойдаланиш имкониятини беришга ҳақли эмас, сақланаётган ашёдан фойдаланиш унинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 881-моддаси).
Омонат сақлаш шартларини ўзгартириш лозим бўлиб қолса, омонат сақловчи ашёни сақлаш шартларини ўзгартириш зарурлиги ҳақида дарҳол юк топширувчини хабардор қилиши ва унинг жавобини кутиши шарт.
Ашёнинг йўқолиши ёки шикастланиши хавфи бўлган тақдирда, омонат сақловчи сақлаш шартномасида назарда тутилган сақлаш усули, жойи ва бошқа шартларни бк топширувчининг жавобини кутмасдан ўзгариши шарт.
Агар сақлаш вақтида ашёнинг бузилиши хавфи аниқ бўлиб қолса ёки ашё бузилган бўлса ёки унинг тўлиқ сақланишини таъминлашга имкон бермайдиган вазиятлар вужудга келган бўлса, юк топширувчи эса ўз вақтида чоралар кўришини кутиш мумкин бўлмаса, омонат сақловчи амалда бўлган баҳода, нархда мустақил сотишга ҳақли. Агар мазкур вазиятлар омонат сақловчи айбдор бўлмаган сабабларга кўра вужудга келган бўлса, у сотиш учун ўз ҳаракатларини харид баҳосидан ундириш ҳуқуқига эга (ФКнинг 882-моддаси).
Маълумки. қонун ҳужжатлари ва фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган ҳамда омонат сақлаш қоидаларига зид бўлмаган ҳар хил ашёлар ва мол-мулкларни сақлаш мумкин. Шулардан хавли хоссаларга эга бўлган ашёларни сақлаш, агар юк топширувчи тез ёнадиган, портлаш хавфи бўлган ёки ўз табиатига кўра хавфли бўлганашёларни сақлаш учун топшираётган вақтда сақловчини уларнинг хоссалари ҳақида огоҳлантирмаган бўлса, омонат сақловчи бу ашёларни кўрилган зиённи юк топширувчига тўламаган ҳолда истаган вақтда зарарсизлантириши ёки йўқ қилиб ташлаши мумкин. Юк топширувчи бундай ашёлар сақланиши муносабати билан сақловчига ва учинчи шахсларга етказилган зарар учун жавоб беради.
гар хавфли хоссаларга эга бўлган ашёлар сақлаш учун профессионал омонат сақловчига топширилган вақтда ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар бундай ашёлар сақлаш учун нотўғри ном билан топширилган ва омонат сақловчи уларни қабул қилиб олиш чоғида сиртдан кўздан кечириш йўли билан уларнинг хавфли хоссаларга эгалигини била олмаган тақдирда қўлланилади (ФКнинг 883-моддаси).
Агар ашёлар ҳақ эвазига сақланган тақдирда, ФКнинг 883-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ашёларни сақлаш учун тўланган ҳақ қайтариб берилмайди, борди-ю бу ҳақ тўланмаган бўлса, омона сақловчи учун тўла-тўкис ундирию олиши мумкин.
Агар омонат сақловчи хабардор бўлгани ҳолда ва унинг розилиги билан сақлашга қабул қилинганда, ФКнинг 883-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ашёлар, гарчи уларни сақлаш шартларига риоя этилган бўлса-да, атрофдагилар учун ёки омонат сақловчи ёхуд учинчи шахсларнинг мол-мулки учун хавфли бўлиб қолган бўлса ҳамда вазият омонат сақловчининг юк топширувчидан уларни дарҳол бу талабни бажармаса, ушбу ашёлар омонат сақловчи томонидан юк топширувчига зиённи тўламаган ҳолда зарарсизлантирилиши ёки йўқ қилиб ташланиши мумкин. Бундай ҳолларда юк топширувчи ушбу ашёларни сақлаш муносабати билан келтирилган зарар учун омонат сақловчи ва учинчи шахслар олдида жавобгар бўлмайди (ФКнинг 883-моддаси).
Агар қонун ҳужжатларида ёки омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат сақловчи юк топширувчининг розилигисиз ашёни сақлаш учун учинчи шахсга топширишга ҳақли эмас. Башарти уни юк топширувчининг манфаатлари зарур қилиб қўйган ва омонат сақловчи унинг розилигини олиш имкониятидан маҳрум бўлмаса, омонат сақловчи ашёнинг учинчи шахсга топширилганлиги ҳақида юк топширувчини кечиктирмай хабардор қилиши шарт.
Сақлаш учун ашё топширилган учинчи шахснинг ҳаракатлари учун омонат сақловчи жавоб беради.
Яна омонат қўйган шахснинг бурчларидан бири-омонат сақлаганлик учун сақловчига сақлаш тамом бўлгандан кейин ҳақ тўлш ҳисобланади ва бунда агарда омонат сақлаш учун даврлар бўйича тамом бўлиши билан тўланиши шарт. Агар омонат сақлаш омонат сақловчи жавобгар бўлмаган вазиятлар туфайли шартлашилган муддатидан олдин тўхтатилса, омонат сақловчи ҳақининг муносиб қисмини, ФКнинг 883-моддасининг 1, 2 ва 3-қисмларда назарда тутилган ҳолларда эса, ҳақнинг ҳаммасини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар омонат сақлаш омонат сақловчи жавобгар бўладиган вазиятла туфайли муддатидан олдин тўхтатилса, у сақланганлик учун ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди, аксинча, бу ҳақ устидан олган суммаларни эса юк топширувчига қайтариши шарт.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида омонат сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш масаласи ҳам назарда тутилади. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашёни сақлаш харажатлари тўланадиган ҳақ суммасига киритилади.
Агар омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё текинга сақланганига юк топширувчи амалда қилинган зарур харажатларни омонат сақловчи тўлаши шарт.
ФКнинг 887-моддасида айтилишича, агар ашёни сақлаш учун қилинган, одатдаги бундай харажатлардан ортиқ бўлмаган ҳамда омонат сақлаш шартномаси тузиш чоғида тарафлар олдиндан кўриши мумкин бўлмаган харажатлар (алоҳида харажатлар), башарти юк топширувчи ушбу ҳужжатларга розилик берган ёки уларни кейинчалик маъқуллаган бўлса, шунингдек, қонун ҳужжатларида ёки шарномада назарда тутилган бошқа ҳоллар омонат сақловчига тўланади.
Алоҳида харажатларни қилиш зарур бўлиб қолганида омонат сақловчи юк топширувчидан ушбу харажатларга розилик сўраши шарт. Агар юк топширувчи омонат сақловчи кўрсатган муддатда ёки жавоб бериш учун етарли бўлмаган вақтда ўзининг рози эмаслигини хабар қилмаса, у алоҳида харажатларга рози бўлган деб ҳисобланади.
Агарда ишнинг ҳолатларига кўра юк топширувчининг розилигини олдиндан олиш мумкин бўлсада, омонат сақловчи бундай розиликни олмасдан туриб сақлаш учун алоҳида харажатлар қилган ва юк топширувчи кейинчалик уларни маъқулламаган тақдирда, омонат сақловчи алоҳида харажатларни фақат ушбу харажатлар қилинмаса ашёга етказилиши мумкин бўлган зарар доирасида қоплашни талаб қилиши мумкин.
Агар сақлаш шартномасида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, алоҳида харажатлар сақлаш ҳақига қўшимча равишда тўланади.
Яна бир муҳим бурчлардан бири юк топширувчининг шартномада назарда тутилган сақлаш муддати тамом бўлгач, сақлаш учун топширилган ашёни қайтариб олишидир.
Агарда юк топширувчи ашёни олишдан бош тортган тақдирда, агар омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат сақловчи ашёни мустақил суратда сотишга, унинг қиймати белгиланган энг кам иш ҳақининг эллик бараварига тенг суммадан ортиқ бўлган тақдирда эса (ФКнинг 376, 380, 381-моддаларида) назарда тутилган тартибда сотишга ҳақли.
Лекин ашёни сотишдан тушган сума омонат сақловчига тегишли ҳақ чегириб ташлангач, юк топширувчига берилади.

Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling